Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


АЁЛЛАРДА УЧРАЙДИГАН КЎКРАК БЕЗИ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
АЁЛЛАРДА УЧРАЙДИГАН КЎКРАК БЕЗИ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА 
Мўйдинова Ё., Комилова Д. 
Фарғона давлат университети 
Тиббий анатомия нуқтаи назаридан олиб қарасак, кўкрак безлари, бу аѐл жинсига мансуб 
бўлган туғруқдан кейин сут ишлаб чиқарувчи безли аъзодир. Сут безлари эркаклар жинсида 
ҳам бўлади, аммо у ривожланмай қолади ва фаолият кўрсатмайди. Ҳар бир ҳалқ ва элларда аѐл 
кўкрагининг гўзаллик аломати, инсон танасининг такомиллик тимсоли ҳисобланиб келинган. 
Дунѐга келган гўдаклар учун тириклик манбаи бўлиб қолади. Сут безларининг асосий 
функцияси зуриѐдларни боқиш учун мўлжалланган сут реакциясини ишлаб чиқаришдир. Бутун 
умр давомида ѐш қизлик, бўйига етган қизлик ва аѐллик даврида сут безлари жинсий етилиб, 
хайз цикли, ҳомиладорлик, туғруқ, лактация ва ѐш ўтишига боғлиқ бўлган ҳолда, ҳар- хил 
ўзгаришларга учрайди.
Экстрогенлар таъсири остида жинсий аъзолар ва сут безлари интенсив равишда ўсиб, 
етила бошлайди. 10-12 ѐшлигидан бошлаб, қизларда аденогипофиз фаол равишда 
фолекулаларни стемулловчи ва лютеинловчи гормоналар ишлаб чиқаради. Булар эса 
тухумдонлар фолекулаларининг етилишига имкон беради ва эстерогенлар секретциясига олиб 
келади. 17 ѐшларда сут безларининг ривожланиши тўхтайди. Ҳар хил касалликлар натижасида 


248 
сут безларида турли нуқсонлар юз бериши мумкин. Уларнинг ривожланиши ҳомиладорликнинг 
қандай кечиши ва бола кутилаѐтганлиги ѐки бола керак эмаслигига ҳам боғлиқ бўлади.
Гипомастия - сут безларининг ривожланишидан орқада қолишидир. Бу ҳолат гормонлар 
фонининг етишмовчилигидан келиб чиқади. Бундай аѐллар эндокринологга мурожат 
қилишлари керак. Аѐлларни гормонал фон ѐрдамида даволаш ишлари олиб борилади, агар 
ѐрдам бермаса, сут безлари жароҳлик йўли билан даволанади (пластик операция).
Гипермастия - сут безларини ҳаддан зиѐд катталашиб кетишидир. Бундай ҳолат 
ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кузатилади. Баъзан сут безлари ҳеч қандай патологиясиз 
ҳам катталашиб кетади яъни 10-12 кг гача етади. Унинг оғирлиги сабабли умуртқа поғонасига 
ортиқча юк тушуди ва умуртқа поғонаси оғрий бошлайди. Агар болалик ѐшида юз берса, унинг 
гормонал фони даволанади. Кекса ѐшдагиларда эса пластик операция қилинади. 
Мастоптоз - сут безларининг осилиб кетиши. Катта ѐшдаги семиз аѐлларда учрайди. Бу 
касалликларнинг ривожланишига тўқималарнинг ўз таранглигини йўқотиши сабаб бўлади. 
Осилган кўкраклар улар қон айланишининг бузилиши лимфостоз ва шишлар пайдо бўлиши 
оқибатида оғрийди. Бундай кўкракни иложи борича тепага кўтариш керак ѐки пластик операция 
қилинади. Аѐлларда эркакларга нисбатан, кўпинча ортиқча вазн бўлади. Бу жигар функциясида 
ўзгаришларни ва аста секин ѐғнинг дистрофияси (жигар тўқималари ѐғ тўқималари билан 
алмашади) юз беради. Жигардаги ўзгаришларни олдини олиш учун алкогол ичимликлардан воз 
кечиш, шўр, ѐғли овқатлар тановулини ҳам камайтириб, асосан янги мева ва сабзавотларни 
истеъмол қилишлари керак бўлади.
Қалқонсимон без касаллиги - бўлган аѐлларда сут безлари ҳам касалланади. Бу безлар 
даволанса, сут безлари тузалади. Аммо сут безларининг аҳволи тухумдонларда намоѐн бўлади 
(кистоз сузилишлар, яллиғланиш ва ўсма касалликлар). Айниқса бола олдириш ѐмон 
оқибатларга олиб келади: Организмда уруғланиш юз беради, бутун вужуд ҳомилани 
етилтиришни таъминлашга қаратилади, бутун гормонал фон ҳам шунга қараб қайта қурилади ва 
тўсатдан бола олиб ташланади! Натижада гормонал тизимда номувофиқлик рўй беради, 
мувозанат бузилади. Организмни яна қайтадан тикланишига бир оз муддат керак бўлади, лекин 
ҳеч бир нарса организмда изсиз ўтиб кетмайди.
Йиллар давомида бирор бир касалликлар аѐл организмида юз бериши кузатилади. Сут 
безлари ва кўкрак учи аденомаси, сут йўллари ичидаги папиломалар, фиброаденомалар, липома 
ва ангиомалар сут безларининг зарарсиз шишлари ҳисобланади улар кўп учрайди. Сут 
безларида энг кўп учрайдиган ҳавфли касалликнинг бу тури – саратон (рак)дир. Бу касаллик 
жаррохлик, кимѐвий, гормонал ва нур билан даволанади. Бундан ташқари контрацепция 
воситалари ҳомиладорликни олдини олувчи препаратлар бўлиб, сут безларига қиладиган 
таъсири ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Чиқадиган ҳамма препаратлар ҳам сут безлари учун 
зарар қилмайди деб айта олмаймиз. Агар ҳомиладорлик юз бермаса, демак гормонал фонда 
уруғланишга ҳалақит берадиган қандайдир ўзгаришлар вужудга келган бўлади. Ҳар қандай 
ҳолатда ҳам иложи борича, ўз шифокорингиз билан бундай масалаларни ҳал қилганингиз 
маъқул. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish