3-§. ИТМ мутахассисларига профессор илмий унвонини бериш
16. Профессор илмий унвони мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ИТМда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:
а) фан доктори илмий даражасига эга бўлган;
б) илмий унвонга эга бўлган;
в) камида 10 йиллик илмий ва педагогик, жумладан ИТМда 5 йиллик илмий иш стажига эга бўлган;
Фан тармоғи
|
Йиллар
|
2020 й.
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 й.
|
Физика-математика фанлари
|
4
|
6
|
8
|
9
|
Техника ва табиий фанлар
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар
|
2
|
4
|
5
|
6
| г) камида бир йил (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 3 йил) давомида ИТМ тўлиқ штатида илмий фаолият олиб бораётган ёхуд давлат гранти раҳбари, илмий-ташкилий тузилма раҳбари, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимларидан бирида
камида 0,25 ставка илмий фаолият олиб бориб, ИТМ раҳбари, раҳбар ўринбосари, илмий котиби лавозимларидан бирида муваффақиятли ишлаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);
д) камида 3 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассис тайёрлаган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун камида 4 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассисга илмий раҳбарлик қилган);
е) салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган (ихтиро ёки якка муаллифликда камда 2 та илмий рисола нашр эттирган) ҳамда илмий ишлар, жумладан Рўйхатга киритилган илмий журналларда камида 10 та мақола, шундан Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп эттирган:
якка муаллифликда монография (тиббиёт фанлари бўйича якка муаллифликда монография ёки клиник қўлланма) эълон қилган;
ж) таълим жараёнида иштирок этаётган, жумладан ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган 3 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда нашр эттирилган дарслик 3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин).
17. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ИТМда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:
а) фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган;
б) илмий унвонга эга бўлган;
в) камида 10 йиллик илмий ва педагогик, жумладан ИТМда 5 йиллик илмий иш стажига эга бўлган;
г) мазкур Низом 16-бандининг “г” кичик банди талабини бажарган;
д) камида 3 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассис тайёрлаган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун камида 4 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассис тайёрлаган;
е) салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган (ихтиро ёки якка муаллифликда камида 2 та илмий рисола нашр эттирган) ҳамда Рўйхатга киритилган илмий журналларда камида 10 та мақола, шундан Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп эттирган:
Фан тармоғи
|
Йиллар
|
2020 й.
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 й.
|
Физика-математика фанлари
|
4
|
6
|
8
|
9
|
Техника ва табиий фанлар
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар
|
2
|
4
|
5
|
6
|
якка муаллифликда монография (тиббиёт фанлари бўйича якка муаллифликда ёки клиник қўлланма) эълон қилган;
ж) таълим жараёнида иштирок этаётган.
з) таълим турларининг бирида фойдаланилаётган камида 1 та дарслик (якка ёки ҳаммуаллифликда) ва ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка ёки ҳаммуаллифликда 6 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда нашр эттирилган дарслик 3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин).
18. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган, жумладан, олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари) татбиқ этилиб, фойдаланилаётган ҳамда мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажарган мутахассисларга ҳам берилиши мумкин (мазкур банд тиббиёт соҳасидаги талабгорларга нисбатан татбиқ этилмайди):
а) фан доктори ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ва илмий унвонга эга бўлган;
б) камида икки йил давомида ИТМда илмий фаолият кўрсатаётган;
в) илмий ишлар, жумладан якка муаллифликда камида 2 та монография чоп эттирган, Рўйхатга киритилган нашрларда камида 10 та мақола ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп эттирган:
Фан тармоғи
|
Йиллар
|
2020 й.
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 й.
|
Физика-математика фанлари
|
4
|
6
|
8
|
9
|
Техника ва табиий фанлар
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар
|
2
|
4
|
5
|
6
|
г) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган;
д) таълим, фан ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган.
Do'stlaringiz bilan baham: |