19
йў=отиш: техника хавфсизлиги бўйича–бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш:
портлашлар, механик жабр кўриш,
нурланиш, захарли моддалар билан
захарланиш.
Кимѐ саноатининг асосий вазифаларидан бири ю=орида санаб ўтилган
хавфли томонларни йў=отибгина =олмай, балки инсон саломатлиги ва экология
учун зарарсиз бўлган янги технологик ишлаб чи=ариш турларини яратишдир.
Чи=инди маҳсулотлар иккиламчи ресурс сифатида =айта ишлатилиши лозим. Яна
автоматлаштириш, герметизация,
кучли вентеляция, вакуум остида ишлаш,
мўрили шкафлардан фойдаланиш, булар ҳаммаси меҳнатни муҳофаза =илиш
йўлларига киради.
4-§. Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси
Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқарилиши керак бўлган маҳсулотнинг
миқдорини белгилайдиган режаси бўлади. Бизнинг давлатимизда режани
бажариш ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонасининг асосий қонунидир.
Бунинг
учун хом ашѐ, электр энергияси ва жиҳозлардан мумкин қадар тўлароқ ва
унумлироқ фойдаланилади, ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнати тўғри
ташкил этилади. Биздаги корхоналар ривожланаѐтган фан ютуқларига таяниб,
технологик жараѐнларни, мукам-маллаштириб, янги техникадан фойдаланиб,
режаларини бажарибгина қолмай, балки уларни ошириб ҳам бажарадилар.
5-§. Кимѐвий маҳсулотлар сифати
Пойабзал,
кийим-кечак, радиоприѐмниклар каби минглаб бошқа саноат
маҳсулотларини аҳоли бевосита истеъмол этади. Кўпгина саноат маҳсулотлари
бошқа корхоналарда хом ашѐ сифатида ишлатилади; масалан пўлат металлни
қайта
ишлаш корхоналарида, сульфат кислота — минерал ўғитлар ишлаб
чиқариш корхоналарида хом ашѐ сифатида қўлланилади. Ҳар иккала ҳолда ҳам
маҳсулот ундан фойдаланиш талабига жавоб беришига, маълум физикавий ва
20
кимѐвий хоссаларга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Агар металлни
қайта ишлаш - корхонасига бирор буюм ишлаб чиқариш учун ҳар хил сифатли
металл келтирилса, қандай қийинчиликлар келиб чиқишини тасаввур этиш
мумкин.
Корхона ўзида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ўзи баҳолаш
мумкинми
? Албатта, мумкин эмас! Маҳсулотнинг сифати давлат органи- Давлат
стандартлаш қўмитаси томонидан белгиланади. Масалан, Давлат стандарти 2184-
67 бўйича ―А‖ техник маркадаги
контакт сульфат кислотада Н
2
SО
4
миқдори
92,5% дан кам бўлмаслиги керак. Шу билан бир вақтда қўшилмалар миқдори ҳам
чегараланади: Ғе 0,02% дан кўп бўлмаслигн, куйдирилгандаги қолдиқ 0,05% дан
ошмаслиги керак. Шу ДСТ бўйича техник олеумда 18,5% SO
3
бўлади. Ҳар хил
келишмовчиликлар бўлмаслиги учун ДСТда фақат маҳсулотнинг таркиби ва
хоссаси кўрсатилибгина қолмай, балки уларни аниқлаш усуллари ҳам ѐзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: