I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet13/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Конфуцийчилик ахлоқий қоидалар ва ижтимоий бошқарув масалаларига диққат-эътиборни қаратди. Конфуцийчилик учун энг мукаммал намуна ўтмиш эди. Конфуций (эр.ол. 551-449 йй.) ва унинг издошлари жамиятнинг парчаланиб кетишидан безовта бўлганликлари сабабли асосий эътиборни инсонни ўз атрофдагиларга ва жамиятга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратдилар. Шахс ўзи учун эмас, балки жамият учун шахсдир. Конфуцийчилик ахлоқи инсонни унинг ижтимоий вазифаси билан боғлиқ равишда тушунади, таълим ва тарбияни эса, инсонни ана шу вазифасини бажаришга олиб келадиган нарса сифатида идрок қилади.
Конфуций томонидан биринчи марта «олтин қоида» деб ном олган ва кейинчалик кўпчилик мутафаккирлар томонидан қолипга солинган, - «ўзингга раво кўрмаган нарсани, бошқа одамларга ҳам раво кўрма»2 қоидаси шакллантирилди. Конфуцийчиликнинг яна бир муҳим жиҳати «исмларни тузатиш» талаби эдики, унга биноан агар жамиятда «ҳукмдор ҳукмдор бўлмаса, хизматкор хизматкорлик қилмаса, ўғил ўғиллигини қилмаса», яъни шундай вазият вужудга келсаки, у «беш алоқа» талаб этган таълимот ташқарисига чиқса, воқейликни тузатиш, жумладан, куч ишлатиб бўлса ҳам тартибни жорий этиш заруриятини тан олиш лозим. Шундагина жамиятдаги табақалар ўртасидаги муносабатларни қатъий равишда тиклаш мумкин бўлади.
Анъанавий конфуцийчиликнинг асосий тушунчалари қуйидагилар: «Ли» - урф-одат ва маросимларга риоя этиш, удум; «Ци» - ахлоқий меъёрларни амалга ошириш; «Инь»- ижобий ибтидо, «Ян» -салбий ибтидо, «Дао» -осмон, коинот йўли бўлиб, муайян тартиб ва қонунга биноан мавжуд, унинг ифодаси эса инсоннинг хулқ-атвори бўлиши лозим, «Чжен»- инсонпарварлик, «И» - бурч, «Син» -самимийлик ва баъзи бошқалар.
Даосизмнинг диққат марказида табиат, коинот ва инсон туради. Аммо бу ибтидолар мантиқий - ақлий йўл билан эмас, балки мавжудлик табиатига тўғридан-тўғри кириб бориш ёрдамида билиб олинади. Дунё ҳеч қандай сабабларсиз доимий ҳаракат ва ўзгаришда бўлиб, ривожланади, яшайди ва сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички сабаб натижасида вужудга келган. Борлиқ ҳақидаги таълимотда йўл тушунчаси – дао - марказий мақомдадир. Даосизм ақидасига кўра, тафаккурнинг мақсади, инсонни табиат билан «қўшилиб кетиши» дадир, негаки, у унинг таркибий қисмидир.




  1. Download 0,56 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish