I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet146/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Бахшилик санъати. Одатда бахшиликни эстетикада санъат турига киритиш қабул қилинмаган ва халқ оғзаки адабий ижоди сифатида бадиий адабиётнинг хили деб ҳисоблаб келинади. Аслида “бундай камситиш”нинг сабаби ўзбек эстетикасида шу пайтгача оврўпага, тўғрироғи, русларга тақлиднинг ниҳоятда кучли бўлганида. Шундай қилиб, биз уни тўлақонли санъат тури деб биламиз ва буни исботлашга ҳаракат қиламиз.
Бахшилик санъати асосан Шарқ халқларида мавжуд, келиб чиқиши қадимги Ҳиндистон билан боғлиқ, санскритчадаги “бҳикшу” (қаландар, дарвеш) сўзига бориб тақалади. Кейинчалик,”бахши”, “бахша”, “бахши”, ва бошқа шаклларда Шарқ халқларининг кўпчилигида устоз, маърифатчи деган маъноларда қўлланилган. Ғарбда уни фақат қадимги юнонлар маданиятида кўришимиз мумкин.
Халқ достонларидаги тасвирлар, мажозийлик кўп ҳолларда муболағага ва аллитерацияга асосланади, натижада бадиий қиёфа афсонавийлаштирилган, мўъжизавийлаштирилган тарзда гавдалан-тирилади. Масалан, “Гўрўғли” туркуми достонларидаги баҳодирлардан бири – Ҳасан Кўлбар бир тўйнинг ошини еб тўймайди, муртининг ичига каламушлар ин қуриб ташлаган в.ҳ.
Рассомлик санъати. Бу санъат тури ҳам қадимдан мавжуд, унинг дастлабки намуналарини қадимги тош асридаги ғорлар деворига ишланган расмларда кўриш мумкин. Уларда асосан ов ҳайвонлари ва инсон тасвири берилган.
Рангтасвир воқеликнинг санъаткор танлаган нуқтаи назардан мўйқалам ва бўёқлар воситасида муайян текис материалга расм тарзида туширишдан иборат. Унда рассомнинг услуби, бўёқ танлашдаги маҳорати, нур ва соялар ўйини янгича композицион ёндашув каби санъаткор истеъдодини белгилайдиган жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга.
Мусиқа санъати. Агар рассомлик санъатида, дейлик унинг манзара жанридаги Левитаннинг машҳур “Қарағайзор” асари кўз олдимизда муайян маънода тугалланган рангтасвир сифатида намоён бўлса, мусиқа асари, масалан, Бетховеннинг “Ойдин соната”си ёки Ҳожи Абдулазизнинг “Гулузорим” куйи оҳанглар воситасида тинглаш жараёнида чизилаётган рангтасвирдир. Яъни рангтасвир бадиий мазмундаги марказни инъикос эттирган ҳолда ибтидо билан интиҳонни тасаввуримизга ҳавола қилса, мусиқада ибтидо, марказ ва интиҳо асарнинг ўзида мужассам бўлади. Шу боис рассомлик санъатини ранглар мусиқаси, мусиқани эса товушлар тасвири дейиш мумкин. Айни пайтда мусиқа рассомликдаги ёки бадиий адабиётдаги аниқ ё муайян тасвирлаш имконига эга эмас, лекин у оҳангдор товуш орқали инсон қалбига кучли таъсир кўрсатиш, унинг руҳини қисқа вақт ичида ўзгартириш қудратига эга. Бу жиҳатдан унга тенг келадиган санъат тури йўқ. Шу сабабли мусиқадаги “мусиқийлик” тушунчаси барча санъат турлари учун юксак маҳорат маъносини англатади. М., шеъриятдаги мусиқийлик, насрдаги мусиқийлик, меъморлик – қотиб қолган мусиқа, ранглар мусиқаси в.ҳ.
Рақс санъати. Бу санъат тури Оврўпада хореография деб аталади ва рақснинг барча турларини ўз ичига олади. Рақс қўл ва оёқ ҳаракатларига асосланади, лекин бу ҳаракатлар ритм, муқом ва баданнинг пластик эгилувчанлиги воситасида шиорона хаёлот парвозини ифодалайди. Бу воситаларнинг ҳаммаси мусиқа ёрдамида (жуда бўлмаганда бир мусиқий асбоб иштирокида) умумий бир уйғунликни ташкил этади, ана шу уйғунлик рақснинг санъат сифатидаги моҳиятини англатади. Рақснинг ҳам ўз ички турлари кўп, диний-фалсафий рақслар, меҳнат рақслари ёки касбий рақслар, соф ўйиндан иборат рақслар, инсоний кайфиятни англатадиган рақслар, махсус сценарий (либретто) асосида саҳналаштириладиган ва узоқ вақт давом этадиган рақслар в.ҳ.
Рақс санъати, юқорида айтганимиздек, фольклорнинг узвий қисми тарзидаги ва саҳнавий – театрлаштирилган кўринишларга эгалиги билан бирга, минтақавий-маҳаллийлик хусусиятига ҳам эга. Масалан, ўзбек рақсида уч йўналиш мавжуд: Тошкент-Фарғона, Хоразм ва Бухоро йўллари (баъзан усуллари ҳам дейилади). Улар бир-биридан ифодавий усулларнинг ўзига хослиги билан фарқланади, айни пайтда ҳар бир раққоса ёки раққоснинг ўз услуби бор.
Театр санъати.Инсоният маънавий ҳаётида театр санъати жуда қадамдан ўз ўрнини йўқотмай келади. Бундан бир неча минг йиллар аввал қадимги Ҳиндистон, қадимги Хитой ва қадимги Юнонистонда дастлаб театр бир кишилик саҳнадан иборат бўлган, кейинчалик икки кишилик саҳнадан, ундан кейингина жамовий санъаттурига айланган. Яъни спектакл жамоавий ижод маҳсули – режиссёр, драматург, актёр ва рассомнинг ижодий изланишлари натижаси ўлароқ юзага келади. Айни пайтда унда бир неча санъат тури омухта тарзда намоён бўлади: меъморлик, рассомлик (декорация), мусиқа ва нотиқлик санъатининг ҳамкорлиги спектаклнинг саҳнавий асосини, динамик тарзда ривожланиб борадиган драматизм эса унинг бадиий – эстетик моҳиятини белгилаб беради.
Театр санъатининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда саҳна асари томошабин олдида яратилади, ўша режиссёр, саҳнага қўйган ўша актёрлар ўйнаган бугунги спектакл кечагидан фарқ қилади.
Цирк санъати.Цирк энг қадимги анъанавийсанъат турларидан бири. У Шарқда вужудгакелган ва дорбозлик санъати деб ҳам аталган, кўчма томоша сифатида халқ орасида шуҳрат қозонган. Унда дорда лангар билан юришдан ташқари, дорбоз ҳаво гимнастикачиси (чиғириқда) вазифасини ҳам бажарган. Пастда албатта ноғора дорбознинг ҳаракатларига мос оҳангда янграб турган. Айни пайтда пастда қизиқчи, кўзбойлоғич, акробат (бесуяк), айиқ ўйнатувчи иштирок этган, баъзан аскиядан ҳам фойдаланилган.
Цирк инсоннинг нафақат ўз аъзолари ва ҳиссиётлари, балки ҳайвонлар, ўйин асбоби бўлмиш нарсалар, макон, томошабинлар ҳиссиётлари, атроф-муҳит устидан, кенгроқ маънода олганда, дунё устидан чексиз ҳукумронлигини намойиш этиши билан бизни доимо хавотирдан ҳайратга айланадиган эстетик идрок этиш жараёнини бошдан кечиришимизни таъминлайди. Зеро цирк «соф эстетик» санъат, унда бевосита манфаатдорликни учратмаймиз. Умуман, цирк мусобақа деган тушунчани инкор этади.
Эстрада санъати. Санъат тури сифатида эстрада омухталик табиатига эга, унда театр, мусиқа, цирк, аския унсурлари яққол кўзга ташланади. Масалан, драма ва комедиянинг кичик шакллари, интермедиялар, акроботика, понтомима, жанглёрлик, қўшиқ, бадиий ўқиш в.б. жанрлар муваффақиятли ижро этилади. Унда замонавий муаммоларнинг кўнгил очиш усуллари ва кулги воситасида ифодасини, хилма-хил танқид йўлларини кўриш мумкин. Фалсафийлик, ижтимоий-сиёсий мавзулар эстрадада қисқа, лўнда, қизиқарли тарзда очиб берилади. Эстрада, саҳнавий санъат бўлса-да, театрдан айнан ана шу «енгиллиги», «кўптомонламалиги» билан фарқ қилади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish