116
Ҳозирги кунда янгича тафаккур, ижодий фикрлаш, юксак маданиятли кишиларни
тайёрлаш жамиятимиз олдида турган энг долзарб муаммолар туркумига киради. Инсоний
таълим концепциясида тингловчиларда билим олишга бўлган ички эҳтиёжни ҳосил қилиш
ва уни ўқишга ўргатишга, инсоннинг ички тажрибаси, ҳис-туйғулари, ҳаёли, тафаккурига
катта эътибор қаратилади. Бунинг учун «танлаш эркинлиги», «фаол иштирок этиш»,
«гуруҳда ишлаш», «алоҳида услуб», «муваффақият вазияти», «ўз-ўзини назорат қилиш»,
«танқидий баҳолаш» усулини қўллаш кабилар шахснинг ўқув фаолияти жараёнида унинг
ўз-ўзини ижодий намоён қилишига шарт-шароит яратади. Таълим ислоҳотлари шароитида
таълим муассасаларида турли педагогик янгиликларни жорий этишга қаратилган
инновацион фаолият муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу фаолият педагогик жараённинг
барча жиҳатлари, ўқув-тарбиявий ишларнинг ташкилий шакллари,
мазмуни ва
технологиясини қамраб олмоқда.
Катта ёшдагиларни ўқитишда самарали ёндашувларга асосланишни назарда тутади.
Яъни, иштирокчилар/тингловчилар ўқиш жараёнида фаол иштирок этадилар, чунки ўқиш
уларнинг иши билан чамбарчас боғлиқ ҳамда амалий аҳамият касб этади. Ўқитиш
тамойиллари, одамлар ўқиш жараёнида нима учун иштирок этадиганлигини акс этувчи
омилларга асосланади. Одамлар ўқиш жараёнида иштирок этадилар, чунки - улар ушбу
фан билан қизиқадилар; ўзининг билимлари ва кўникмаларини такомиллаштириб,
бажараётган ишининг сифатини ошириш учун; курс тадбирларида фаол иштирок этишни
хоҳлайдилар.
Ўқитиш жараёни самарали ўтиши учун педагог унга мувофиқ келадиган усуллардан
фойдаланиши керак. Кўникмаларга ўргатиш тамойиллари:
- Иштирокчи ўқишга тайёр тургандагина у самарали ўтади.
Маърузачи барча
иштирокчилар-тингловчилар учун фаол иштирокка ундайдиган муҳит яратиши керак.
-Агарда ўқитиш иштирокчининг билимига ёки маълум масаладаги тажрибасига
таянсагина у муваффақиятли ўтади.
- Агарда иштирокчилар нима ҳақида гап кетишини машғулотдан олдин билсалар,
ўқитиш самарали ўтади.
-Ўқитишнинг турли тамойил ва усуллари қўлланилгандагина ўқитиш анча енгил
кечади.
-Ўқитиш жараёнида маълум кўникмаларни ҳосил қилиш муҳим ўрин тутади.
-Такрорлаш ўқитишнинг натижаларини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси бўлиб
ҳисобланади.
-Ўқитишдаги вазият қанчалик воқеликка яқин бўлса, таълим жараёни шунчалик
самарали кечади.
-Хоҳлаган натижага эришиш учун тренер иштирокчининг жавобига шу заҳоти,
объектив, ижобий тақриз бериши лозим.
Бугун аудиторияда одат тусига кирган ёндашувлардан воз кечиш лозим. Ҳар қандай
соҳада ҳам кўп йиллар давомида техник кўникмаларни ҳосил қилишда ўқув машқларидан
самарали фойдаланилади. Машқлар ижобий тақриз, фаол тинглаш, саволлар ҳамда яхши
мухит яратиш мақсадида турли масалаларни ҳал қилишга ундашдан иборатдир.
Келтирилаётган ёндашув машқлардан фойдаланишга асосланади. Машқларнинг
асосий
элементлари бешта тушунча билан тавсифланиши мумкин:
- Кўникмаларни аниқ намойиш этиш (хулқни моделлаштириш). Иштирокчилар эга
бўлиши лозим бўлган кўникмаларни аниқ ва равшан намойиш этиши лозим.
117
-Ўқишга тайёргарлик. Тренер ўқитишга ундовчи ва олган билимларни амалиётга
қўллашга хизмат қиладиган тадбирларни таълимга жалб этиши лозим.
-Бажариш сифатини баҳолаш. Ўқитишни олиб бориш жараёнида кўникмаларни
баҳолаш мезонларини, топшириқларни тўғри бажарганлигининг тақризларини ишлаб
чиқиш лозим.
-Мулоқот. Кўникмаларни ҳосил қилишда тренер ҳамда иштирокчилар-тингловчилар
орасидаги фаол икки томонлама мулоқот - таълим жараёнининг муҳим унсури бўлиб
ҳисобланади.
-Ёрдам ва кейинги назорат. Ўқитишни олиб боришда ушбу жараёнда тўпланган
кўникма ва билимлар амалиётда қандай қўлланилиши мумкинлигини, ёки амалиётга
қўллашда қийинчиликларни бартараф этиш йўлларини кўрсатишни ҳам
режалаштириш
лозим.
Ўқитишни ташкил этишга асосий ёндашувлар. Таълим деб аталадиган ҳамда
амалиёт асосида компетентликка эришишга йўналтирилган ўқитиш усули мустаҳкам
илмий асосга эга. Муҳим ахборотни қайта тиклаш қобилияти иштирокчилар-
тингловчиларни пассив иштирок этишдан фаол иштирок этишига қараб кескин ўсиб
боришига сабаб бўлади.
Кўникмаларга муваффақиятли эришиш иштирокчиларга ўқитиш жараёнига
индивидуал ёндашувларни топишга имкон яратади. Бу эса, тренернинг иштироки ҳамда
ёрдамида тест синовларини ўтказиш, натижалардан фойдаланиш услубиятининг ўзгариши
натижасида
амалга
оширилади.
Баҳолаш
доимий
бўлиши
лозим.
Тренер
иштирокчиларнинг муваффақиятлари ҳақида ҳамиша ахборот бериб бориши лозим.
Бунинг учун ўқитишдан олдин ва унинг якунида тестлар ўтказилади. Баҳолаш натижалари
ҳамма иштирокчилар билан бирга муҳокама қилиниши керак.
Кўникмалардан
муваффақиятли
фойдаланиш
концепциясига
асосланганда
билимларни баҳолаш қуйидагиларга асосланади:
1.Компетентликка асосланади. Бунда баҳо курснинг асосий мақсадлари
бажарилганлигини, янги билим ва кўникмаларга эга бўлишлигини белгилайди.
2.Баҳолаш мезонлари ҳаракатчан бўлади. Тренер иштирокчиларнинг ўқув курсини
эгаллашда қандай натижаларга эришаётганликлари ҳақида доимий тақризлар бериб
боради. (Одатда тренерлар ўқитишдан олдин ва кейинчалик тестлар ўтказганлганидан
сўнг, жавобларни иштирокчилар билан муҳокама қилмайдилар. Бунинг натижасида
ўқувчилар курсни тўлиқ эгаллаб ололмасдан тугатишади).
3.Минимал стресс билан амалга оширилади. Иштирокчилар ўқишдан олдин қайси
материалдан
фойдаланиш, уни қаердан излаб топиш, нималарни ўрганиш лозимлигини
яхши биладилар ҳамда тренер билан барча масалаларни муҳокама қилишга тайёрдирлар.
Самарали ўқитишнинг асосини - тажрибани узатиш ташкил этади. Бу эса, ўз
навбатида иштирокчиларга ўз кўникма ва тажрибаларини узатиш усулларини ўрганишга
имкон яратади.
Интерфаол ўқитиш жараёнида қуйидагиларга амал қилиш лозим:
жаҳонда содир
этилган реал муаммоларга эътиборни жалб қилиш; ўқитишнинг натижаларини амалда
қўллаш мумкинлигига эътибор қаратиш; аниқ мақсадларни қўйиш ҳамда уларга мувофиқ
ўқитиш
фаолиятини олиб бориш; ўқитилаётган материални иштирокчилар тажрибаси
билан солиштириб бориш; баҳс, мунозара қилиш, фикр алмашишга имконият яратиш ва
вақт ажратиш; иштирокчилар « улар қаерда эканлигини» билишлари учун ўқитишнинг
118
умумий тавсифини бериш; иштирокчилар фикрларини эшитиш ва ҳурмат қилиш;
иштирокчиларни рағбатлантириш, тренерга ҳамда бир-бирларига ёрдам кўрсатиш;
иштирокчиларга бир команда аъзоларидек муносабатда бўлиш.
Интерфаол ўқитиш жараёнида қуйидагиларга йўл қўймаслик керак:
тингловчилар
ўзлаштириши мумкин бўлганидан кўпроқ материал бериш; фақат ўзингизга ёққан
кўникмалардан ҳаддан зиёд фойдаланиш; вақт тугаганлиги сабабли дарсни якунламасдан
тугатиш; машғулотда бир маротаба фойдаланилган
моделдан иккинчи маротаба
фойдаланиш; иштирокчиларга ҳаддан ташқари ғамҳўрлик қилиш. Улар ўзлари учун
ўзлари жавоб берсинлар.
Катта ёшдаги аудиторияни ўқитганда яхши мухит яратиш жуда муҳим. Бунинг
учун, тингловчилар:
фаоллигини рағбатлантиринг – улар савол бериб муҳокамада
иштирок этсинлар; ўқитишнинг амалиётда қўллаши мумкин бўлган усулларидан
фойдаланинг; фикрларини ҳурмат билан эшитишга мухит яратинг; шахсий ёндашувни
қўллаб, ортда қолган иштирокчиларга кўмак кўрсатинг; тақдимотдаги мухит унда бемалол
бахс-мунозара ўтказиш учун қулай ҳамда норасмий бўлиши керак.
Ўқитилаётган гуруҳлар катта бўлмасликлари лозим. Машғулотларда гуруҳнинг фаол
қатнашуви дарс сифатини оширади. Педагогнинг роли ҳам ўзгаради, у оддий маърузачи
ёки бошқарувчидан яхши психолог ва гуруҳни фаол ишга ундайдиган ҳамда
самарали
натижага эришадиган ташкилотчига айланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: