39
-
меҳнат
шароитларини
тартибга
солиш
ва
ижтимоий
сиѐсатни
ривожлантириш мақсадларида ҳукумат, ходимлар ва иш берувчилар ўртасида
ижтимоий мулоқотни қўллаб–қувватлаш
16
.
Ўзбекистон билан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўртасида ХМТнинг
Муносиб меҳнат тамойилларини миллий иқтисодиѐт тармоқларида, айниқса аграр
соҳада жорий қилиш бўйича 2014–2016 йилларга мўлжалланган режалар имзоланган.
Мамлакат барча меҳнат ресурсларининг энг кўп қисм ушбу секторда иш билан
бандлиги эътиборга олинган ҳолда мазкур тамойилларга қишлоқ хўжалигида тўлиқ
амал этилишига эришиш долзарб масалалардан биридир.
Аграр секторда меҳнатнинг ўзига
хослиги ва мавсумийлиги, ходимлар
манфаатларини ҳимоя қиладиган жамоат ташкилотлари фаолияти бугунги кун талаби
даражасида эмаслиги сабабли меҳнатни муҳофаза қилишга зарур даражада аҳамият
берилмайди, ижтимоий шериклик пухта йўлга қўйилмаган. Кўп йиллар давомида
соҳада мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари мавжуд
бўлган.
Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо давлатларнинг ―муносиб меҳнат‖ни
таъминлаш соҳасидаги фаолиятини кучайтириш мақсадида
ХМТнинг улар учун
мажбурий бўлган ―Меҳнат соҳасида туб асосий тамойиллар ва ҳуқуқлар тўғрисида‖ги
декларацияси қабул қилинди. Унда Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлган барча
давлатлар қуйидаги тамойилларга риоя қилишлари, уларни қўллаш ва ҳаѐтга тадбиқ
этишга кўмаклашишлари шартлиги белгилаб қўйилди:
- уюшиш эркинлиги ва жамоавий музокаралар ўтказиш ҳуқуқини амалда тан
олиш;
- зўраки ѐки мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини бекор қилиш;
- болалар меҳнатини амалда ман этиш;
- меҳнат ва машғулот соҳасида камситилишга йўл қўймаслик
17
.
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) аъзоси бўлгани ҳолда
мазкур ташкилотнинг 14 та конвенциясини, шу жумладан қоидалари Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясида акс этган ҳамда ҳар бир шахс меҳнат қилиш,
эркин иш танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш
ҳуқуқига эга эканлиги ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланиши мустаҳкамлаб қўйилган
болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик тўғрисидаги 29, 105, 138 ва
182-сонли конвенцияларини ратификация қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати 4.10.2017 йилда ―Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ
фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини
таъминлашга доир чора-
тадбирларни кучайтириш тўғрисида‖ги қарорни қабул қилди.
Ушбу қарорда
келтирилишича, миллий қонун ҳужжатларимизда болаларни меҳнатга жалб қилиш ва
мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, жумладан бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид
қилиш орқали, шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида иш
бажаришга мажбурлаш учун қатъий тақиқ назарда тутилган.
Шу билан бирга, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари
томонидан мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларнинг паст савияда ташкил этилганлиги,
ташкилотлар ва муассасалар, фермер хўжаликлари ҳамда деҳқон хўжаликлари
16
Экономический рост и достойный труд: новейшие тенденции в
странах Восточной
Европы и Центральной Азии. – Женева.: Международная организация труда, 2008. – Р.IX-X.
17
Декларация МОТ 2008 года «О социальной справедливости в целях справедливой
глобализации» // Международная конференция труда. – Женева, 10 ноября 2008 г. – С.1-2.
40
раҳбарларининг қонун ҳужжатларини билмаслиги мажбурий меҳнатнинг олдини
олиш ва унга йўл қўймасликка жиддий халақит бермоқда.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш
даражасини ошириш, пахтачиликни
барқарор
ривожлантиришнинг
янги
агротехнологияларини
ва
замонавий
стандартларини қўллаш, қишлоқ хўжалиги сектори самарадорлиги ва рентабеллигини
оширишга қаратилган инновацияларни, фан ютуқларини ва замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларни қишлоқ ва сув
хўжалигига жорий этиш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этишнинг ва
ишчиларни моддий жиҳатдан рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда
жорий этиш, бу соҳадаги кадрлар малакасини ошириш бўйича ишлар алоҳида диққат-
эътиборни ва мутлақо янгича ѐндашувни тақозо этади.
Шунинг учун мамлакатда аграр соҳани ривожлантиришда
биринчи навбатда
замонавий технология ва асбоб-ускуналар асосида саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқарадиган, ички ва ташқи бозордаги ўзгаришларга тез мослашадиган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга йўналтирилган ушбу соҳада меҳнат
муносабатларини тараққий эттиришга алоҳида аҳамият берилиши, Халқаро меҳнат
ташкилотининг Муносиб меҳнат тамойилларини ҳисобга олиш, яратилаѐтган янги иш
жойлари самарали бўлиши мақсадга мувофиқ бўлиб қолди.
Н.Н. Расулова - ст. преп., БухИТИ
Do'stlaringiz bilan baham: