ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ
БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ
фанидан
ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУАСИ
билим соҳаси: 200000 – ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
таълим соҳаси: 230000 – иқтисод
таълим йўналиши: 5230100 – иқтисодиёт тармоқлар ва
соҳалар бўйича
ГУЛИСТОН – 2021
“Бизнес-режалаштириш” фанидан ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2016 йил 09 январда №БД 5230100 билан рўйхатга олинган ва 2016 йил 21 январдаги №02- сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Тузувчи:
Т.Ж.Махамадиев - “Иқтисодиет” кафедраси ўқитувчиси.
Тақризчилар:
О.Сатторқулов - “Иқтисодиет” кафедраси доценти, и.ф.н.;
А.Бурхонов - “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, и.ф.н..
Ўқув-услубий мажмуа Гулистон давлат университети ўқув-услубий кенгашининг 2017 йил “26” августдаги №1- сонли қарорига мувофиқ ўқув жараёнига татбиқ этиш учун тавсия этилган.
Мундарижа
|
Кириш
|
|
I.
|
Ўқув материаллари
|
|
1.1.
|
Маъруза материаллари
|
|
1.2.
|
Амалий машғулот мавзулари
|
|
|
а) Асосий матн
|
|
|
б) Топшириқлар (масалалар, мисоллар, кейслар)
|
|
|
в) Назорат саволлари
|
|
|
г) Адабиётлар рўйхати
|
|
II.
|
Мустақил таълим машғулотлари
|
|
III.
|
Глоссарий
|
|
IV.
|
Иловалар
|
|
4.1.
|
Фан дастури
|
|
4.2.
|
Ишчи ўқув дастури
|
|
4.3.
|
Тестлар
|
|
4.4.
|
Тарқатма материаллар
|
|
|
Рейтинг тизими асосида баҳолаш мезонлари
|
|
КИРИШ
Бозор иқтисодиёти шароитларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир корхона кўп сонли ва турли муаммоларга дуч келиб, улардан бири хўжалик юритиш тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллаш ҳисобланади.
“Бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, - деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига кириши маросимига бағишланган нутқида, – ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат. Шу борада яқин ва ўрта муддатга белгиланган марраларга эришиш учун қатъият билан ҳаракат қилишимиз зарур. Шу мақсадда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш яқин кунларда якунланади1”.
Бу вазифани корхона (фирма) ўз олдига аниқ ва равшан ишлаб чиқариш ғоясини: нимани, қачон ва қанча ишлаб чиқаришни белгилаб қўйган ҳолдагина муваффақиятли ҳал қилиш мумкин. Ушбу саволларга берилган ижобий жавоб корхонанинг қайси тармоққа мансублиги, мулкчилик шакли, куч-қуввати ва бошқа белгиларидан қатъи назар, унинг яратилиши ва келгусида муваффақиятли фаолият кўрсатишига асос бўла олади.
Ғояни реал воқеликка айлантириш учун у корхона маҳсулотлари ёки хизматларига буюртмалар олиш тизими билан кучайтирилиши лозим. Белгиланган ишлаб чиқариш фаолияти барча турдаги - моддий, меҳнат, молиявий ресурслар, шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланиши зарур. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқаришгина эмас, балки унинг сотилишини таъминлаш, яъни сотув каналларини излаб топиш ҳам муҳим аҳамият касб этади, корхонанинг маркетинг стратегияси ҳиссаси катта бўлади.
Бизнес-режа юқорида айтиб ўтилган ва шу каби бошқа вазифаларни ҳал қилишга хизмат қилади. У бир томондан корхона имкониятларини аниқ ва тўғри баҳолашга имкон берса, бошқа томондан муваффақиятга ва режалаштирилган ишнинг даромадлилигига умид қилишга имкон беради. Амалиётнинг кўрсатишича, пухта ишлаб чиқилган бизнес-режа рақобатбардошлик шароитларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва моливий жиҳатдан барқарорлигини таъминлаб, бозордан ўзига муносиб ўрин эгаллашига имкон яратади.
Бизнес-режа инвестицияларни асослаб берувчи умумлаштирувчи ҳужжатлардан дастлабкиси бўлиб, маҳсулотларнинг режалаштирилаётган номенклатураси ва ишлаб чиқариш ҳажми, сотув бозори ва хом-ашё базаси тавсифномаси, ишлаб чиқаришнинг ер, энергетика ва меҳнат ресурсларига эҳтиёжлари каби кўриб чиқилаётган лойиҳанинг тижорат, бюджет ва иқтисодий самарадорлигига доир тушунча берувчи бир қатор кўрсаткичлар ҳақидаги йириклаштирилган маълумотлардан иборат бўлади. Кўрсаткичлар ҳисоб-китоби мамлакатимиз ва хорижий инвестициялаш талабларига мослаштирилади.
Бизнес-режа интелектуал мулк объекти бўлиб, тижорат сири ҳисобланади ва мос равишда ҳимоя қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |