―ИҚтисодиёт‖ факультети


-rasm. Xalqaro hisob kitoblarni oddiy ko‗rinishi



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
2-rasm. Xalqaro hisob kitoblarni oddiy ko‗rinishi. 
Xalqaro hisob-kitob muomalalari o‗z navbatida ikki yirik guruhga bo‗linadi: 
1. Sof to‗lovlar. 
2. Hujjatlashtirilgan to‗lovlar. 
Bunda turkumlash uchun mеzon bo‗lib, to‗lov shartlari quydagilar hisoblanadi. 
Sof to‗lovlar uchun uch to‗lov sharti xos: 
a) tovarlar summasini oldindan to‗lash; 
b) tovar summasini tovarni qabul qilib olgandan so‗ng to‗lash; 
v) ochiq hisob varaqlar bo‗yicha hisoblashish. Hujjatlashtirilgan to‗lovlar uchun 
ikkita to‗lov sharti xos; 
a) tovarlar bilan bog‗liq hujjatlarni to‗lov amalgaoshirilgandan so‗ng bеrish; 
Eksportiyor 
banki
Importiyorninng
banki 
Eksportiyor 
banki 
Importiyor 
banki 
Yuk 
tashuvchi 
tashkilott









145 
b) tovarlar bilan bog‗liq hujjatlarni vеksеl aktsеptlangandan so‗ng bеrish. 
 
Я.Э. Алиев - и.ф.д.,доц., ТДИУ 
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда аграр бозорни ўрни ва 
аҳамияти 
 
Халқаро бозорлар билан республика миллий бозори интеграциялашуви энг 
аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини ривожлантиришда, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш талаб этилсада, муҳим 
масалалардан бири қишлоқ хўжалигида маҳсулот сотиш тизимини такомиллаштириш, 
аграр тармоқдаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш тақозо 
этилади.
Бир қатор иқтисодчи олимлардан Andree., Peter Bosia., Michael J., Ayres., Jeffrey 
McKelvey Massicotte., Marie-Jos e ўзларини олиб борган илмий ишлари 
натижаларидан келиб чиққан ҳолда ―...сўнгги йилларда жаҳонда озиқ-овқат 
хавфсизлигини таъминлаш, 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини 
коорпоратив назорат қилиш, бутун дунѐ бўйича мамлакатларни озиқ-овқат 
мустақиллигини фаоллаштириш ва аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларга бўлган 
эҳтиѐжини таъминлаш аграр бозорни ҳолати ва ривожланиш даражасига бевосита 
боғлиқдир‖
92
деб таъкидлашади. Сабаби, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
билан таъминлаш ва уни экспорт қилишда аграр бозорни ривожланганлик ҳолати 
муҳим ўрин тутади. 
Республикамизда шаклланган умумий бозорлар фаолияти хусусиятларига 
эътибор берадиган бўлсак, ташқи бозор билан интеграциялашув жараѐни назарий 
жиҳатдан аграр тармоққа нисбатан арзон ресурслар ва хизматларни кириб келишини 
тезлатиб, рақобат муҳитини яратиш имкониятини кенгайтириши мумкин бўлсада, бу 
жараѐн узоқ вақт талаб этиши мумкин. Чунки, турли иқтисодий ва технологик 
ривожланиш даражаларида турган тармоқлар ўртасида интеграция юз бериши қийин 
бўлиб, агар амалга ошган тақдирда ҳам технологик жиҳатдан ривожланган замонавий 
ишлаб чиқариш технологиясига асосланувчи мамлакатлар бозорлари яққол 
устунликка эга бўлишади. Бу эса нисбатан пастроқ даражада ривожланган аграр 
тармоққа эга бўлган мамлакат миллий иқтисодиѐти учун ҳам иқтисодий ва 
шунингдек, ижтимоий муаммолар келтириб чиқаради. 
Бу масалани республикамиз шароитидан келиб чиқиб изоҳлайдиган бўлсак, 
ривожланган давлатлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорлари доирасида 
интеграция жараѐнига юз тутаѐтган бир пайтда, ташқи савдони эркинлаштиришга, 
хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш йўналишларига турли 
имтиѐзлар жорий этилмоқда. Бу хорижий инвестицияларнинг мамлакатимиз 
иқтисодиѐтига кириб келишини тезлаштиради. Аммо турлича иқтисодий ривожланиш 
даражаси, иқтисодий вазиятга эга бўлган аграр ишлаб чиқарувчиларни бозор орқали 
интеграциялашуви амалда тенг иқтисодий асосда юз бермаслиги мумкин. 
92
Andree, Peter Bosia, Michael J., Ayres, Jeffrey McKelvey Massicotte., Marie-Jos e. 
Globalization and Food Sovereignty : Global and Local Change in the New Politics of Food. 
Toronto, Canada: University of Toronto Press, Scholarly Publishing Division. BUSINESS and 
ECONOMICS 2014y. www.search.ebscohost.com.  


146 
Босқичма-босқич бозор муносабатлари чуқурашиб бораѐтган республикамиз 
қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐтини ривожланган бозор муносабатларига эга бўлган 
давлатлар аграр тармоғи билан интеграциялашуви жараѐнида фарқлар мавжудлиги 
боисдан, алоҳида ишлаб чиқариш йўналишлари ѐки маҳсулот турлари бўйичагина 
интеграциялашиб бориши йўлини танлаш мумкин. Бунда энг аввало ички бозорни 
ривожлантириш барча интеграциялар учун асос ѐки бошланғич босқич ролини 
ўйнаши лозим. Бу шароитда энг муҳими аграр бозорда шаклланган 
рақобатбардошлик ва устунлик жиҳатлардан унумли фойдаланиш ва аграр бозорнинг 
устунлик кўламини, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириб 
бориш стратегиясидан фойдаланиш лозим. Бозор муносабатлари ривожланиб бориши 
шароитида ресурслардан самарали фойдаланиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
бозорини ташқи фаолиятини ривожлантириш талаб этилади.
Иқтисодчи олимлардан Bonanno., Russo., Menapace ўзларини чоп этилган 
илмий 
мақолаларида 
―...қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлар 
бозорларини 
ривожлантиришда замонавий агротехналогиядаги сўнгги ўзгаришлар ва янги 
инновацион ғояларни ҳамда улар ҳолатини баҳолашда анъанавий моделлар ва шу 
билан бир қаторда янги услублардан фойдаланиш зарур‖
93
деб ҳисоблайдилар.
Чунки, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
бозорларини янги инновацион технологияларсиз тассавур қилиш қийиндир. 
Аграр бозорни профессор Н.Я.Коваленко тўртта гуруҳга ажратади ва булар: 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори, қишлоқ хўжалигига керакли моддий-техника 
ресурслари бозори, хизматлар бозори ва маркетинг хизматлари бозорлари. Аммо, бу 
ерда сўнгги иккита бозорлар фаолияти иқтисодий мазмуни жиҳатидан бир-бирига 
ўхшаш бўлиб, уларни хизматлар бозори тарзида талқин қилиш ўринли бўлади деб 
ҳисоблаймиз. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорлари аҳамияти ва бажарадиган 
вазифалари жиҳатидан аграр бозор асосини ташкил этади. Шунингдек, аграр бозор 
таркибига қатор бозорлар киритилиши мумкин бўлсада, уларнинг асосийлари 
сифатида агроресурслар бозори, агрохизматлар бозори ва агроресурслар бозори 
таркибида, қишлоқ хўжалигида инновацион жараѐннинг фаоллашаѐтгани туфайли 
интеллектуал мулк объектлари бозорини ҳам киритиш мақсадга мувофиқ. Бизнингча 
ушбу бозорлар умумий тарзда аграр тармоқда барча бозорларни ўз ичига қамраб 
олади.
Айни пайтда таъкидлаш лозимки, агроресурслар бозори, агрохизматлар бозори 
ва аграр интеллектуал мулк бозорлари аҳамияти ҳам бири-биридан қолишмайди. 
Улар фақатгина бир-бири билан боғлиқ бўлган ҳолда фаолият юритиши мумкин. Шу 
боисдан барча бозорлар мутаносиб ривожлантирилган тақдирдагина аграр тармоқда 
ишлаб чиқариш жараѐнига жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланишга, 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини амалга ошириш учун зарурий 
шароитларни яратади. 
Аграр бозор фаолиятидаги рақобат муҳити нуқтаи назаридан баҳолайдиган 
бўлсак, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларида маҳсулот етиштирувчилар 
кучли рақобат шароитида маҳсулот етиштириб, уни истеъмолчиларга тақдим 
этишади. Шунингдек, жуда кўплаб ўзаро боғлиқ бўлмаган истеъмолчилар қишлоқ 
93
Bonanno., Russo., Menapace., Market power and bargaining in agrifood markets: A review of 
emerging topics and tools. AGRIBUSINESS Том: 34 Выпуск: 1. Стр. 6-23. 
www.webofscience.com 


147 
хўжалиги корхоналаридан эркин иқтисодий рақобат муҳитида экспорт- импорт 
маҳсулотларни харид қилишади.
Аслида бозорларни ривожлантириш мутаносиблигини таъминлаш бозор 
қонунларига асосланиши лозим. Бунда маъмурий дастаклар инкор этилади. Одатда 
маъмурий дастаклар, хуфия иқтисодиѐтнинг ривожланиб кетишига ѐки бўлмаса 
ишлаб чиқариш жараѐнинг қисқа муддатли ўсиши ва аста-секин пасайиб боришига 
олиб келади. Аммо, шу билан биргаликда таҳлиллар кўрсатишича, республика аграр 
тармоғида амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш 
даражасини бугунги босқичи хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари бозорларини ривожлантиришда маълум чегараларда маъмурий 
дастаклардан ҳам фойдаланиш талаб этилади.
Шунингдек, аграр соҳа тармоқлари доирасида рақобатли иқтисодий муҳит 
шаклланиши мураккаблиги боисдан аграр бозорда экспорт жараѐнларини амалга 
оширишда давлатни мувофиқлаштирувчи роли ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Бунда, 
устувор равишда иқтисодий дастаклардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай 
дастаклар қаторига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: 
- аграр бозор доирасида етиштирилган маҳсулотларга мувозанатли баҳо 
шаклланишини таъминлаш орқали экспортни амалга ошириш; 
- аграр бозорда экспорт муҳити шакллантиришда молия-кредит ва самарали 
(рағбатлантирувчи) солиқ механизмларидан самарали фойдаланиш; 
- аграр бозорда маҳсулотлар экспортни оширишда субсидиялар, дотациялар ва 
экспорт-импорт операциялари ва божхона имтиѐзлари тизими дастаклари орқали 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; 
- аграр бозорда маҳсулот экспортини таъминлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий 
асосларини яратиш ва такомиллаштириб бориш орқали тартибга солиш мақсадга 
мувофиқ. 
Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини 
ошишига, мамлакатимиз олтин-валюта заҳирасини кўпайишига ва аҳолини турмуш 
даражасини ўсишига хизмат қилади.

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish