Илмий-оммабоп биографик тўплам



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/74
Sana23.02.2022
Hajmi7,33 Mb.
#122055
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74
Bog'liq
Жумаев М 60 3

 
 
 
 
 
Улуғбек ЖУМАЕВ, 
 Бухоро давлат университети доценти, 
психология фанлари номзоди 
 
ҲАҚИҚИЙ ИЛМ-МАЪРИФАТ СОҲИБИ ВА ФАН 
ФИДОЙИСИ 
Б
ухоро давлат университетининг ўша пайтлардаги илмий 
ишлар бўйича проректори (кейинчалик ректори) раҳматлик 
устозимиз Олтин Музаффарович Ёриев илмий стажировка 
ўтаѐтган бир гуруҳ ѐшлар билан охирги ҳисобот йиғилишни 
(ноябрь ойларида) ўтказиб ҳаммага омад тиладилар-да (мен 
ҳам шу университетнинг “Психология” кафедрасида 2 йиллик 
илмий стажировкада эдим), психология мутахассислиги 
бўйича ҳозирча Бухоро давлат университетида кундузги ва 
сиртқи аспирантура йўқлиги сабаб олиб бораѐтган 
тадқиқотларингизни 
ўрта 
йўлда 
қолдирмаслик 
учун 
Тошкентда аспирантурага танлов асосида имтиҳонларда 
билимларингизни синаб кўринглар, агар шундай имкониятни 
қўлга кирита олсангизлар, бу университет ва ўзингиз учун ҳам 
катта иш, деганлари ҳали-ҳануз қулоғим остида жаранглайди. 
Чунки эзгулик ва илм сари етакловчи устозларнинг буюклиги 
шогирдларига ижобий мотивация бериш санъати, деб 
ўйлайман.
Шундан сўнг мен Ўзбекистонда салоҳияти ва нуфузи 
юқори олийгоҳлардан бири Низомий номидаги Тошкент 
давлат педагогика университети аспирантурасига ҳужжат 
топширдим. Ўша пайтда бизни бу даргоҳда меҳр кўрсатиб 
даставвал қарши олган ѐшгина устоз Маманазар Иргашевич 
Жумаев бўлдилар. қарши олганлари ва ўз меҳрлари ила 


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
.................................................................................................................................................. 
71 
кейинги мотивацион қўллаб-қувватлаган инсон шу киши 
бўлдилар. Бирин-кетин толиби илмлар имтиҳон синовларидан 
ўта бошладилар, мени эса стажировка пайтимда 20 га яқин 
ѐзган илмий мақола ва тезисларим, 3 та фандан топширган 
номзодлик минимумларим борлиги сабаб имтиҳонлардан озод 
қилишди. Буни эшитганда дастлаб ҳамма ҳайратланган, 
сабаби менинг фамилиям ҳам Жумаев бўлгани сабаб кўпчилик 
“тушунарли, аспирантура бўлими бошлиғининг укаси ѐки 
жияни бўлса керак”, деган хаѐлга борганди...
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика универси- 
тети мен учун жуда кўп устозлар илмидан баҳраманд бўлиш 
имконини бериши билан бирга, улкан ҳаѐт мактаби ҳам бўлди. 
Ўша пайтда бир йилда қабул қилинган 80 дан ортиқ 
аспирантларни, 20 дан ортиқ докторантларни битта оила 
қилиб бирлаштира олган, уларнинг деярли 80 фоизидан 
ортиғи ўз муддатида ҳимоя қилиб она-Ватанимизнинг турли 
ҳудудларида олим деб аталмиш шарафли номга муяссар 
бўлишларида, эл фарзандларига ўзларининг билимларини 
бериб юришларида мана шу хокисор илм эгасинининг 
хизматлари беқиѐсдир.
Ўзбек халқининг Қаҳрамон шоири Абдулла Орипов “Ҳаѐт 
мендан аямади неъматларини...” деганидек, Низомий 
номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 
кундузги аспирантурада таҳсил олган дамларимни эсласам, 
ҳақиқатдан мендан ҳам ҳаѐт илм, дўст, устоз борасида 
неъматларини аямаган, десам муболаға бўлмайди.
Умр оқар сув деганлари рост, мана устоз барчага илм 
йўлида шамчироқ бўлиш баробарида ўзлари ҳам тиниб-
тинчимас 
олим, 
қатор 
шогирдлари 
фан 
номзоди. 
Фарзандларимдан қай бирининг математика ѐки бошланғич 
синф ўқувчилари китобларига қарамай, албатта М.Э.Жумаев 
муаллиф. Бугун устозимиз профессор, республиканинг қай 
ҳудудида бирон илмий анжуман бўлса, албатта иштирок 
этадилар. Шунча куч-ғайрат ва шижоат...
Фурсатдан фойдаланиб, устоз Маманазар Эргашевич 
Жумаевга 60 йиллик юбилейлари муносабати билан узоқ умр, 


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish