I – боб. Корпоратив бошқарув курсига кириш


Иқтисодий ночор корхоналар ва уларни молиявий согломлаштириш



Download 2,83 Mb.
bet45/61
Sana23.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#118787
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
KORPORATIV

12.4 Иқтисодий ночор корхоналар ва уларни молиявий согломлаштириш
Иқтисодий муносабатларда кўпинча маълум бир сабабларга кўра айрим хўжалик юритувчи субъектлар ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмай қолади. Республикамизда бундай вазиятларни тартибга солиш билан Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси. шуғулланади. Фанда банкрот, сўзи этимолгиясининг бир ёқлама тушунчаси мавжуд эмас. Рус тили тадқиқодчиси П. Чернихнинг фикрича банкрот, сўзи французча банқуэроуте сўзидан келиб чиққан дейди. Лекин кўпчилик тадқиқодчилар банкротʼ сўзининг этимологик асосини стул (курси) синиқ, маъносини англатувчи итальянча банcў ва “ротто, сўзларидан олинганлигини таъкидлашади. Э. Фрейхейтнинг фикрича банкрот, тушунчаси ХXI асрдан қўлланила бошланган ва у итальян- ча (банcаротта,) сўзидан келиб чиқиб цинган стол, маъносини англатишини эътироф этади. Тарихий маълумотларга кўра кредитор савдогарлар ўрта аср Италия шаҳар-давлатлари (Венесия, Генуя) бозорларида шуғулланувчи тўловга қобилиятсиз бўлиб қолган пул алмаштирувчиларнинг столларини синдиришган. Яна бошқа бир нуқтайи назарга кўра cбанкрот сўзи банк, сўзидан келиб чиққан дейилади. Ҳар-хил сабабларга кўра ўрта асрларда тижорат банлcлари тўловга қобилиятсиз бўлиб турганлар. Бизнинг мамлакатимизда бу тушунча асосан мустақиллик давридан кенг қўиланила бошлаган. Корхона ва ташкилотнинг банкротлик аломати (иқтисодий ночор) - Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Банкротлик тўғрисида,ги қонунининг 4-моддасига асосан, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаганлиги деб эътироф этилади. Амалдаги қонунчилик бўйича иқтисодий хавф аломатлари мавжуд корхоналар гуруҳига мансуб корхоналар тўлов қобилиятини йўқотган ва паст рентабеллик ёки молиявий хавф белгилари мавжудлиги билан аниқланади. Шунингдек, иқрисодий ночор корхоналар гуруҳига мансуб корхоналар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзларини тўлаш муддати уч ойдан ортқлиги бўйича белгиланади. Бунда иқтисодий ночорликнинг амалдаги қонунcлулик бўйича мезони - энг кам иш хақининг 500 баробаридан (6,4 млн.сўм) юқори бўлишлиги белгиланган. Корхоииа бозорда ўз улушини йўқотмаслиги мақсадида сармояни молиялаштириш учун кредит олишга мажбур бўлади, бу ўз навбатида мажбуриятларнинг янада ошишига олиб келади. Агарда ишлаб чиқаришга жалб қилинган қўйилмалар мажбуриятлар ҳажми ўсиш суръатидан кўра тушумнинг ўсиш суръатларининг ошишига олиб келса, корхонанинг тўлов қобилияти ошади ва инқироз юз бермайди. Агарда ушбу ҳоламинг акси рўй берса инқироз сўзсиз юз беради. Агарда тушумнинг ўсиш суръатлари мажбуриятлар ҳажми ортиш суръатларидан паст бўлса, эртами ёки кеч тушумдан мажбуриятлар суммасининг ошиш остонаси келади. Бундай ҳолатда корхона ўз мажбуриятларини кредиторларни қониқтирадиган муддатларда бажара олмайди, яъни тўлов қобилиятига эга бўлмай қолади. Биз мажбуриятлар ҳажми ўсиш суръати тушум ўсиш суръатидан юқори бўлган ҳолатдаги корхона тўлов қобилияти динамикасини кўриб чиқамиз. Бундай ҳолат, ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиши натижасида корхона молиявий ҳолатининг ёмонлашиши йъоки даромадлилик салоҳиятини ошириш учун мавжуд молиявий салоҳиятдан тўлақонли фойдаланмаслик оқибатида юзага келиши мумкин. Мажбуриятлар тушумга нисбатан 1 дан кичик бўлса корхона соф фойда кўринишдаги бўш пул маблағлари заҳирасига эга бўлиб, ундан ўзининг ишлаб чиқаришига сармоя сифатида ёки бошқа иштаб чиқаришларга лойиҳанинг даромадлилигига қараб сармоя киритиши, дивиденд тўлаши ёки кредит ажратиши мумкин. Пул маблағларидан фойдаларииш вариантларини танлашда корхона амалга оширилган чора- тадбирлар натижасидан акциядорлар (қатнашувчилар) оладиган, битта оддий акцияга (улушга) максимал фойда олиш мезони бўйича фойдани кўзлайди. Мажбуриятлар тушумга нисбатан 1 га мажбуриятларини мунтазам бажарилишини таминлай оладиган ва муддати ўтган қарздорларни мавжуд бўлмайдиган холатда бўлади. Мажбуриятлар суммасининг ошиш остонаси мажбуриятлардан 1 дан катта бўлса, у ўз навбатида тушумдан 1 га катта бўлса, корхона тушуми мажбуриятлар суммасидан кичик бўлишига қарамасдан тўлов қобилиятига эга ҳисобланади, зеро бу ҳолатда мажбуриятларни бажариш муддати кредиторларни қониқтиради. Мабодо, мажбуриятлар суммаси нисбати айрим чегаравий остонасидан ўтса (юқори бўлса) мажбуриятларни бажариш муддати кредиторларни қониқтирмай қўяди ва тўлов қобилиятсизлиги бошланади. Мажбуриятларнинг тушумга нисбати, мажбуриятлар суммасининг ошиш остонасига тенг бўлса, корхона мажбуриятлар ҳажми ўсиш суръатини пасайтириш чораларини кўриш лозим. Маълумки, корхона кредит сиёсатини баҳолашда зарарсизлик нуқтаси (а) нинг ҳолати (т жорий вақтнинг) ва (т2.-т1) муайян давр давомида толов қобилиятирии сақиаш диапазони муҳум аҳамиятга эга. Ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигида корхонага кредит олиш фойдалидир (агарда кредит фоизлари капитал рентабелилигидан паст бўлса). Шундай экан, тушум ўсиши билан бир қаторда мажбуриятлар суммаси ҳам ўсиб боради. Ишлаб чиқаришнинг кам самарадорлигида кредитлар ҳажмини камайтириш лозимки (бу ҳолатда кредитлар бўйича фоизлар капитал рентабеллигидан юқори бўлиши ва ўз маблағлар рентабеллиги камайиши мумкин), бунда тушум пасайиши баробарида мажбуриятлар суммаси пасайиши лозим. Ушбу ҳолардан кэлиб чиққан ҳолда корхона тўғри кредит сиёсати юритса, зарарсизлик нуқта ҳолати бироз барқарор ҳолатда бўлади. Корхонани молиявий соғломлаштиришда асосий масалалардан бири бу инқирознинг юзага келиши сабабларини аниқлашдир. Бу одатда, корхонани молиявий тахлил қилиш жараёни орқали амалга оширилади, Адабиётларда корхонанинг иқтисодий инқирозга учраш сабабларининг қатор таснифлари мавжуд, Бизнинг фикримизча, таснифланиш А.П. Градова ва Б.л. Кузина муҳаррирлиги остида чоп этилган лcитобда тўлиқ келтирилган. қуйлдаги жадвалда корхона молиявий қобилияти омилларининг таснифланиши келтирилган, Ушбу омилларни конкрет корхона мисолида кўриб чиқадиган бўлсак ушбу корхонада инқирознинг юзага келиш сабабини аниқлаш мумкин, Корхонада юзага келган инқирознинг барча сабабларини (корхонага нисбатан) ички ва ташқи сабабларга ажратсак бўлади. Корпорация инвестицион-инновацион фаолиятнинг ривожланиши кўп жиҳатдан корхона молявий ҳолатининг ўзгариш тенденцияси ва даражасига боғлиқ бўлади. Шундан, инқирозли молиявий ҳолатда бўлган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва уни ўз вақтида аниқлаш ва огоҳлантириш турли молиявий маълумотлардан фойдаланувчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Хўжалик юритишниинг бозор шароитида корхоналар (инвесторлар), ўз ҳамкорларининг иқтисодий қобилияти ва ишончлилигини аниқ билиши керак. Акс ҳолда тўлов қобилиятига эга бўлмаган қарздорларга банкротлик механизрнини қўллаш эҳтимоли пайдо бўлади. Шу боис корхона рахбарлари, турли даражадаги менеджерлар банкротликка учрашдан қочиш, агарда банкротликка учраган тақдирда уни молиявий соғломлаштира олиш учун ўз корхонасини инқирозга қарши бошқариш асосида юритиши лозим. Шу билан бир қаторда улар ўтказилган молиявий таҳлил натижасида контрагент корхоналарнинг нохуш молиявий ҳолатини ўз вақтида аниқлай олиши ва зарур ҳолатда қарздорга нисбатан суд орқали банкротлик. таомилини қўллай олиши лозим бўлади. Итисодий фанда корхона қобилиятсизлиги назарияси муаммолари таҳлили ва уларни инқирозга қарши бошқаришга бағишланган тадқиқотлар етарли эмас. Ҳанузгача барқарор ривожланишнинг, инқирозни енгиб ўтиш ва корхоналарни банкрот бўлишим огоҳлантиришнинг ялпи иқтисодий концепцияси мавжуд эмас. Шунингдек, барқарор ва ҳамма тан олган илмий-тушунчавий аппарат ташкил қилинмаган. Юристлар ҳам, иқтисодчилар ҳам кўпинча қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизлик,, банкротлик, корхонанинг инқирозли ҳолати, тушунчалари ўртасини ажратмайдилар (фарқламайди). Кўпчилик илмий ишлар ва амалий мақолаларда мазкур барча тушунчалар синоним сифатида қўлланилади. Шунинг учун фан олдида бир-бирига яқин лекин, турлича иқтисодий маънони англатувчи тушунчаларни бири-биридан ажратиш масаласи туради. Ҳар бир иқтисодий ҳодисани ўрганишда уни ҳам ташқи шакли ва ички тузилишини чуқур ўрганишни талаб этади. Корхона қобилиятсизлигининг ташқи шакли тўловга қобилиятсизлиги ҳисобланади. ички таркиби эса унинг нормал бозор иқтисодиётида бизнес самарадорлиги даражасининг белгиланган даражадан пастлиги, ташқи шакли эса унинг тўловга қобилиятсизлигидир. Қобилиятсизликнинг ташқи шакли бўлган тўловга қобилиятсизлик дарров намоён бўлмайди. Кўпчилик тадқиқодчилар тўлов қобилиятсизлигини ўз айланма маблағларини йўқотиш билан характерланади деб ҳисоблайдилар, лекин шу билан бир вақтда корхонада ўз мажбуриятларини қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган маблағлар манбаи сифатидаги етарли амортизацион ажратмалар йиғиндиси мавжуд бўлсада (15-жадвал).

Шундан келиб чиққан ҳолда бизнес юритишнинг бешта босқичини ва унинг тўлов қобилиятсизлиги билан боғлиқлигини ажратиш мумкин. 1- Даромадли фаолият. Бу ҳолатда бизнес шундай самарадорлики, бунда соф фойда сурнмаси ва йиғилган амортизация нафақат ўз мажбуриятларини бажаришху балки, оддий ва кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришни таминлайди. 2. Зарарсиз фаолият. Соф фойда генерацияси амалга оширилмайди, йиғилган амортизасия ажратмалар эса оддий қайта ишлаб чиқаришни таъминлайди. Бундай молиявий ҳолатда корхонанинг тўлов қобилиятлилиги ва хўжалик фаолиятининг тўлиқ таъминланиши кафолатланади, агарда муддати ўтган дебитор қарздорлик ва ўз вақтида сўндирилмаган қисқа ва узоқ муддатли мажбуриятлари бўлмаса. 3. Вақтинчалик тўловга қобилиятсизлик. Бу ҳолат фойда мавжуд бўлмаслиги билан характерланади, йиғилган амортизацион ажратмалар эса айланма капитални молиялашуришга жалб қилинган бўлади. Корхона қисқа муддатли мажбуриятлари ва зарарларни қоплашга ишлаб чиқариш захираларининг бир қисмини йўналтиради ва шу билан қисқартирилган қайта ишлаш режимига ўтади. Бу даврда бошқарувнинг асосий мақсади - корхона ва бизнесда кескин реструктуризация ўтказиш, кредитортар билан ҳисоб-китобни амалга ошириш ва корхона молиявий ҳолатини яхшилашдир, 4. Оралиқ тўловга қобилиятсизлик. Унинг фарқи шундаки, бизнес билан генерация қилинадиган пул оқимларининг етишмаслигини ва корхона ликвид активларининг етишмаслигини фақат бизнеснинг сифатли яхшиланиши ҳисобига енгиб ўтиш мумкин бўлади. Бунда ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши ва банкрот бўлиш хавфи туғилади. Корхонанинг тўлов қобилиятини тиклашга, ишлаб чиқариш жараёнини қайта тиклаш ва уни қўллаб-қувватлаш учун зудлик билан барча зарурий чоралар кўрилиши зарур. Кредиторларнинг талаби билан корхонага молиявий соғломлаштириш ва ташқи бошқарувнинг ҳакамлик жараёни киритилиши мумкин. Самарали реоргарузацион ички тадбирларни ўтказиш нафақат кредиторлар талабини қондиришга балки самарали хўжалик фаолиятини қайта тиклашга, банкротлик ишларини тўхтатиб ўз фаолиятини давом эттиришга имкон яратади. 5- Абсолют тўлов қобилиятсизлиги. Бундай ҳолатда пул оқимларининг бизнес генерацияси заиф бўладики, бизнеснинг сифати ўзгарган ҳолатда ҳам тўловларни амалга ошириш учун пул маблағлари етишмайди. Жуда юқори эҳтимолликда қобилиятсизлик бўйича иш қўзғатилиши мумкин ва танловли ишлаб чиқариш проседураси киритилади (корхона тугатилади). Ўзига мос равишда корхона тўлов қобилиятсизлигини уч турга ажратиш мумкин: вақтинча, оралиқ ва абсолют тўлов қобилиярсизлиги. Хорижий давлатларда банкротлик жараёни абсолют тўлов қобилия- тсизлигида қўлланилади. Бизнинг фикримизча қобилиятсизлик - тадбиркорлик фаолият (бизнес)нинг шундай даражасики, бунда тадбиркорлик юритилган бутун мобайнида йиғилган ликвид активлар ҳажми ташқи талабларни қондиришга ва ўз хўжалик фаолиятни молиялаштиришга этарли бўлмайди ва капиталга нисбатан фойда нормаси пасайиш тенденциясига эга бўлиб нулевой аҳамиятга яқинлашади. Қобилиятсизлик бизнеснинг самарасизлигини характерловчи сифат бўлиб, унда қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги ва белгиланган муддатларда кредиторлар талабини қондира олмаслиги натижасида корхона банкрот бўлиши ёки соғломлаштирилиши мумкин, Банкротлик эса - қобилиятсизлик натижаси бўлиб молиявий соғлом- лаштириш имконияти бўлмаганлиги сабабидан бизнеснинг (тадбиркорлик фаолиятининг) тугатилишини билдиради. Агар банкротлик бизнес қобилиятсизлигининг салбий натижаси бўлса, молиявий соғломлаштириш ижобий натижаси ҳисобланади. Шунинг учун хўжалик субъектининг келажакдаги истиқболидан келиб чиқиб корхонанинг қобилиятсизлигини икки турга ажратиш мумкин: - молиявий ҳолатнинг яхшиланиши эҳтимоли билан инқирозли ҳолатдан чиқиб кетиш; - молиявий ҳолатнинг яхшиланишга реал имконият йўқлиги (банкротлиги), Қобилиятсизлик ва зарарлилик тушунчаларининг ўзаро мутаносиблигини ҳам чуқур таҳлил қилиш талаб этилади. Э.Д. Долан ва Д.Э. Линдсейлар қобилиятсизликни ялпи даромаднинг ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш учун эришмаслиги ҳолатини акс этирувчи иқтисодий категория сифатида кўрадилар. Агарда корхона қобилиятсизлигининг критерияси сифатида унинг ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдалана олишни таъминлай олмаслиги қабул қилинса. Қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 1) Зарар оқибатида юзага келадиган корхонанинг қониқарсиз ҳолати қобилиятсизлик характери ҳисобланмайдики, чунки у фирманинг бозор стратегияси оқибати бўлиши мумкин (мисол учун: бозорни эгаллашда демпинг баҳоларни ишлатиш). Шундан келиб чиқадики, зарар бу ерда қисқа даврли ҳодиса бўлиб ўзоқ муддатли барқарорликка эришиш билан боғлиқ; 2) корхонанинг зарарсизлиги унинг қобилиятли хўжалик субъекти сифатида сақланишига кафолат бўлмайди, бинобарин стратегик хато инвестицион сиёсат, ташкилий-бошқарув тизимнинг паст самарадорлиги ва бошқа омиллар рентабелликнинг барқарор пасайишига олиб келиши мумкин. Натижада шундай ҳолат рўй бериши мумкин-ки, бунда фирма ишлаб- техник салоҳиятини сақлаган ҳолда тадбиркорлик объекти сифатида қобилиятсиз бўлиб қолиши мумкин. В.А. Шевченконинг фикрича ... зарар замонавий микроиқтисод талқинида кўрилаётган ҳодисанинг фақат бир кесимини, яъни якуний ва оғир фазасини акс эттиради-ки, унда корхонанинг қобилиятсизлик ҳолати иқтисодий субъектлар учун аниқ ва равшан бўлиб қолади. Шундай қилиб, унинг нуқтайи назарига кўра, зарар қобилиятсизлик намоён бўлишининг энг охирги шакли ҳисобланади ва у тўлиқ равишда ушбу тушунча таркибига киради. Бизнинг фикримизча, зарар - хўжалик субъекти тўлов қобилиярсизлиги юзага келишининг омилларидан бири; Қобилиятсизликнинг биринчи белгилари бўлиб хизмат қилади. Бундай шароитларда корхоналарнинг молиявий қобилиятсизлигини иқтисодий таҳлил қилишнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш, банкрот бўлиш эҳтимоллигини бошланғич даврида аниқлашга ва шунга мувофиқ воқеалар нохуш ривожланишининг олдини олиш учун зарурий дастурлар ишлаб чиқиш имкониятини берувчи бош индикаторларни аниқлаш долзарб ҳисобланади. Муаллифларнинг фикрига кўра қобилиятсиз корхоналарни таҳлил қилишнинг учта асосий йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчи йўналиш қарздордор молиявий ҳолатининг таҳлили унинг тўловга қобилиятлик имкониятини аниқлашга мўлжалланган. Бундай ҳолатда иқтисодий таҳлил жараёнида корхонани молиявий соғлом- лаштриш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг корхона хўжалик фаолияти ўзгаришига таъсир қилиши баҳоланади. Бундай чора- тадбирларнинг натижасида корхонанинг банкротлик иши тўхтатилиши ва ўз иш фаолиятини давом эттириши керак бўлади. Тўлиқ молиявий барқарорлик шунда келадики, қачонки корхона ўзининг иқтисодий ривожланиши жараёнида молиявий мувозанатни таъминласа. Иккинчи йўналиш фиктив ёки атайлаб банкрот қилинганлик аломатлари мавжудлиги тўғрисида хулоса беришга имкон берувчи, атайлаб қилинадиган банкротликнинг хўжалик механизми таҳлилини ўз ичига олади. Учинчи йўналишни шундай корхоналарга нисбатан ишлатиш мумкин-ки, корхона молиявий ҳолатининг таҳлили унинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкин эмаслигини аниқлаган бўлса ва ҳакамлик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса. Бундай ҳолатда алоҳида эътибор қобилиятсиз корхона бизнесини баҳолаш самарадорлигини тахлил қилишга қаратилади. Аммо бажарилган расмийлаштирилган таҳлилий ҳисоб-китоблар натижаси у ёки бу қарорни қабул қилиш учун ягона ва шак-шубҳасиз мезон бўлмаслиги керак. Критик молиявий ҳолатни аниқлаш аналитик ҳисоб ва бухгалтерлик ҳисобот маълумотларига асосланган бўлиши мумкин. Шакллантирилган ва шакллантирилмаган тартиблар мувофиқлигининг зарурияти тахлилий хужжатларни тайёрлаш ва молиявий ҳолатни таҳли қилиш тартибларида ўз ўрнига эга. Улар ҳар доим қатъий бир кўринишда бўлмай, балки шакли ва моҳиятига қараб тўғрилаш мумкин. Айнан шундай ёндашув бозор иқтисоди шароитида корхоналарнинг фаолият юритиш мантиғига мувофиқ келади. Тўлов қобилиятини қайта тиклаш учун бошқарув қарорларини қабул қилишда таҳлилий ҳисоб-китоблар асос бўлиб ҳисобланади, аммо якуний вариант қўшимча омилларни инобатга олган ҳолда қабул қилиниши керак. Шу боис корхоналарни молявий соғломлаштириш мақсадида керак. Шу боис корхоналарни олдиндан ва башоратли таҳлил молиявий соғломлаштириш мақсадида қилиш кўрсаткичларни атрофлича танлаш талаб қилинади. Молиявий ҳолат - бу кенг тушунча бўлиб, корхонанинг барча функционал бўлимлар фаолияти натижасини умумлаштиради. Банкротлик (қобилиятсизлик) - корхона молиявий ҳолатининг шундай кўрсаткичи бўлиб, у корхонанинг нафақат тўлов қобилиятини йўқотганлигини балки барча ташкилий блокларнинг биргаликдаги иш натижасининг қониқарсизлигини кўрсатади. Молиявий ҳолат умумий олганда бу ички корхона жараёнлар ва пул маблағлари шаклидаги натижаларнинг кўпўлчамли характеристикасидир. Шундан келиб чиқиб одатда ишлаб чиқариш ҳолати. ёки ,корхонанинг маркетинг ҳолати деб айтилмайди. Қарздорнинг молиявий ҳолати қонунчиликка ва қонуности хужжатларга (услубий йўриқнома, тартиблар) мувофиқ маълум белгиларга қараб амалга оширилади. Ушбу хужжатлар тўловга қобилиятсиз корхоналар балансининг қониқарсиз таркибини аниқлаш бўйича мезонлар тизимига киритилган кўрсаткичларни ҳисоб-киcоб қилиш услубларини ва уларнинг тўловга қобилиятлилигини тиклашнинг реал имкониятларини баҳолашни ўз ичига олади, шунингдек баланс таркибини таҳлил қилишга ва корхона молиявий ҳолатини баҳолашга бир қатор услубий ёндашувларни тавсия қилади. Банкротлик жараёни қўллашнинг 1 - босқичида суд томонидан тасдиқланган вақтинчалик бошқарувчи қарздорнинг малиявий ҳолатини тахлил қилиши, тўлов қобилиятини тиклай олиш имконияти мавжуд ёки йўқлигини аниқлаши лозим. Жаҳон амалиётида иқтисодий ночор корхоналар молиявий ҳолатини аниқлаш ва уни диагностикасини амалга оширишда бир қатор моделлардан фойдаланади. Бундай моделлар сирасига Альтманнинг 3 ва 5 омилли моделини киритишимиз мумкин. Альтман модели (5 омилли) корхоналарнинг кредит олиш қобилияти индексининг кўп омилли регресион тенгламаси ўзида ифодалайди. Бу тенглама қуйидагича бўлади:

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish