Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet372/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   414
Bog'liq
Туплам

БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ 
АСАРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Юнусов М, Хабибулаев Ф 
Фарғона давлат университети 
Ўтмишни билмай туриб келажак ҳақида тараққиѐт ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш 
мумкин эмас. Ватанимиз замини дунѐ цивилизациясини ўчоқларидан бири бўлганлиги 
шубхасиз. ―Шарқ ренессанси (уйғониши)‖ даврида бу ерда илм фан тараққиѐти натижасида 
турли йўналишларда, айниқса кимѐ, биология, табиатшунослик соҳаларида йирик тадқиқотлар 
ўтказилган.
Жаҳондаги илк академиялардан бири Урганч Маъмур академияси (Донишмандлар 
уйи)нинг фаолияти, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Фаробий, Абу Али ибн 
Сино ва бошқа алломаларнинг ижодлари билан боғлиқ. Уларнинг илғор фикрлари ўз 
замонасидан юз йиллар илғорлаб кетди ва илмий мулоҳазалар даримизга яқин туради. Ҳоирги 
назарий кимѐ, биология пойдеворининг шаклланишга Ўрта Осиѐлик буюк олимларнинг қўшган 
ҳиссаси бебаҳо ва беқиѐсдир. Улар асарларидан фойдаланиш меросни келажак авлодга етказиш 
бизнинг вазифамиздир.
Аҳмад ал-Фарғоний 797 йилда Фарғонада дунѐга келган. У Европада Alfraganus 
тахаллуси билан машҳур. У аввал Марв, сўнгра Бағдод, Дамашқ ва Қоҳира шаҳарларида 
фалаккиѐтшунослик, риѐзат ва жуғрофия, маданиятшунослик фанлари билан шуғулланди 
ҳамда қатор илмий ва амалий асарлар ѐзиб қолдирди. Унинг табиат тўғрисидаги фикрлари 
муҳим аҳамиятга эга. Унинг ―Китоб ал –ҳаракат ас-самовиа ва жавомий илм ан-нужум‖ 
(Самовий ҳаракатлар ва уммий илми нужум китоби) Европада бир неча асрлар давомида олий 
мактабларнинг асосий дарслиги бўлиб ҳизмат қилади. Унинг географияга оид бўлими Ер 
юзидаги мамлакатлар ва шаҳарлар ҳақидаги энг бошланғич ва зарурий билимларга 
бағиўланган бўлиб, ―Ердаги маълум мамлакатлар, шаҳарларнинг номлари ва ҳар бир иқлимдаги 
ҳодисалар, маданлар ҳақида‖ деб аталади. Асарда фалакиѐт ва география илмларининг асосий 
мазмуни, вазифалари ва қисмлари тушунарли далиллар асосида содда қилиб баѐн этилади. 
Хусусан, Ернинг думалоқлиги, бир хил осмон ѐриткичларининг турли вақтда кўтарилиши, 
тутилиши ва бу тутилишларнинг ҳар бир жойдан турлича кўриниши, масофалар ўзгариши блан 
уларнинг кўриниши ўзгариши ҳақидаги қимматли мулоҳазалар билдирилади.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Жайхоний Х асрда яшаган буюк олим 914-922 
йилларда 
Самонийлар 
давлатининг 
вазири. 
Фалсафа, 
астрология, 
астрономия, 
маданиятшуносликка жуда қизиққан ва қунт билан ўрганган, географияга оид бир қанча асар 
ѐзган. ―Китоб ал-масолик вал-мамолик‖ (Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб) номли асари 
ҳақидагина маълумотлар бор, ҳолос. Араб географи Абул Хасан ал-Масъудийнинг ѐзишича, 
денгиз ва дарѐлар, турли ҳалқлар ҳақида маълумотлар берилган, турли-тумани ривоятлар ва 
воқеалар ҳикоя қилинган. Ушбу асардан Шарқнинг жуда кўп алломалари, табиатшунослик 
билан шуғулланган олимлари, жумладан Беруний ҳам фойдаланган. Жайхоний Хиндистон, 
Марказий Осиѐ ва Хитой ўсимликлари ва ҳайвонлари ва улардан олинган дорилар ҳақида 
қимматли маълумотлар тўпланган. У ўсимликлар ва ҳайвонларнинг тарқалиши, маҳаллий 
ҳалқлар фойдаланган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида маълумтлар ѐзиб қолдирган.
Абу Наср Фаробий Шарқда ―Муаллимий Соний‖ (―Иккинчи муаллим‖, Арастудан 
кейин) номларига сазовор бўлган. У илм фаннинг жуда кўп тармоғи билан шуғулланган. 
Фаробий 70 дан ортиқ тилни билган. Мавжуд маълумотларга қараганда у 160 дан ортиқ асар 
ѐзган, лекин уларнинг аксарияти бизгача етиб келмаган. Фаробийнинг табиат илмига 
бағишланган фикрлари жуда ҳам диққатга сазовордир. Фаробий табиат, ашѐ ва жисмлар турли 
шакллари муайян изчиллик ва зарурият бўйича юз берадигн тадрижий жараѐнлар асосида пайдо 
бўлади деб ҳисоблайди. Бутун мавжудотни сааб оқибат нуқтаи назардан 6 даражага 
бўлади:худо – биринчи сабаб, иккинчи сабаб эса осмон жисмлари, сўнг фаол ақл, жон, шакл, 
модда ѐки ашѐлар. Энг сўнги сомовий ақл натижасида Ердаги ақл-руҳ ва барча моддий 
жисмлар, яъни 4 унсур: тупроқ, ҳаво, олов, сув пайдо бўлади. 4 унсурдан эса наботот олами, 
ҳайвонот олами, инсон зоти ва нотирик табиат вижудга келади. Органик оламга ўсимлик рухи, 
ҳайвоний рух ва и нсоний рух хосдир. Фаробий турларнинг ҳосил бўлишида табиий ва сунъий 


440 
танланиш ни эътироф этган. Шундай қилиб, Фаробийнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти кейинги 
даврларда хурфикрликнинг кенг қулоч ѐзишда муҳим аҳмиятга эга бўлади.
Абу Райхон Беруний улуғ ўзбек қомусий олими ҳисобланади. У ўз замонасининг ҳамма 
фанлари билан шуғулланган Шарқнинг бой фан ва маданиятини пухта ўрганиб, юнон илми 
билан ҳам чуқур танишиб, йирик олим бўлиб етишади. У 152 китоб ва рисолаларнинг 
муалифидир. Берунийнинг таъкидлаича, табиат 5 та элементдан: бўшлиқ, ҳаво, олов, сув ва 
тупроқдан яратилган. У Птоломейнинг Ер оламнинг маркази бўлиб, у ҳаракатланмайдиган 
сайѐрадир деган таълимотига танқидий кўз билан қараган. Беруний Ер Қуѐш атрофида 
ҳаракатланса ажаб эмас, деб ўйлаган ва у юмалоқ шаклга эга деган. Бу далиллар Комперникдан 
500 йил аввал Қуѐш тизимининг тузлиш асосларини тўғри тасаввур қилганлигидан дарак 
беради. Берунийнинг ўша вақтда унча маълум бўлмаган шимолий ўлкалар, Ботиқ ва Оқ денгиз 
ҳақидаги маълумотлари, Сибирнинг ―бизда ѐз бўлганда, у ерда қиш бўладиган‖жойлари 
ҳақидаги хабарлари жуда қизиқарли. Беруний Хитой ва Тибетга туташ ўлкаларни ҳам ўзидан 
олдинги олимларга нисбатан тўла ва аниқ тасвирлаган. Птоломейга қарама-қарши Атлантика ва 
Хинд океанларининг жанубий томони бир бирига туташганлигини исботлаб берган. У Осиѐ ва 
Африка қитъалари бўғоз бўлган ва Ер шарининг жанубий томони қуруқлик бўлган деб тахмин 
қилади. Беруний ―Хиндистон‖ ва ―Геодезия‖ номли асарида европаликлардан тахминан 450 йил 
олдинроқ Ер куррасининг ғарий палласида яхлит бир қуруқлик мавжудлигини айтиб ўтган. 
Унинг фикрича, Ер юзасида доимо ўзгаришлар содир бўлиб туради. Жумладан, сувсиз 
жойларда аста-секин дарѐлар, денгизлар пайдо бўлади, улар ҳам ўз навбатида жойини 
ўзгартиради. У табиий танланиш бўйича аввал инсоннинг онгли фаолиятини тасвирлаб беради, 
кейин ―Табиат ҳам шундай қилади, лекин у фарқига бормайди, чунки унинг ҳаракати 
онгсиздир‖, деган ҳулосага келади. Унинг мулоҳазасига кўра, ҳайвонлар,ўсимликларнинг 
ривожланиши учун Ерда шароит чекланган. Шу сабабли тирик мавжудотлар орасида яшаш, 
чексиз кўпайиш учун кураш боради. Ўсимликлар, ҳайвонлар ўртасидаги кураш, кўпайиш ва 
насл қолдириш учун интилиш тирик мавжудотлар ҳаѐтининг асосини ташкил этади. Агар 
теварак-атроф табиати ўсимликлар ва ҳайвонларнинг бирор тури бемалол урчишига монелик 
кўрсатмаганда эди, бу тур бутун Ер юзини эгаллаган бўлур эди. Бироқ бундай урчишга бошқа 
организмлар монелик кўрсатади ва улар орасидаги кураш кўпроқ мослашган организмларни 
рўѐбга чиқаради. Берунийнинг фикрига кўра, табиатда ҳамма нарса табиий қонунларга 
бўйсунган ҳолда яшайди ва ўзгаради. У шундай деган эди: ―Барча ҳаракатлар материяга 
тегишлидир. Материянинг ўзи жисмлар шаклини вижудга келтиради ва ўзгартиради‖Бинобарин 
материя яратувчидир деб ҳисоблаган.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish