―ИҚтисодиёт‖ факультети


тоифалари бўйича ҳудудлар кесимида тақсимланиши



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

тоифалари бўйича ҳудудлар кесимида тақсимланиши 


376 
- фермерлик фаолиятида зарур бўлган ишлаб чиқариш воситаларини эркин 
сотиб олиш ва ўз маҳсулотларини мустақил сотиш учун бозорларга чиқиш (нақд 
пулларини ўз вақтида олиш) имкониятларини кенгайтириш; 
- фермер хўжаликларига чет эл инвестицияларини жалб этиш масалаларига 
кўмаклашиш ва бошқалар мақсадга мувофикдир. 
 
Н.Н. Болтаев - ассистент, ТДАУ 
 
Мева-сабзавотчилик мажмуида иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни 
ривожлантириш
 
 Аграр соҳани модернизациялаш жараѐнлари соҳада фаолият юритаѐтган барча 
тармоқлар шу жумладан мева-сабзавотчилик ва узумчилик мажмуида ҳам чуқур 
таркибий ўзгаришларни яъни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва 
сотиш билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятини уйғунлаштириш, улар ўртасида 
иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни бозор тамойиллари асосида ўрнатиш орқали 
мавжуд моддий-техник ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни тақозо 
этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стртегияси тўғрисида‖ ги 
ПФ-4947-сонли Фармони ва мазкур фармоннинг биринчи иловасига асосан 
тасдиқланган ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устивор йўналиши бўйича харакатлар стратегияси‖ да Иқтисодиѐтни 
ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устивор йўналишларининг асосий 
йўналишлари яъни 3.3 банди ―Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал 
ривожлантириш‖ масаласи алоҳида вазифа қилиб белгиланганлиги ҳам қишлоқ 
хўжалигининг стратегик аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Таъкидлаш 
лозимки, қайд этилган банднинг бешинчи хат бошида ―Фермер хўжаликлари, энг 
аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта 
ишлаш, тайѐрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари билан шуғулланаѐтган кўп 
тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантиришучун қулай 
шарт-шароитлар яратиш‖
239
масаласига алоҳида урғу берилган. 
Стратегияда белгиланган ушбу вазифаларни агросаноат мажмуасининг етакчи 
тармоқларидан бўлган мева-сабзавотчилик мажмуида амалга оширишда тармоқдаги 
бозор субъектлари фаолияти ва уларнинг ўзаро алоқаларида юзага келадиган 
иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни ривожланган бозор талабларидан келиб 
чиққан ҳолда ўрнатиш лозим бўлади.
Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейинги
даврда қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳатлар жараѐнини ундаги устувор 
вазифалар, йўналишлар, иқтисодий муносабатларнинг моҳияти ва мазмунига кўра 
таҳлил этишни талаб қилади.
Назарий жиҳатдан иқтисодий муносабатлар – бу кишилар учун зарур бўлган 
ҳаѐтий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш 
жараѐнида вужудга келадиган муносабатлар иқтисодий муносабатлардир. Ҳар бир 
239
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2017 
йил 

февралдаги 
―ЎзбекистонРеспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стртегияси 
тўғрисида‖ ги ПФ-4947-сонли Фармони 


377 
даврда ва маконда амал қилаѐтган иқтисодий муносабатлар мажмуаси иқтисодиѐтни 
ташкил қилиш шакллари, хўжалик механизми ва иқтисодий муассасалар билан 
биргаликда иқтисодий тизимни ташкил қилади
240

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш лозимки бугунги кунда 
республикамиз мева-сабзавотчилик мажмуида амалга оширилган ислоҳотлар 
натижасида шаклланган бозор муносабатлари иқтисодиѐтни модернизациялаш 
талабларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни 
такомиллаштиришни талаб этмоқда.
 Таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида кенг қамровли ислоҳот тадбирлари 
амалга оширилиши, иқтисодий муносабатларни такомиллаштирилишига қарамасдан 
айрим муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда. Бинобарин, республикамизда қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ва ресурслар билан таъминловчи корхоналар 
монопол тарзда фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ташкилотлар ўз харажатларини 
маҳсулот нархини ошириш эвазига қоплашдангина манфаатдор, холос. Шунинг учун 
ҳам, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хизматлар ва ресурслар нархларининг 
мутаносиблигини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.
Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва иқтисодий муносабатларни тўғри 
шакллантиришда шартнома муносабатларини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. 
Мева-сабзавотчилик тармоғи ва ундаги шартномавий муносабатлар тўғрисида 
гапирганда бу тизим ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан ўзига хос мураккаб тарзда 
бўлиб шартномавий муносабатлар, уларни тузиш ва бажариш жараѐнлари ҳам 
бирмунча мураккабликларга эга.  
Бинобарин, иқтисодий муносабатларнинг шартнома шакли самарадорлигини 
оширишга аниқ иқтисодий жараѐнларда талаб этиладиган ҳуқуқий асосларни 
такомиллаштириш 
орқали 
эришиш 
мумкин. 
Шунинг 
учун, 
иқтисодий 
муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг етишмовчилиги томонлар 
ўртасида ўзаро таркиб топган муносабатларнинг характери ва мазмунидан келиб 
чиқмасдан бартараф этилиши мумкин эмас. 
Контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби Вазирлар 
Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори талабларига ва мазкур 
қарорнинг биринчи иловасига асосан тасдиқланган ―Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштирувчилари билан тайѐрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида 
шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг 
бажарилиши монтиторингини олиб ориш тартиби тўғрисида‖ низомда фермер 
хўжаликлари ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ ва батафсил 
баѐн қилинган.
Шунингдек, ушбу қарорга биноан қишлоқ хўжалиги шу жумладан мева-
сабзавотчилик тармоғида тайѐрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликлар 
билан тузилган шартномалар бажарилиши мониторингини ўтказувчи давлат 
ташкилотлари хусусан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларидаги шартномаларни 
рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш ишларини ҳам 
ривожлантириш лозим. Ҳозирги кунда амалда бўлган шартномалар тузиш ва уларни 
рўйхатдан ўтказиш босқичларини ҳам такомиллаштириш талаб этилади. Ҳозирги 
кунда бужараѐн 7 та босқичдан иборат бўлиб кўпроқ расмий характерга эга. (1.4- 
жадвал). 
240
Ш. Шодмонов, У. Ғофуров ―Иқтисодиѐт назарияси‖ Ўқув қўлланма Т: ТДИУ 2010 йил 


378 
Бу биринчидан уларнинг шартномаларни тузиш ва бажариш борасидаги 
масъулиятларини оширса, иккинчидан ўз тармоқ ва корхонасининг манфаатларини 
ҳимоя қилиш кўникмаларини оширади. Бунда мазкур тартибдаги 3-босқичга ўз-
ўзидан зарурат қолмайди. 4, 5 ва 6 - босқичларни бажариш учун белгиланган 6 кун 
муддат эса кўпи билан 1-2 кунда бажарилиш имконияти яратилади. 
1- жадвал 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish