88
иш қилдим, яна қандай иш қилишга вақтим ва қурбим етади, деган саволни бериши
керак.
Мана бу суратдаги ким?
-Кўчадаги болалар...
-Лойга ботиб юришибди. Ҳали суяги қотмаган фарзандларимизни ўз ҳолига
ташлаб
қўйсак, келажакда улар комил инсон бўладими? Жамиятимиз, давлатимиз келажагини
кимларнинг қўлига топширамиз? Бу ҳақда ҳеч ўйладингми?
-Булар ким?
-Булар ёш йигитлар…
-Давомини билмайсан. Ҳар куни бир неча автобус бўлиб Россияга кетишади. Сени эса
хабаринг йўқ. У ёққа бориб бизни шарманда қилиб юришибди. Кўча супуришади, ахлат
йиғишади, қор курашади. Нима шу ерда иш йўқми, у дангасаларингга?
-Бор, аммо ёшларни жўнатинглар, пул топиб келсин, деган экансиз…
-Деганман, лекин қани пул? Ўғри прокуроринг бойвача! Ўшанга кетаяптими ҳаммаси?
Судяларинг ҳаммомдан чиқмайди! Одамлар эса адлия идораларида сарсон, кутиб
ўтиришибди, навбатга тизилиб. Мелисаларингни барида чет элнинг машинаси!
Данғиллама уй! Ўшаларга кетаятими пул? Солиқдаги каламушларчи? Қачонгача халқни
талайди? Қанчасини сенга беради?
-…
-Мана бу видеони ҳам қўйиб берайми? Олмалиқ дан сен учун ташиб келинган тиллолар.
Қуйма, сифатлисидан? Қаерга тиқиб қўйганингни ҳам айтиб берайми?
-...
-Хотинингни қулоғи ва бармоқларидаги пейнит тошли "набор" неча миллион туришини
билмасанг керак-а? Лекин мана бу кампирларни қиш кунида ҳам далага қувиб
чиққансан.
-...
-Қарийб ўн йил бўлди, пишагингни пишт демайман. Ўпириб ётибсан. Қилган
қурилишларинг кўзбўямачилик. Билмайди, дейсанми? Йўлнинг четига жимжимадор
девор қилиб қўйиб, халққа уй қурдик, деб мени алдайсанми?
Сенларга ишонадиган
ахмоқ йўқ!
-…
-Ҳар бир қадамингни ҳисобга олганман. Телефонни ўзидан қанча даромадинг
борлигини, Чорвоқдаги дачаларинг неча миллионга қурилганини, Анталияда
меҳмонхона сотиб олганинг… Нима, қочиб кетмоқчимисан? Нега Болтиқ бўйида
қасрлар қуриб қўйдинг? Ана у Бош прокурор билан божамисан? Ёки рақобат
қилаяпсанларми, ким кўп қуради деб? Нима дегандим, бизда бойлар бўлмайди! Дарвоқе,
яқинда “Жаслиқ” ишга тушди. Юборайми диндорларнинг ичига?
Терингни шилиб
олишади. Тур ўрнингдан…
“Батя” ўзи ҳам ўрнидан турди ва менга:
-Буни ағдар, ўлиб қолмасин, лекин,-деди.
Ҳокимнинг гавдаси жуда катта. Бўйи узун, найнов. Менга қараб кўнгли хотиржам бўлди.
Бузоқнинг тепгани ҳўкизга чикора деб ўйлади, шекилли?
Аммо “Батя”га қойил қолдим. Ҳақиқий терговчи. Ҳамма нарсани билади ва
қаршисидагини мот қилиб қўяди. Ҳокимни шундай қилдики, у чириган нокка ўхшаб
89
қолди. Бир тепса атрофга сачраб кетиши мумкин. Ўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.
Шунинг учун авайлаброқ ҳаракат қилдим. Тентираб бориб деворга урилди.
-Кейингисида ерга қулайсан,-деди “Батя” унга.-Аввалги замонлар бўлганда сани ўзим
тепкилардим, мана бу болани чақирмай. Хуллас, гап бундай, бугун бу ердан ё ўлинг
чиқади ё тиригинг!
-Нима десангиз шу оқсоқол. Ўл десангиз ўламан!
-Сени ўлдириш бу сенга эркинлик бериш бўлади. Жигарингни суғуриб олишим керак.
Неча миллион тўпладинг?
-Билмайман..
-Балони ҳам биласан? Эртагача муҳлат қанча олиб келасан "кўки"дан?
-Ўн миллион?
-Эллик…
-Бир оғиз гапингиз..
-Эртага оқшом "Тайчи" уйингга боради. Видеога ҳам олади. Кўрсатиб, санаб берасан,
тушундингми? Чиқ йўқол, порахўр!
Ҳоким чиқиб кетгач, у телефон тугмасини босди.
-Ҳисоботни кўрдим. Ўзи билан гаплашдим. Сессияни қолдир.
Яна бир-икки йил
ишласин, кейин кўтига тепамиз!-деди.
“Батя” мени ёнимга келиб:
-Билaсанми, бу халқ фақат свет дейди, газ дейди. Нима, Амир Темур пайтида газ бор
эдими? Свет бор эдими? Ундан олдинчи? Ўша халқ - ўша халқ.
Лекин подшоларни
улуғлаймиз. Уларга Худонинг назари тушган. Ҳамма ҳам подшо бўлолмайди. Нега энди
биз айбдор бўлишимиз керак? Ёқаверсин, ота-боболарига ўхшаб таппини. Тинчлик
қилиб бердик, яна нима қилайлик?
У бироз хаёл сурдида:
-Қайси кун санга ўз ҳаракатларим ҳақида айтаётгандим. Янa иккитасини айтай. Бекор
пайтингда Мопассан-попассанни эмас, шу ҳақда топиб, ўқиб оласан. Ўн
йил олдин
диндорлар ёмон уюшди. Ҳужум қилишмоқчи бўлишди, режаларини билиб қолдим ва
қўйиб бердим. Уч тўрт жойни портлатишди. Кейин қирғин келтирдим. Дунё ҳам думини
кўтармади, диндорларга атаб “Борса келмас”да “Жаслиқ” қамоқ лагерини қурдим. Қора
кучлар дод - вой демаслиги учун отиш ҳукмини бекор қилдим… Фарқи нима, у ерда
отсанг ҳам ўлади, отмасанг ҳам... Аммо “Терак”ни яхши урдинг. Манёвиринг зўр!
Ўлдириб қўймагин, деб қўрққандим. Кўрдингми, ўхшаш томонларимиз кўп! Қачон ва
қаерга уришни биламиз!
-…
-Эртага аданг билан бориб пулни ол, адангга айт Гугушга еказсин. Унга керак бўлибди.
Шу ишларни яхшироқ ўрган. Адангни кўп сарсон қилмайлик. Бундан кейин ўзинг
бажарaсан. У чарчаб қолаяпти. Қошини ёриб келди. Кейинги сафар бошини ёриб
келмасин…Ҳа, дарвоқе, нега ҳаммани безовта қилдинг бугун?
-Ойим исириқ ёққан экан…
-Тўғри қилибди, кўз тегадиган йигитсан. Бор энди…
Do'stlaringiz bilan baham: