Ўзини Ўзи бошқариш органларининг бугунги кундаги фаолияти.
Фуқаролар шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.
Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборатдир.
Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.
Фуқаролар йиғинида ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади.
Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардир:
фуқаролар йиғини кенгаши;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;
тафтиш комиссияси.
Ижтимоий менежмент тушунчаси ва унинг ривожланиш тарихи.
- «Менежмент» кўп маъноли тушунча, у қуйидагиларни билдиради:
тадбиркорлик фаолияти, ҳаёт тарзи ва замонавий жамият сиёсати соҳасига таъсир кўрсатувчи ижтимоий ва иқтисодий институт;
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида бошқарув меҳнатида банд бўлган шахслар йиғиндиси;
жамият ишлаб чиқаришини бошқаришнинг техник - ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ўрганувчи илмий фан, «бошқариш тузилмалари, шахслараро муносабатлар тизими ва механизми, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш».
«Менежмент ўз олдига ҳар қандай фаолият соҳасига яроқли умумий бошқарув тамойилларини шакллантириш ва амалда қўллашни мақсад қилиб қўйган.
Уларга қуйидагилар киради:
бошқарув муаммолари ва мақсадларини аниқлаш;
уларга эришишнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
ташкилот ичида турли бўлинмалар ҳамкорлиги;
иерархик тузилмани мукаммаллаштириш, қарорлар қабул қилиш жараёнлари ва коммуникацияларини мақбуллаштириш.
П.М.Керженцев (1881-1940) ҳам бошқариш бўйича қатор асарлар чоп эттирган. Булар қаторига «Меҳнатни илмий ташкил этиш», «Бошқаришни ташкил қилиш принциплари», «Вақт учун кураш» кабилар киради. Улар бошқариш бўйича дарсликларни ёзишда асос қилиб олинди. 1920 йилнинг бошларида Керженцев ташаббуси билан «Вақт» лигаси ташкил этилди. Лига ўз эътиборини:
- меҳнатни ташкил қилишда тартибсизликларнинг ниҳоятда кўплигига;
- беҳуда ишларга вақтнинг кўп сарфланаётганлигига;
- бошқарув тизимида функцияларнинг нооқилона тақсимоти кабиларга қаратди ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқди.
1950 йилларнинг охиридан бошлаб бошқариш назариясининг ривожланиши янада кучайди. Шу йилларда меҳнатни илмий текшириш институти, бошқариш ва норматив бўйича марказий илмий-тадқиқот институтлари ташкил этилди.
Россияда ҳозирча ягона, Москва бошқарув институти ташкил қилинган бўлиб, у корхона ёки тармоқ фаолиятининг бошқарув томонини такомиллаштириш масалалари бўйича директорлар маслаҳатчилари деб юритиладиган бошқаришни ташкил қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди.
Ўрта Осиёда менежментнинг назарий асослари ва унинг асосий принциплари қадим замонларда ҳам у ёки бу кўринишда мавжуд бўлган. Аммо улар Амир Темур ҳукумронлиги даврига келиб маълум шаклни касб этган, бунча Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асари ёрқин мисол бўла олади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |