Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев


I-БОБ. ТУРИЗМДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Download 1,8 Mb.
bet5/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

I-БОБ. ТУРИЗМДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



    1. Туризмда ахборот технологиялари тушунчаси

ва унинг моҳияти

Ахборот технологиялари – ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, сақлаш, тарқатиш, қўллашда фойдаланиладиган усуллар ва механизмларни такомиллаштиришдир, бу атама (термин)нинг мазмуни ана шундай. Ахборот технологияларини “аср технологияси”, деб атамоқдалар. У ишлаб чиқариш фаолиятига, хизмат кўрсатиш соҳасига, аҳолининг иш билан бандлигига, умуман инсоният турмушига жиддий таъсир ўтказмоқда: дарвоқе, микроэлектроника соҳасидаги ютуқлар туфайли шундай бўлмоқда. Худди ана шу микроэлектроника компьютер ёрдамида лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ишланмалар учун асос яратди; булар орасида қайишқоқ ишлаб чиқариш тизимлари, роботлар, шахсий компьютерлар, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ), видеоматнлар, телеконференциялар ва бошқалар бор.


“Ахборот технологияси” тушунчасининг ўзи информатиканинг оёққа туриши жараёнида ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида пайдо бўлди. Ахборот технологияларининг асосий ҳусусияти шундаки, уларда ахборот ҳам меҳнатнинг предмети, ҳам унинг маҳсулотидир. Ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари меҳнат қуролларидир. Айни пайтда ахборот бошқа моддий ресурслар сингари ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқариш ресурси, деб ҳисобланмоқда. Ахборот ва унинг юқори даражаси (босқичи) бўлган билимни ишлаб чиқариш мавжуд технологияларни модификациялаш ва янгиларини яратишга ҳал қилувчи таъсир ўтказмоқда. Бундан бор-йўғи ўн йил илгари ахборот технологиялари ва туризм (сайёҳлик) бир-бири билан чиқиша олмайдиган шериклардек туюлар эди. Ҳозир эса ана шу икки тушунча бир-бири билан шунчалик туташиб кетдики, ҳатто туризмнинг янги тури “Альтернатив туризм” ёки “Электрон туризм” пайдо бўлди3.
Маълумки, сайёҳлик хизматларни сотишдир. Бунинг устига, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи нуқтаи назаридан бу – комплекс ва турли-туман ҳизматдир, - бу биринчидан. Икинчидан эса, бу – кўзга кўринмас, ўзгарувчан ва интеграция хизматидир. Ва ниҳоят, учинчидан,- бу ахборот тўлиб тошган хизматдир. Сайёҳликнинг худди ана шу таснифлари (характеристикалари) уни ахборот технологияларини қўллаш учун айни муддао бўлган тармоққа айлантиради. Сайёҳлик тармоғининг тузилиши барча бошқа иқтисодий фаолият соҳасининг тузилишига жуда ўхшашдир. Сайёҳлик хизматини ишлаб чиқарувчилар муайян бир бошқарилувчи тузилма ичида ҳаракат қиладилар, бу тузилма ҳукумат ва тижорат ташкилотларидан, савдо уюшмалари (масалан, меҳмонхона, ҳаво транспорти, сайёҳлик агентлари ва шу каби)лардан иборат. Сайёҳлик хизматларини ишлаб чиқарувчилар етказиб берувчиларнинг муайян тоифаларига бўлинадилар (авиокомпаниялар, меҳмонхоналар, автомобилларни ижарага берувчилар, сайёҳлик дестинацияси хизмати), улгуржи фирмалар (туроператорлар) ва чакана фирмалар (турагентлар). Истеъмолчилар (сайёҳлар) туристлик тизимининг сўнгги поғонасидир4.
Тармоқ корхоналари фаолиятини, рекламани, солиққа тортишни тартибга солиш тўғрисида гапирадиган бўлсак, бу ўринда ахборот туристлик хизматини етказиб берувчиларни ягона соҳа иқтисодий тизимга бирлаштиришда муҳим роль ўйнайди. Худди ана шу ахборот турли етказиб берувчиларнинг бошини қовуштириб, ягона сайёҳлик тармоғига бирлаштиришда боғловчи бўғин (занжир) бўлади. Айни вақтда туризмнинг энг муҳим хусусияти шундаки, ишлаб чиқарувчилар билан етказиб берувчилар ўзаро алоқаси товар билан эмас, ахборот оқими билан бўлади.
Бу ахборот оқимлари фақат конкрет (аниқ) маълумотлар оқимигина бўлиб қолмай, шунингдек хизматлар ва тўловлар ҳамдир. Меҳмонхонага жойлаштириш, самолётлардан жой олиш сингари хизматлар; булар ашъёвий (физик) хизмат эмас, мўлжалланган манзилда сотилаётганида кўздан кечирилмайди. Ахборот - маҳсулотнинг борлиги ва сифати хусусида ягона йўлбошловчидир. Демак, хулоса шуки, тўғри ахборот билан таъминлаш ва унинг тарқалиш тезлиги сайёҳлик тармоғи истеъмолчиларга амалда хизмат кўрсатишидек бу тармоқ ҳаёт-мамоти учун шу қадар муҳимдир.
Маълумки, сайёҳлик индустриясининг асоси – туроператорлик ташкилотлари ва турагентликдир, улар сайёҳлик сафарлари, йўлланма ва турлар сифатида уларни сотиш, сайёҳларни жойлаштириш ва овқатлантириш (меҳмонхоналар, кемпинглар ва ҳ.к.), сайёҳларнинг мамлакат бўйлаб саёҳати билан шуғулланадилар, шунингдек, бошқарув, ахборот, туризмни тадқиқ этиш бўйича реклама ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш, сайёҳлар эҳтиёжи учун товарлар ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналари, хуллас, буларнинг ҳаммаси оператор ва агентлар зиммасидаги вазифалардир. Бошқа тармоқлар ҳам туризмга хизмат қилади, лекин булар учун ана шу юмуш фаолиятнинг асосий тури эмас (маданият, савдо корхоналари ва бошқалар).
Туризм - ахборот тўлиб-тошиб турадиган фаолиятдир. Сайёҳлик индустриясида ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, ундан фойдаланиш ва уни узатиш кундалик ишнинг шундай муҳим қисмики, дунёда бунга ўхшаш тармоқлар кам учрайди. Сайёҳликдаги хизматлар, истеъмол ва ишлаб чиқариш товарлари сингари сотув дўконида ёйиб қўйилмайди, ҳамманинг кўз ўнгида турмайди, одатда уни барвақт ва истеъмол жойидан анча олисда сотиб олинади. Шундай қилиб бозордаги туризм қарийб батамом тасвирга, баёнга, коммуникация воситаларига ва ахборотни узатишга боғлиқдир5.
Сайёҳлик тармоғининг тузилиши иқтисодиёт соҳасида фаолият юритаётган ҳар қандай корхона тузилишига ўхшашдир (1-расм). Турагент - жисмоний ёки юридик шахс бўлиб, туроператор шакллантирган турлар сотишда воситачи бўлиб ишлайди. Туроператор – турларни комплектлаш билан шуғулланадиган сайёҳлик ташкилотидир.



1-расм. Сайёҳлик тармоғининг тузилиши.

Аммо ўзига хос хусусият яққол кўринади – турли ишлаб чиқувчиларни сайёҳлик тармоғи доирасида ушлаб турадиган боғловчи марказ ахборотдир. Товарлар эмас, худди ўша ахборот оқимлари сайёҳлик хизматларини ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқани таъминлайди. Улар фақат маълумотлар оқими шаклида эмас, айни вақтда хизматлар ва тўловлар шаклида ҳам намоён бўладилар. Хизматлар, масалан (меҳмонхонада тунаш; автомобилни ижарага олиш; комплекс турлар; самолётдаги ўринлар), албатта турагентларга жўнатилмайди ва улар, табиийки истеъмолчиларга сотилмагунча буларни асрамайдилар. Ушбу хизматларнинг борлиги, қиймати ва сифати ҳақидаги ахборот узатилади ва фойдаланилади. Худди шунингдек, тўловлар турагентлардан туретказиб берувчиларга, комиссионлар туретказиб берувчилардан турагентларга ўтказилмайди. Аслида тўловлар ва тушумлар ҳақидаги ахборот ўтказилади. (2-расм).




2-расм. Ахборот- туризм бизнесини боғловчи бўғин.

Сайёҳликнинг учта ўзига яраша хоссасини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчидан, бу - турли ва интеграллашган хизмат савдосидир. Иккинчидан, бу - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи нуқтаи назаридан – комплекс хизматдир ва ниҳоят, бу – ахборотга тўлиб-тошиб турган хизматдир. Шунинг учун ҳам сайёҳлик – халқаро ва ички сайёҳлик бу – ахборот технологиялари жадал қўлланилаётган соҳадир. Сайёҳликда қўлланилаётган ахборот технологиялари тизими – резервлаш компьютер тизимидан, телеконференциялар ўтказиш тизимидан, видеотизимлардан, компьютерлардан, бошқарувнинг ахборот тизимларидан, авиалинияларнинг электрон ахборот тизимларидан, пулни электрон шаклда жўнатишдан, телефон тармоқларидан, алоқанинг кўчма воситаларида ва ҳ.к. иборат. Бу ўринда шуни таъкидлаш зарурки, бу технологиялар тизими сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар ёки авиакомпаниялар томонидан алоҳида-алоҳида эмас, биргаликда ишга солинади. Бунинг устига, сайёҳликнинг ҳар бир сегменти фойдаланаётган ахборот технологиялари тизимлари уларнинг бошқа ҳамма қисмлари учун аҳамиятлидир. Масалан, меҳмонхона ичидаги бошқарув тизимлари компьютер глобал тармоқлари билан боғланган бўлиши мумкинки, булар ўз навбатида, резервлаш меҳмонхона тизимлари билан алоқа учун асосни таъминлайдилар, ушбулар, энди тескари йўналишда, сайёҳлик агентликларининг компьютерлари орқали шу агентликларга резервлаш меҳмонхона тизимларига чиқиш йўлини очади.


Демак, биз бу ўринда ахборот технологияларининг интеграллашган тизимига дуч келиб турибмизки, бу сайёҳликка ёйилмоқда. Равшанки, сайёҳлик индустриясида компьютерлар, телефонлар, видеотерминалларнинг ўзигина тарқалаётгани йўқ, бу ўринда ўзаро алоқадор компьютер ва коммуникация технологиялари ишламоқда. Бундан ташқари, сайёҳлик тармоғининг айрим компонентлари бир-бири билан маҳкам боғланган, дарҳақиқат кўп тур ишлаб чиқарувчилар ҳар жиҳатдан бир-бирининг фаолиятига жалб этилган. Буларнинг ҳаммаси – сайёҳликни юксак даражада интеграллашган хизмат, деб қарашга имкон беради. Бу эса унинг ташкилотчилик ва бошқарувда ахборот технологияларини қўллашга яна ҳам мойилроқ этади.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish