436
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ
Эватов С., Умарова Ш.
Фарғона давлат университети
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳаларда олиб
борилаѐтган ислоҳотларнинг бош мақсади ва тамойили янги эркин демократик жамият қуриш,
инсонпарварликка йўғрилган ижтимоий ва маънавий турмуш тарзини яратиш, фуқароларнинг
ҳуқуқини кафолатлайдиган ислоҳотлар ўтказишдан иборатдир. Мамлакатимиз ижтимоий
сиѐсатининг устивор ва долзарб йўналишларидан бири келажагимиз эгаларига сифатли таълим
бериш, янги авлодни тарбиялаш, уларни ижтимоий муҳофазалашга қаратилган. Бунинг учун
давлатимиз томонидан чиқарилган қарорлар, қонунлар ва фармойишларда шахснинг ижтимоий
ҳаѐтда ўз ўрнини топиши ва тиклаши, қўллаб-қувватланиши учун хизмат қилмоқда.
Юртбошимиз
таъкидлаб
ўтганидек:
―...жамоатчилик
фикрини
шакллантириш,
фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, ҳар қайси инсоннинг ўз мустақил
фикрини ифода этишига имкон бериш, турли ижтимоий тоифа ва гуруҳларнинг қизиқиш ва
интилишлари, ҳаѐтий манфаатларини ѐритиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш
зарур‖.
4
Кейинги йилларда давлатимизда ижтимоий муаммоларга қаратилаѐтган катта эътибор
сабабли, ҳар бир соҳанинг ижтимоий жиҳатлари шакллантирилмоқда. Жумладан, таълим
тарбия жараѐнида ҳам, умумий педагогиканинг тармоғи бўлган ижтимоий педагогиканинг
мазмуни, ижтимоий педагоглик фаолияти, бола шахснинг маънавий, аҳлоқий ва рухий
ривожланиши ҳамда шаклланишида ижтимоий педагогнинг ўрни каби муаммолар бугунги
куннинг эҳтиѐжли йўналишларидан бирига айланган.
Олимларимиз томонидан, олиб борилаѐтган педагогик ва психологик тадқиқотлар
натижасида ижтимоий педагогика фани, унинг жамият тараққиѐтидаги тутган ўрни ва
ижтимоий педагогик фаолиятни олиб боришнинг методологик асослари ишлаб чиқилган.
Илмий-тадқиқот ва амалий тажрибалар шуни кўрсатадики, тез ўзгариб бораѐтган глобаллашув
жараѐнида ижтимоий педагогикага - шахсни ижтимоийлашуви қонуниятларини ўрганиш,
жамиятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ижтимоий педагогик фаолиятнинг
самарали усуллари, технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллашга қаратилган педагогика
соҳаси сифатида қаралади. Бундан ташқари ижтимоий педагогикага, бола шахсини
ижтимоийлашуви қонуниятларини ўрганадиган ва мутахассисларни ижтимоий тарбия ва
таълим усуллари ҳамда технологиялари билан таъминлайдиган фан сифатида ҳам таърифлаш
мумкин.
Ижтимоий педагогниг вазифаси фақат ўқитиш эмас, балки бола қандай ўқиѐтганини ва
ривожланаѐтганлигини тушунадиган, ҳис этадиган, унинг муаммоларини ечишга
йўналтирадиган, жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашувчи, айни вақтда болалар ва катталар
билан мулоқот қила олиш орқали ѐрдам бера оладиган касбий фаолиятдир. Ижтимоий педагог
бола ҳаѐтини, кечинмаларини худди ўзиникидек тушунадиган, ўзидан ўтказган ҳолда унинг
маънавий, маданий аҳлоқий, руҳий ривожланишига йўланмалар бера оладиган мутахассис
бўлмоғи керак.
Инсога таъсир ўтказиш – бу педагогик, психологик таъсир жараѐнларидан иборат бўлиб, у
билан ижтимоий педагог шуғулланиши лозим. Бунинг учун ижтимоий педагогдан юксак
маҳорат талаб этилади.
437
Ижтимоий педагог фаолиятида яхши натижага эришиш учун педагогик чуқур билим,
касбий тайѐргарликка эга бўлиши шарт. Бу ҳозирда педагог маҳорати деб юритилмоқда.
Педагог маҳорат ва педагогик технологиялар масалаларига мурожат қилмасдан ижтимоий
педагог фаолиятини тасаввур қилиш қийин. Чунки тез ўзгариб бораѐтган глобаллашув
жараѐнида бола шахсига таъсир этувчи ташқи, ички омиллардан уни химояланишига тўғри
қарор ва ҳулосалар чиқаришига, дуч келган муаммоларни тўғри ечимини топа олишига, ҳаѐтий
кўникмаларга эга бўлишида йўналтириш, таълим-тарбия бериш, кўмаклашиш унинг асосий
фаолияти ҳисобланади. Ижтимоий педагог шунингдек нутқ техникаси ва нутқ маданиятига
диққатини қаратиши лозим бўлади. Унинг фикрлари теран, нутқи равон бўлиши керак.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1.
И.А.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т.: ―Маънавият‖, 2008. 135-бет.
2.
К.Турғунбоев ва бошқалар., ―Ижтимоий педагогика асослари‖ ўқув қўлланма, ―Фан ва
технология‖,Т.:2008 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: