4-мавзу: Дори моддалар суюқланиш ва қайнаш ҳароратини аниқлаш. Терпингидрат, этил спирти, ментол.
Модданинг суюқланиш ҳарорати деганда суюқланишнинг бошланиши (эриган модданинг дастлабки томчиси ҳосил бўлиши) билан суюқланишнинг тугаши (модданинг тўла суюқланиши) орасидаги ҳарорат тушунилади.
Дори моддасининг кузатилган суюқланиш ҳарорати унинг меъёрий техник ҳужжатида кўрсатилган суюқланиш ҳароратига мос келиши лозим. Аксарият ҳолларда суюқланиш ҳарорати оралиғи 2°C дан ортиқ бўлмаслиги талаб етилади.
Суюқланишнинг бошланиш ҳарорати ёки тугаши ҳарорати ноаниқ бўлган тақдирда, суюқланишнинг бошланиши ёки тугаши ҳарорати аниқланади.
Қиздириш жараёнида парчаланиб кетадиган моддалар учун парчаланиш ҳарорати аниқланиб, бунда модда суюқланганида рангининг ўзгариши ёки кўпириб кетиши кузатилади.
Давлат фармакопеясида суюқланиш ҳароратини аниқлашнинг 4 хил усули келтирилганн.
1 - усул: қиздиришга чидамли, осон майдаланадиган қаттиқ моддалар учун.
1а- усул: қиздиришга чидамсиз, осон майдаланадиган қаттиқ моддалар учун.
2, 3 - усул: осон майдаланиб кукун ҳосил қилмайдиган, ёғ, мум, парафин, вазелин ва смолалар учун.
1-, 1 а- ва 2 - усуллар билан суюқланиш ҳарорати икки турдаги ускуналар ёрдамида аниқланади.
Биринчи турдаги ускуна 20°C дан 360°C оралиғидаги суюқланиш ҳароратини аниқлаш ускунаси электр токи билан қиздиришга мўлжалланган ПТП прибори деб аталади, у қуйидаги қисмлардан иборат (1-расм):
1) бошқарув шити ва номограммали асос;
2) шишадан ясалган қиздириш блоки;
3) оптик қурилма;
4) термометрлар ўрнатиладиган мослама;
5) капилларлар ўрнатиладиган мослама;
6) 0,50C дан градуирланган қисқартирилган термометр;
7) электр қиздиргичдан иборат қиздириш манбайи;
8) узунлиги 20 см ли капилларлар.
Иккинчи турдаги ускуна қуйидаги қисмлардан иборат:
1) ҳароратга чидамли шишадан ясалган, ҳажмни 100 мл дан 150 мл гача, бўйнининг узунлиги 20 см, диаметриc эса 3 – 4,0 см бўлган юмалоқ, тубли колба;
2) колбанинг ичига солинадиган, туби колба тубига 1 см етмайдиган, диаметри 2,0 – 2,5 см, ҳароратга чидамли шишадан тайёрланган пробирка;
3) 0,50C дан градуирланган шиша термометр;
4) қиздириш манбаи (электр қиздиргич ёки газ горелкаси);
5) капилларлар.
Колба юмалоқ қисмининг ¾ ҳажмига суюқлик билан тўлдирилиб, бу суюқликлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
1. Вазелин мойи ёки силлиқ силиконлар.
2. Суюқланиш ҳарорати 800C дан 2600C гача бўлган моддалар учун – концентрланган сулфат кислота.
3. Суюқланиш ҳарорати 2600C дан юқори моддалар учун – 3 қисм калий сулфат ва 7 қисм концентрланган сулфат кислотадан иборат аралашма (масса бирлигида).
4. Тозаланган сув – суюқланиш ҳарорати 800C дан паст бўлган моддалар учун.
1-усул билан суюқланиш ҳарорати аниқланганда, 1000C дан паст ҳароратда суюқланадиган моддалар учун минутига 0,5 – 10C; 1000C дан 1500C гача суюқланадиган моддалар учун минутига 1 – 1,50C ва 1500C дан юқори суюқланиш ҳароратига эга бўлган моддалар учун эса минутига 1,5 – 20C тезлик билан қиздириш тавсия этилади.
1а-усулда қиздириш тезлиги минутига 2,5 – 30C этиб белгиланган. Бир неча марта аниқлаш натижасида олинган (бир-биридан 10C дан кўпга фарқланмайдиган) қийматларнинг ўртача арифметиги моддаларнинг суюқланиш ҳарорати деб белгиланади.
2 усул:
а) юмшоқ моддалар учун: биринчи ускунада узунлиги 20 см, иккинчи ускунада эса 6—8 см, ички диаметри 1—2 мм бўлган, иккала учи ҳам беркитилмаган капиллар 10 мм қатлам ҳосил бўлгунига қадар аниқланувчи моддага туширилади.
|
1-симобли термометр; 2-ҳароратга чидамли шишадан ясалган пробирка; 3-аниқланувчи модда солинган капилляр; 4-юмалоқ тубли колба; 5-синдириш манбайи.
|
1-расм. Суюқланиш ҳароратини ўлчашга мўлжалланган қурилма.
Do'stlaringiz bilan baham: |