62
Бошқача қилиб айтганда, бюджетдан ташқари фондлар аҳолининг
бир қатор ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва конституцион ҳуқуқ-
ларни амалга ошириш учун мўлжалланган пул маблағлари фондидир.
Бюджетдан ташқари фондлар мамлакат ички маҳсулотининг маълум
ижтимоий мақсадлар учун қайта тақсимлаш ва фойдаланиш шаклидир.
Бюджетдан ташқари фондлар қуйидаги хусусиятларга эга:
даромад манбаларининг аниқ белгиланганлиги;
маблағларнинг қатъий мақсадли ишлатилиши;
маблағларнинг шаклланиши ва ишлатилиш муддатларининг
мос келмаслиги;
мустақил молия - кредит ташкилоти сифатида фаолият кўрсатиши;
бюджетдан ташқари эканлиги.
Кўп укладли иқтисодиёт ўз мазмунига кўра, тақсимланиш муно-
сабатларининг бозор ва нобозор характерини тақозо этади. Тақсим-
лашнинг бу аралаш жараёнида молиявий муносабатларнинг ўтиш ха-
рактерини ифодалайдиган бюджетдан ташқари фондлар шаклланади.
Миллий иқтисодиётдаги мазкур фондлар ўтиш давридаги тақсимот
муносабатлари маҳсули бўлиб, катта ижтимоий юкни кўтаради, улар
фирмалар, корхоналар, уй хўжаликлари ва давлат сингари иқтисодий
субъектларнинг даромадларини қайта тақсимлаш жараёнида шаклла-
нади. Бу фондлар ҳолати иқтисодиётнинг салоҳияти билан белгилана-
ди. Лекин уларнинг иқтисодий имкониятлардан юқори бўлишининг
чегараси бор, акс ҳолда, улар иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилиши
мумкин. Ана шу ҳолат давлат томонидан ҳисобга олинади.
Бошқа томондан бу фондларнинг ҳолати ЯИМнинг тақсимла-
ниш характерига боғлиқ, ЯИМнинг ўсиши иқтисодий
субъектлар-
нинг бу фондларга маблағ ажратиш имконияти ортаётганинг билди-
ради. 1999 йилда Ўзбекистонда ишлаб турган 8,9 миллион киши
ЯИМни яратди ва улар ҳосил қилган 2,0 триллион сўм миқдорида
ЯИМнинг 6,7 фоизи пенсия таъминоти учун ажратилди. Бир то-
мондан, иқтисодиётнинг кўп укладли
тузилмаси бюджетдан таш-
қари фондларни маблағ билан таъминлашнинг ихтиёрийлигини, ик-
кинчи томондан эса, мажбурийлигини тақозо этади. ЯИМнинг бир-
ламчи тақсимланиш босқичида иқтисодиёт субъектларининг даро-
мади таркиб топади, ушбу даромадларни қайта тақсимланиш жа-
раёнида эса турли фондлар вужудга келади.
Фондларни шакллан-
тиришнинг ихтиёрийлиги бозор муносабатларининг демократик
моҳияти билан белгиланади. Фондларга маблағ ажратишнинг мажбу-
63
рийлиги эса, давлатнинг бозор иқтисодиётидаги функционал роли, шу
жумладан, унинг ижтимоий вазифалари билан олдиндан белгиланади.
Давлат субъект сифатида ўз корхоналари молиявий ресурслари-
нинг бир қисмини фондларга сафарбар этади ва сиёсий институт сифа-
тида қатор муҳим ижтимоий хизматлардан барча фуқаролар баҳра-
манд бўлишини кафолатлайди. Бунинг учун ўзига тегишли бўлмаган
корхоналар ва муассасалар молиявий ресурсларнинг бир қисмини
бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш учун сафарбар қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: