Лаборатория ишнинг мақсади: Фармацевтик таҳлилда қўлланиладиган индикаторлар, титрланган эритмалар тайёрлаш ва титрини аниқлаш усуллари ўргатишдан иборат.
Мазмун ва кутилаётган натижа: Трилон Б, натрий нитрит, калий бромат, натрий тиосулфат, натрий ишқори титрланган эритмаларини тайёрлашни ўргатиш. Фармацевтик лабораторияларида миқдорий усулларини қўллашни тингловчиларига ўрганиш.
Лаборатория ишнинг режаси
1. Фармацевтик таҳлилда қўлланиладиган индикаторлар
2. Титрланган эритмалар тайёрлаш ва титрини аниқлаш усуллари
Ишнинг мақсади: Фармацевтик таҳлилда қўлланиладиган индикаторлар, титрланган эритмалар тайёрлаш ва титрини аниқлаш усуллари ҳақида ттингловчиларга маълумот бериш.
Тадқиқот объекти: Трилон Б, натрий нитрит, калий бромат, натрий тиосулфат, натрий ишқори
Жараённинг асосий босқичлари ва тадқиқотни олиб борилиши:
0,1 М NaOH эритмасини тайёрлаш
1 мл эритма 0,0040 г NaOH сақлайди.
Тайёрланиши: 8 мл бошланғич эритмадан олиб ҳажми 1 л бўлган ўлчов колбасига солинади ва сув билан белгисигача етказилади.
Титрини аниқлаш: 0,5 г (а.т.) калий гидрофталатни 20 мл сувда эритилади ва титрни 1-усул билан аниқланади
0,05 М трилон Б эритмасини тайёрлаш
1 мл эритма 0,01861 р этилен диаминтетрасирка кислотасини сақлайди.
Тайёрланиши: 18,8 г трилон Б 1 л ўлчов колбасига солинади ва сув билан белгисигача етказилади, филтрланади.
Титрини аниқлаш: 3,27 г (а.т.) цинк қипиғларини 40 мл суюлтирилган сулфат кислотасида эритиб, белгисигача сув билан етказилади ва титрни 1-усул билан аниқланади.
Индикаторларни тайёрлаш (ЎзР ДФ, 2 том, 1301,1366 б)
Текшириш натижасида олинган натижаларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш;
Ўқув-тадқиқот ишлари асосида хулосалар чиқариш ва баённомаларни расмийлаштириш.
Масала ва мисоллар
1. NaOH (М=40, 0 г/мол) 2л (В) 0, 1 мол/л титрланган эритмасини тайёрлаш учун керак бўлган навескани топинг.
2. Калий броматнинг 5 л 0,1 мол титрланган эритмасини тайёрлаш учун керак бўлган навескани топинг.
3. ҲCл 0,5мол/л 1 л титрланган эритмасини тайёрлаш учун керак бўлган навескани топинг. (М=36,46; ҲCл эритмасининг концентрацияси 36,5% )
4. Тайёрланган эритманинг 25 мл ни қайта титрлашдан ажралиб чиққан йодни титрлаш учун 22,5 мл 0,1 М натрий тиосульфат эритмасидан сарф бўлса, йод монохлорид эритмасининг концентрациясини топинг.
5. 500 мл тайёрланган 0,1 М натрий гидроксиди эритмасини тузатиш коэффициенти (К) 1,1 га тенг. К ни 1 га келтириш учун нима қилиш керак, жавобингизни исботланг.
6. 0,1 М 2000 мл натрий гидроксиди эритмасини тайёрлаш учун 8,0 г навеска олинди. Тайёрланган эритманинг тузатиш коэффициенти 0,95 га тенг. Қандай қилиб К ни керакли қийматга келтириш мумкин.
7. 0,1 мол/л хлорид кислота эритмасини натрий бензоат (Мм. 144,11), натрий барбитал (Мм. 206,18), сульфацил натрий (Мм. 254,24) бўйича титрини хисобланг
8. 0,1 мол/л калий броматнинг салицил кислота (Мм. 138,12), резорйин ( Мм. 110,11), тимол (Мм. 150,22) бўйича титрини хисобланг.
9. Фенолфталеин индикаторнини тайёрлаш жараёни баён этинг.
10. Комплексонометрия усулида қандай индикаторлардан фойдаланилади. Жавобингизни асосланг. Кимёвий реакция тенгламаларини кальций хлорид препарати мисолида ёзинг.
Хулоса
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
7-мавзу: Дори моддаларнинг миқдорини аниқлашда қўлланиладиган кимёвий усуллар (кислотали – асосли титрлаш, йодометрик, перманганатометрик, нитритометрик, комплексонометрик ва б. усуллар). Кальций глюконат, анестезин.
Фармацевтик таҳлилда қўлланадиган титриметрик усулларни текширилувчи дори модда билан титрант ўртасида борадиган реакция асосида қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
Чўктиришга ва кам диссоцияланувчи бирикма ҳосил қилишга асосланган усуллар.
Кислота-асос титрлаш (нейтраллаш) усули.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциясига асосланган усул.
Нитритометрия (диазотирлашга асосланган) усули.
Комплексонометрия (комплекс бирикма ҳосил қилишга асосланган) усули.
Кислота-асос титрлаш ёки нейтраллаш усули фармацевтика таҳлилида энг кенг қўлланадиган усуллардан бири бўлиб, унинг ёрдамида Давлат фармакопеясидаги дори моддаларининг қарийб 40% дан ошиқ миқдори аниқланади.
Нейтраллаш усули унда ишлатиладиган титрантларнинг хусусиятига қараб ацидиметрик ва алкалиметрик усулларга бўлинади.
Кислота-асос усули бўйича аниқлашни сувда ва сувсиз муҳитда олиб бориш мумкин.
Сувли муҳитда титрант сифатида кўпинча натрий гидроксид, калий гидроксид, хлорид ва сульфат кислоталарнинг турли моляр концентрациядаги эритмалари ишлатилади. Дори моддаларини сувли муҳитда кислота-асос усули бўйича титрлашда индикатор танлаб олиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Танлаб олинган индикаторнинг ранг ўзгариш, рН муҳити титрлашнинг эквивалент нуқтасидаги рН муҳит интервалига тенг келиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |