§ 362. Зарядларни жойлаган портлатувчи, портлатиши лозим.
§ 363. Электрпортлатиш тармоғи созлигини текшириш, магистрал симларининг ток манбаига улаш ва сувостига жойлашган зарядларни портлатиш, фақат сузувчи воситалар портлатадиган жойда лойиҳада кўрсатилган масофага, аммо камида 100 м узоклиққа олиб кетилганидан ва хавфли зона ўраб олингандан кейин бажарилиши мумкин.
§ 364. Зарядни конструкцияси шундай бўлиши лозимки, у сувга ботирилганидан кейин сув тагига чўкиши керак.
Буйни (сув саёзлигини кўрсатадиган қалқи) кемадан (қайиқдан) ва портлатиш асбоби ўрнатилган жойдан кўринадиган қилиб, ҳар бир тушуриладиган зарядга пухта маҳкамлаш керак.
§ 365. Зарядлар портлатувчи ёки махсус тайинланган техник назарот шахсининг буйруғи билан сувга туширилиши керак.
§ 366. Массаси 50 кг гача бўлган зарядлар билан портлатишда 1000 м, 50 кг дан ортиқ бўлганда эса кам билан 2000 м радиусда ғаввослар ва бошқа шахсларни бўлишига йўл қўйилмайди.
Портлатиш ишлари дарёда олиб борилганда ўраб олиш ва сигналлар хавфли зонанинг белгиланган чегарасидан камида 500 м масофага дарё оқими бўйлаб юқорига қўшимча равишда қўйилиши керак.
§ 367. Туманда, коронғи вақтда, сув тўлқини 3 балдан ошганда ёки шамол тезлиги 12 м/с дан кўп бўлганда портлатиш ишларини бажаришга рухсат этилмайди.
9. Металл бўйича портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
9.1 Умумий талаблар.
§ 368. Металл бўйича портлатиш ишлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ равишда лойиҳаларга биноан бажарилиши керак. Зарур бўлса металлга ишлов беришни тегишли усуслларида хавфсизликнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи йўриқномалар корхоналарда белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва «Саноатконтехназорат» ДИ органлари билан келишувга кўра тасдиқланиши керак.
§ 369. Металларга ишлов бериладиган хона ва майдончаларнинг конструкцияси максимал рухсат этилган зарядни портлатишга ҳисоб-китоб қилинган бўлиши керак. Бундай хона ва майдончаларни фойдаланишга қабул қилиш «Саноатконтехназорат» органи вакиллари иштирокидаги корхона комиссияси томонидан бажарилиши ва ишга лойиқлиги бўйича далолатнома тузган ҳолда ҳар йил корхона (цех ва шу кабилар) комиссияси томонидан кўрикдан ўтказилиши керак.
§ 370 Устига зарядлар ўрнатилган технологик жиҳозни кўтариш ва ҳаракатлантиришга мўллжалланган воситалар, иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳаракатланадиган тормозлар, шунингдек автоматик тарзда тўхтатишнинг чегаравий ўчиргичлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Юк-кўтариш воситаси заминланган ва соз изоляцияга эга бўлиши керак.
§ 371. Зарядларни тайёрлаш махсус жиҳозланган хонада амалга оширилиши керак. Бундай хоналарда портловчи материалларнинг смена захираларини, аммо кўпи билан 10 кг бўлган портловчи моддаларни ва тегишли миқдордаги тезлатиш воситалари сақлаш мумкин.
Хонада портловчи моддалар сақланаётган пайтда, унинг калитлари фақат портлатувчида бўлиши керак.
9.2 Металл ва металл конструкцияларини майдалаш.
§ 372. Ҳар бир брончуқур (бронеяма) 2 та алоҳидалаштирилган киришга эга бўлиши керак. Брончуқур қопқоғи массаси ва уни конструкцияси, портлашларда қопқони силжиши ва парчаланишига имкон бермайдиган бўлиши керак. Брончуқурни фойданишга туширишдан олдин, шунингдек таъмирдан кейин ёҳуд девор ёки қопқоқни брон плиталарининг ҳатто қисми алмаштирилса ҳам, заряд массасини икки баробар (максимал қўлланиладиганга нисбатан) ошириб, зарядларни уч карра портлатиш билан брончуқурни мустаҳкамликка синаш керак.
Ҳар бир портлатишдан кейин брончуқурни шамоллатиш керак.
§ 373. Ҳарорати 800 С дан ортиқ бўлган шпурни зарядлаш ман этилади.
§ 374. Портлашга хавфли бўлган металл чиқиндини текшириш, транспортда ташиш, сақлаш ва йўқ қилиш портлаш хавфсизлигини таъминлашга оид стандартлар талабларига мувофиқ равишда бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |