Жавоблар ўзбекистон тарихининг фан сифатидаги ўрни


йил август воқеалари. СССРнинг таназзулга юз тутиши



Download 1,05 Mb.
bet92/114
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#65275
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   114
Bog'liq
tarixdan oraliq

192. 1991 йил август воқеалари. СССРнинг таназзулга юз тутиши. (I.A.Karimovning «O’zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida» kitobi asosida) (1991 yil avgust voqealari, davlat to’ntarishi, SSSRning inqirozi, I.A.Karimov) Яқин ўтмишимизга назар соладиган бўлсак, 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида Ўзбекистон дадиллик билан иқтисодий мустақиллик ва сиёсий суверенитетни қўлга киритиш учун амалий ҳаракат қила бошлади. Айни чоғда Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги ва сиёсий суверенитетини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш учун ҳам конкрет чоралар кўрилди. Бу борада халқнинг хоҳиш-иродаси ҳисобга олинди.1990 йил 19-21 августида Москвада давлат тўнтариши қилишга уриниб кўрилди. Уларнинг мақсадлари Иттифоқ ҳудудида яшовчи барча халқларнинг мустақилликни қўлга киритишларига, ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилишларига йўл қўймаслик эди. Шуни ҳам айтиш керакки, тўнтаришни уюштирган кишилар мамлакатда юз берган бошбошдоқлик ва парокандалик чўққисига чиққан бир пайтдан фойдаланиб қолмоқчи бўлишди. Аммо қайта қуриш йилларида кўзи очилган халқни энди эски тузум доирасига киритишга, унга эскича буйруқбозлик қилишга уриниш беҳуда эди. Бутун мамлакат учун фожиали бўлган ўша кунларда Ўзбекистон раҳбарияти корхона ва хўжаликларнинг раҳбарлари халқ сайлаган депутатлар, барча софдил кишилар, халқни сабр-тоқат ва осойишталикка даъват қилдилар. Улар барқарор ижтимоий-сиёсий вазиятни сақлаш, жумҳурият ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилишига йўл қўймаслик, Конституцияга қарши давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаш йўлидаги иғвогарона ҳаракатларга учмаслик учун ўзларининг бутун имкониятларидан фойдаландилар. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов Ҳиндистон сафаридан қайтгани ҳамоноқ – 19 август куни кечқурун республика раҳбарлари ва Тошкент шаҳри фаоллари билан учрашиб, қатъий тарзда Ўзбекистон нуқтайи назарини маълум қилди. Республика раҳбарияти: «Марказдан, ким бўлишидан қатъи назар, қонунга хилоф кўрсатмаларни бажариш мумкин эмас», - деб ҳисоблади. 20 августда ЎзССР Олий Кенгаши Раёсати, ЎзССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида қўшма мажлис бўлди. Унда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баёнот қабул қилинди. Шу куни Ўзбекистон Президенти И. Каримов республика аҳолисига мурожаат билан чиқди. Ушбу мурожаатда Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиш йўли қатъий эканлигини яна бир бор алоҳида уқтирилди. Жумладан, унда «Ўзбекистон жумҳурияти, унинг раҳбарияти қайта қуриш даврида ҳам ҳеч қачон бировнинг гапига кириб иш тутган эмас. Марказдан, бошқа баъзи бир жумҳуриятлардан қандай қарорлар чиқмасин, ваъдалар берилмасин, ҳар қандай чақириқлар, даъватлар, йўл-йўриқ кўрсатишга ҳаракатлар бўлмасин, биз ўзимиз танлаган йўлимиздан ва белгилаб олган мақсадимиздан қайтганимиз йўқ. Бу йўл бизнинг халқимиз тарихига, урф-одатларига, табиатимиз шарт-шароитларига, хуллас, халқимиз манфаатларига мос йўлдир», - деб қатъий таъкидланди. Шунингдек, турли ижтимоий-сиёсий гуруҳлар ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш учун куч ишлатиш, энг аввало, ҳарбий куч ишлатиш очиқ-ойдин қораланди. Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Фавқулодда ҳолат давлат комитетининг ғайри Конституциявий, ҳуқуққа қарши қарорлари ва бошқа кўрсатмалари ноқонуний деб эълон қилинди. Ана шундай шароитда, яъни Марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб, Марказ бошқарув қобилиятини йўқотган, ҳар бир минтақа, ҳар бир республика ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир шароитда тарихий вазиятни тўғри баҳолай билиш қобилиятига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олий Кенгаш сессиясини чақириш ва унда Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида Қонун қабул қилиш масаласини кескин қўйди. Чунки ҳар бир миллий республиканинг чинакам тенг ҳуқуқлилиги ва мустақиллиги таъминлангандагина таназзулдан чиқиш мумкин эди. Бунинг учун мустақиллик йўлидаги барча тўсиқлар олиб ташланиши, ҳар бир республика сўзда эмас, балки амалда тенглар орасида тенг бўлиши лозим эди. Айни шу мақсадларни кўзлаб, Ўзбекистон Олий Кенгашининг ХII чақириқ навбатдан ташқари сессияси 1991 йил 31 августда ўз ишини бошлади. Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилинишида мазкур сессия катта тарихий аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш лозим. Унда «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги масалалар кун тартибига қўйилиб, қизғин муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Президент И. Каримов маърузаси тингланди. У ўз нутқида 1991 йил ўрталарида марказий ҳукумат олиб бораётган ички сиёсатни таҳлил қилди.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish