Махсулот инновацияси 1994 йилдан бери Мэйтэг корпорацияси ўзининг энг кучли савдо белгилари остида намоён бўладиган олий махсулот инновацияларига катта хажмдаги йиллик капитал қўйилмаларни сарфлаб келмоқда. Олий махсулот характеристикалари савдо белгисига бозорда холатлаштиришда яққол устунлик қилиш имкониятини беради
Технологиядаги олди инновациялар Мэйтэг компаниясининг технологиядаги олди инновациялар бўлими Мейтэг корхоналари учун анъанавий бизнес бўлинмалари фарқли ўлароқ бўлган ечимлар ва имкониятларни тахлил қилиш учун махсус тузилган. Бизнес бўлинмалари анъавий тарзда фойда ва зарар кўрсаткичларига боғлиқ бўлганлиги учун хам, мазкур бўлинмаларидаги махсулотни ишлаб чиқишга сарфаланган хатти харакатлар унинг истиқболли учун эмас балки унинг хусусияти ёки жихатига асосланади. Технологиядаги олди инновациялар бўлими махсулотни ишлаб чиқишга иккита фикр уйғунлиги нуқтаи назаридан ёндашади: истеъмолчида янгидан пайдо бўлаётган шаклланмаган эхтиёжларни башорат қилиш ва ушбу ғояларни амалга ошиши янгидан вуждга келаётган технологияларни ўрганишдир. Мэйтэг маркетинг ва технологиянинг бирлашув жараёнини, ғоянинг катта салохият билан шаклланишидаги энг асосий омил деб хисоблайди.
Компания хозирги кундаги тез сураъатлар билан ўзгараётган оилалар хаётини кузатиб боради. Охирги пайтларда кўпгина кузатишларнинг кўрсатишича инсонлар ўз уйларида таом пиширишга камроқ вақт сарфлаб кўпроқ кўчада овқатланиш мойилиги тобора кучайиб бормоқда. Лекин шу билан бирга, оила учун баланслаштирилган таом хиссиёти деярли барча оилаларга мансублигини хисобга олиб, Технологиядаги олди инновациялар бўлими истеъмолчи учун таом тайёрлашда осонроқ ва жисмоний томондан камроқ мехнат талаб қиладиган мухитни яратиш тажрибаларни синаб келмоқда. Бунда истеъмолчининг ички функцияси бозорни эрта тадқиқ қилиш орқали ички эхтиёжларни оичш ва уларни ғояларга айлантиради.
Технологиядаги олди инновациялар бўлими Технология бўйича Бош Директор томонидан бошқарилади, ва мазкур бўлимдаги иккита катта директорлар эса мазкур рахбарга бевосита хабар қилади. Мазкур бўлим тўла ставкада лойиха менежерлари ва мухандисларини хам ўз ичига олади. Катта хажмда лойихаларда битта менежерга асосий жавобгарлик юклатилади. У тўлиқ ставкада ишлайдиган ва шу лойихага бириктирилган бир қатор мухандислар билан фаолият олиб боради. Жамоа эрта босқичда ғояни қуриш учун эрта истеъмолчи ахборотини қамраб олади. У ғоя қандай бўлиши керак ва уни қуриш, сотиш, таъминлаш, хизмат кўрсатиш ва ўрнатиш учун нима талаб қилинади каби масалаларни ўрганади.
Функционаларо жамоадан ташкил топган мухандислар ва бизнес мутахассиси лойиханинг биргаликда амалга ошишини таъминлайди ва мухандислар хамда тадқиқот гурухлари бири бирига қарама қарши йўналишларда фаолият кўрсатиш холларининг олдини олади. Лойихани бахолашга бириктирилган ишчиларни хаммаси ўша рахбарга хабар қилади. Технологиядаги олди инновациялар бўлимининг бошқа тадқиқот ва ривожланиш бўлимлари вазифаларининг ушбу бўлим томонидан бажарилиши Технология бўйича Бош Директор ушбу йўналишларга рахбарлик қилишидан далолат беради. Шунинг учун бошқа тадқиқот ва ривожланиш бўлимларининг фаолияти истеъмолчи эхтиёжларини қондиришда бири бири зид келмасдан балки бири бирини тўлдириб боради. Масалан, ошхона тизими учун телевизор билан уйғунликда мос келадиган газ плитаси дизайнини ишлаб чиқиш пайтида (янги махсулот ғояси), Технологиядаги олди инновациялар бўлимидаги мухандислар газ плита бўлимидаги бошқа мухандислар билан хамкорликда ўша плитани истеъмолчилар эхтиёжларига мос келадиган холатда хамда телевизорни унинг ёнига бирлаштириш имконитиятини лойихалаштирадилар.
Бундай масалалар илгари хеч қачон юзага келмаган эди, сабаби Мэйтэг алохида уй жихозларини лойихалаштирар эди ва уларни бошқа жихозлар билан уйғунлиги мухим деб кўрилмас эди. Илмий тадқиқот борасидаги хатти харакатлар одатда бир бирига зид келмайди негаки махсулот тадқиқоти ва ишлаб чиқиш бўлимлари кўпроқ махсулот хусусиятларига асосланади. Бунда асосий эътибор келажакдаги бутунлай янги бозорларга эгаллаш каби қарашларда эмас балки жихозлардаги қисқа муддатли янгиланиш ва қулайликларни назарда тутади.
Илмий тадқиқот гурухларининг барчаси ўртасидаги мулоқот одатда йилнинг хар чорагида илмий тадқиқот гурухлари рахбарларининг учрашувлар вақтида ушлаб турилади. Аммо каттароқ лойихаларда гурухлар ўртасидаги мулоқот анча тезроқ давом этади чуник гурухлар айни битта ечим тепасида фаолият кўрсатади ва бири бири билан ахборот алмашишлари зарур бўлади.
Бўлим лойихаларга қараб ташкиллаштирилади. Махсулот бўйича тақсимланиш бўлмаганлиги туфайли мухандислар олий тоифадаги маркази бўйича бириктирилмайдилар. Технологиядаги олди инновациялар бўлимининг ичида, истеъмолчининг эхтиёжларини ўрганувчи бўлинма маркетинг фаолиятини амалга оширади. Хар бир махсулот линияси ўзининг маркетинг бўлинмасига эга бўлиб, ушбу бўлинма унга тегишли бўлган брэндинг ва маркетинг масалалари билан шуғулланади. Мазкур гурухлар истеъмолчилар эхтиёжларини ўрганувчи гурухга мурожаат қилишлари ва янги ихтиро ўзларининг махсулот номлари остида бозорга чиқиш хақидаги таклифларини беришлари мумкин. Истеъмолчилар эхтиёжларини ўрганувчи гурухи махсулот гурухлари билан хамкорликда ишлашидан мақсад киришдаги маркетинг бахолаш тизими билан танишишдир. Одатда махсулот кимга сотилиши, қанча махсулот бирликлари сотилиши, унинг ўсиш ва қабул қилиниши даражаси қанча бўлиши ва махсулот учун қандай маркетинг каналлари тегишли бизнес кейс тайёрланади.
Технологиядаги олди инновациялар бўлими махсулотни ишлаб чиқиш ва уни кейинчалие бошқа бўлимларга узатиш ташкилоти сифатида фаолият кўрсатади. Технологиядаги олди инновациялар бўлими ташкил топганига икки ярим йил бўлганлигини ҳисобга олиб, ғоядан то уни ишлаб чиқиш давригача бўлган бутун ишлаб чиқариш цикл босиб ўтиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун, вақт миқдорларини ва махсулот ишлаб чиқарилишини ўлчаш имконияти мавжуд эмас. Шунга қармасдан, мазкур гурух самарадорлик ва муваффақиятга эришиш учун мос чора тадбирларни ишлаб чиқишни давом этмоқда.