GLOSSARIY
ATAMANING
O’ZBEK TILIDA
NOMLANIShI
ATAMANING
INGLIZ
TILIDA
NOMLANIShI
ATAMANING RUS
TILIDA NOMLANIShI
ATAMANING
MA’NOSI
Krizis
Krizis
Кризс
-
bu
mamlakatda
iqtisodiy
holatlarni
tanglashuvi
Innovatsiyaga
yo’naltirilganlik
Innovatsion
direction
Инновационые
направления
-
Faoliyatning
barcha
sohalarida kelajakda nau-
xauni joriy qilishni aniqlash.
Tadbirkorlikka
yo’naltirilganlik
Owner
direction
Предпринимательные
направления
- iste’molchilar bilan o’zaro
ta’sirda bo’lgan boshliq va
barcha
xizmatchilarni
ishbilarmonligini taqdirlash,
avtonom guruhlarni (foyda
markazlari) tashkillashtirish
orqali jamoaviy ish yuritish
sharoitlarini yaratish;
Demokratiyaga
yo’naltirilganlik
Democraty
direction
Направления на
демократичность
- o’zaro munosabatlarda
demokratik
uslubdan
foydalanish va qaror qabul
qilishga quyi xizmatchilarni
ham jalb etish;
Liderlikka
yo’naltirilganlik
Leader direction
Направление на
лидерства
- hozirgi paytda faqatgina
liderlar mas’uliyatni o’z
bo’yniga
olib
tavakkalchilikka borishi va
jamoani
o’z
orqasidan
ergashtirishi mumkin;
Оchiq
axborot
almashuviga
yo’naltirilganlik
OAV direction
Направления на ОИР
- barcha martabadagi
boshqaruv vakillari bilan
xizmatchilar
o’rtasidagi
samarali
axborot
almashuvini shakllantirish;
337
КИРИШ
Ушбу дастур “Ижтимоий менежмент” фанининг шаклланиши,
ривожланиши ва унинг илмий мактаблари, хусусан, ХХ аср охири ХХI аср
бошида бошқарув маданияти, ижтимоий сиёсат - менежментни амалга
оширишнинг универсал технологияси, қонунлари ва тамойиллари, ижтимоий
менежмент услублари, унинг самарадорлигини ошириш, ижтимоий
менежмент тизими, унда ташкилий муносабатлар, ижтимоий ресурслар,
ижтимоий менежментда мотивацион ресурс, ўз-ўзини бошқариш, муници-
пиал менежментнинг инқирозга қарши стратегияси, ижтимоий
инженерия-ижтимоий менежмент воситаси эканлиги ҳамда фирмани
концептуал -стратегик бошқариш устувор йўналишлари каби масалаларни
қамрайди.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
“Ижтимоий менежмент” фанининг асосий мақсади – талабаларда
ижтимоий менежмент ва ижтимоий муносабатлар тизимини, ижтимоий
жараёнлар, ижтимоий соҳа, ижтимоий ресурслар ва уларнинг зиммасига
тушадиган бошқарув, ташкилий муносабатлар, уларнинг қонуниятлари ва
тамойилларини, фанни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ҳамда
мазкур фан бўйича мустаҳкам билим кўникмаларини шакллантиришдан
иборат.
Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга ижтимоий менежментнинг
ривожланиши ва унинг илмий мактабларини, ижтимоий менежментнинг
қонунлари ва тамойилларини, ижтимоий менежмент услубларини, ижти-
моий менежмент тизимларини ва ижтимоий бошқарувнинг фундаментал
билимларига таяниб, энг кам бошқарув ҳаражатлари билан энг кўп ижтимоий
самара олишга интилиш ҳақида назарий-амалий билимларни ўргатишдан
иборат.
Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Ижтимоий менежмент” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:
“Ижтимоий менежмент” фанининг шаклланиши;
“Ижтимоий менежмент”нинг ривожланиш босқичлари;
“Ижтимоий менежмент”нинг иқтисодиёт фанидаги илмий мактаблари;
ХХ аср охири ХХI аср бошида бошқарув маданияти ҳақида тасаввурга эга
бўлиши;
- менежментни амалга оширишнинг универсал технологияси;
- менежментнинг қонунлари ва тамойиллари;
-ижтимоий менежмент услублари ва унинг самарадорлигини ошириш;
- ижтимоий менежмент тизими ва унда ташкилий муносабатларни
338
билиши ва улардан фойдалана олиши;
-ижтимоий менежментда мотивацион ресурс;
-ўз-ўзини бошқариш стратегияси;
-муниципиал менежментнинг инқирозга қарши стратегиясини тузишда
ахборот тизимларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши;
-ижтимоий инженерия-ижтимоий менежмент воситаси эканлиги;
-фирмани концептуал - стратегик бошқариш тахлили;
-фирмани стратегик бошқаришда ижтимоий менежментни эътиборга
олиш ва қўллаш малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатдан узвийлиги
“Ижтимоий менежмент” – умумкасбий фани ҳисобланади. Мазкур
дастурни амалга ошириш учун талаба ўқув режасида режалаштирилган
“Менежмент назарияси”, “Маркетинг”, “Социология”, “Меҳнат иқтисодиёти”
ва бошқа фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишликни тақозо
этади.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни. “Ижтимоий
менежмент” фани иқтисодиётда фаолият кўрсатаётган корхоналарда
барча ижтимоий муносабатлар тизими, ижтимоий жараёнлар, ижтимоий
соҳалар бошқарув фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш ваназорат
қилиш бўйича муҳим ахборотлар шакллантирилади ҳамда муҳим
стратегик қарорлар қабул қилиш учун бошқарувчи менежерларга тақдим
этилади. Бу ахборотлар корхонада соғлом муҳит шароитини яратиш
иқтисодиётда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар
ижтимоий бошқарув фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишда
ҳамда
бозорда
ўзистеъмолчиларини
топиш,
рақобатбардош
маҳсулот(хизмат) яратишда муҳимахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Шунинг учун ушбу фан умумкасбий фани ҳисобланиб, замонавий
бошқарув маданиятини шакллантиришнинг ажралмас бўғини ҳисобланади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
“Ижтимоий менежмент” фанини ўзлаштиришда таълимнинг
инновацион таълим методларидан фойдаланиши, янги педагогик, ахборот
ва интернет технологияларини тадбиқ қилиши муҳим аҳамият касб
этади. Шунингдек, фанни янада чуқур ўзлаштиришда ўқув услубий
таъминот, яъни дарслик, электрон дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар,
модуль топшириқларидан фойдаланиш тавсия этилади. Фанни амалий
жиҳатдан мустаҳкамлашда эса компьютер дастурларидан (Мicrosoft Ехel,
Мicrosoft Power Point, Wеb Trust, SYS Trust) слайдларидан,
339
мултимедианинг инновацион таълим воситалари-дан, интернет саҳифалари
ва тизимларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |