Горный вестник Узбекистана 2006 №4


Мероприятия должны иметь профилакти- ческую направленность



Download 4,82 Mb.
bet97/109
Sana07.07.2022
Hajmi4,82 Mb.
#752918
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109
Bog'liq
2006-oktyabr-dekabr

Мероприятия должны иметь профилакти- ческую направленность, т. е. предотвращать воз- никновение опасных или вредных ситуаций, а так- же неправильных действий людей в процессе труда. Каждое мероприятие должно быть максимально эффективным, юридически обоснованным, реаль- ным для выполнения, а его защитное действие – на- дёжным. Целесообразно определять экономический эффект от проведённого мероприятия.

Чтобы успешнее осуществить мероприятие, не- обходимо выделить материальные и финансовые ресурсы, время для его выполнения, объяснить ра- ботникам безопасные приёмы работы, определить систему руководства и контроля, обязанности, пра- ва и ответственность каждого работника в проведе- нии мероприятия, принять меры, обеспечивающие их выполнение не ради формы для отчёта, а для безопасности и безвредности труда.

УДК 575 © Хаитова О.С. 2006 й.


IX – XII АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁДА КОНЧИЛИК, САВДО, ТОВАР ВА ПУЛ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ТАРИХИДАН



Хаитова О.С., НДКИ “Ижтимой фанлар” кафедраси кафедраси доценти



Туронзамин улус ва элатлари истиқомат қилган ҳудуднинг араблар истилоси ва асоратидан халос эти- лиши, ўз мустақиллик мақомига эга бўлиши юрти- мизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиё- тига ижобий таъсир этди. Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар сулола- ри ҳукмронлик қилган IX-XII асрларда Мовароуннаҳр сарҳадларида яшаган улус-элатлар ўртасида нисбатан осойишталик, тотувлик, яқинлик ва ҳамжиҳатлик ву- жудга келдики, бунинг орқасида ўлкада моддий иш- лаб чиқариш, маданий ривожланиш жараёни анча тез-
лашди, шаҳарлар ҳаёти юксалди, савдо-сотиқ, ҳунар-
мандчилик ўсди, аҳоли фаровонлиги кўтарила борди.
Юртбошимиз таъкидлаганидек, «Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончи- лик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат бера- ди» [1].
Айниқса, Сомонийлар даврида қишлоқ хўжалиги,маҳаллий ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик,







савдо-сотиқ муносабатлари, шаҳарлар ҳаёти анча юк- салди. Мамлакат мустақиллиги таъминланган, нисбий ички сиёсий барқарорлик, кучли марказий ҳокимият тизими мавжуд бўлган бир шароитда жамиятнинг барча ҳаётий соҳаларида сезиларли ўзгаришлар, иж- тимоий силжишлар юз бериб борган.
Ўлканинг Шош, Фарғона ва Хоразм воҳаларида турли хил ғалла экинлари етиштириш, боғдорчилик, соҳибкорлик, полизчилик, пахта етиштириш анча кен- гайиб борди. Кўплаб сув иншоотлари барпо этилади.
Шаҳарларда кўплаб ҳунармандчилик корхоналари, ўнлаб карвонсаройлар, бозор расталари мавжуд бўлиб, доимий равишда ишлаб турган. Шаҳар бўлиш учун мазкур жойда камида 32 хил ҳунар-касб турлари бўлиши кераклиги ўша давр учун хос бўлган.
Сомонийлар даврида Самарқанд, Бухоро, Марв, Шош, Исфижоб, шунингдек, Фарғона, Хоразм воҳаси шаҳарлари савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик марказла- ри сифатида ғоятда равнақ топган.
Буюк ипак йўли бу шаҳарларни халқаро карвон савдоси билан туташтириб, уларда етиштирилган бар- ча ноёб мато-ю маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлаган.
Металл ишлаш, нодир металлардан, чунончи, ол- тин, кумуш, мисс ва бошқа маъданлардан қимматли, безакли буюмлар, асбоб-анжомлар тайёрлаш шаҳар- ларда кенг ривожланган.
Мовароуннаҳрнинг тоғли минтақаларида, Зараф- шон тоғларида темир, мис, қўрғошин, олтин, кумуш, феруза ва бошқа қимматбаҳо тошлар қазиб олинар эди [2].
Элоқ вилояти кумуш ва қўрғошинларни қазиб олишнинг йирик марказларидан бири эди. Ундаги Қо- рамозор тоғидан бу икки тур маъдандан ташқари ол- тин, мис, феруза, темир қазиб олинар эди. Бу даврда қазилма бойликлар очиқ майдондаги ҳамда бир неча юз метрли чуқурликдаги ер ости конларидан қазиб олинган. Қазилган рудалар сиғгалтаклар воситасида юқорига чиқарилар эди [3].
Конлар яқинида рудаларни эритадиган ва маъдан оладиган оҳангарлар ва кончиларнинг қишлоқлари бўлган.
Тарихий манбаларнинг шоҳидлигига қараганда, конларда асосан қуллар, маҳбуслар, қишлоқ жамоала- ри зўрлик билан ишлатилган. Қадимги конларда ўтка- зилган археологик тадқиқотлар жараёнида IX-X аср- нинг қорачироқлари, болға, болта, чўкич, қозон ва бошқа буюмлар ҳамда топилмалар ёнгинасида одам суякларининг топилиши бунинг ёрқин далилидир.
Демак, IX-XII асрларда бир томондан, деҳқончи- лик, иккинчи томондан, ҳунармандчиликнинг ривож топиши, шубҳасиз, ўз навбатида, ички ҳамда ташқи савдонинг ривожланишига олиб келди. Бу даврда Олд Осиёни Мўғулистон ва Хитой билан туташтирган қа- димги карвон йўли орқали олиб борилган ташқи савдо алоқалари айниқса гавжумлашган катта карвон йўли Ҳамадон, Марв, Бухоро, Самарқанд, Тароз, Иссиқкўл жануби орқали ўтиб, Шарқий Туркистон ва ундан Хи- тойга ўтиб борган [4].
Вилоятлараро ички савдо-сотиқ, ҳамда мамлакат- лараро карвон савдосининг авж олганлиги шубҳасиз, ўз навбатида кўп миқдорда чақа ва тангаларнинг муо-
малада бўлишига олиб келган. Ички савдода «Фалс» деб аталган мис чақа, халқаро савдо-сотиқда эса ку- муш танга-дирҳамлар ишлатилган [5].
Истаҳрий, ибн Ҳавқал ва Муқаддасий келтирган маълумотларга қараганда, Мовароуннаҳр ва Хуросон- нинг шаҳар қишлоқларида аҳоли ҳунармандчилик би- лан шуғулланган. Самарқанд, Бухоро, Шош (Тош- кент), Гурганж, Балх, Ҳирот, Марв ва Нишопурда ҳу- нармандчилик айниқса тараққий этган. Ҳунармандлар фақат ички бозор эҳтиёжлари учунгина эмас, балки ташқи бозорга ҳам ўз маҳсулотларини чиқариб тур- ганлар.
Ўрта Осиё шаҳарларидан қўшни мамлакатларга ғоят хилма-хил моллар чиқарилган. Ал- Муқаддасийнинг сўзларига қараганда, четга моллар, масалан, Термиздан – совун ва фата; Бухородан – юмшоқ матолар, жойнамозлар, гиламлар, меҳмонхона учун палослар, мис чироқлар, Табаристон матолари, маҳбуслар томонидан ишлаб чиқарилган узангилар, ушмун матолари, мой, қўй жуни, сочга суртиладиган мойлар; Карманадан – сочиқлар; Дабусия ва Ведардан

  • ведар матолари, эшитишимча, Бағдод султонлари- дан бири буни Хуросон кимхоби деб атаган; Рабин- жондан – қизил жундан тўқилган қишки чакмонлар, жойнамозлар, қалайидан ясалган идишлар, тери, пи- шиқ каноп мато, олтингугурт; Хоразмдан – сувсар, қуён, канакунжут мойи, анбар, ошланган от терилари, асал, ёнғоқлар, лочинлар, шамширлар, совутлар, ха- ланж дарахтининг илдизи, насроний қуллар, қўйлар, отлар келтирилар эди. Фарғонадан – узум, майиз, бо- дом солинган сомсалар, сезам, йўл-йўл мовут, гилам- лар, совға-салом учун кимҳоблар, Тароздан (Таласдан)

  • эчки жунлари; Шелжадан – кумуш; Туркистондан ва Хутталондан бу ерларга от ва хачирларни ҳайдаб кел- тирганлар; хушбўй ва мазали Бухоро қовунлари, оқ- нок (ёки оқшар), Хоразм пиёзи, Шош идиш-товоқлари ҳамда Самарқанд қоғозлари келтирилган [6].

Бу даврда йирик шаҳарлардан Самарқанд, Бухоро, Термиз, Ўзган, Тошкент каби шаҳарларда ички ва ташқи савдо учун хилма-хил ҳунармандчилик маҳсу- лотлари ишлаб чиқариладиган, ҳамда чақа-тангалар воситаси билан олиб бориладиган бозор тижорати- нинг марказига айланди. Ўша вақтларда Болосоғун, Тароз, Ўзган, Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларда пул ишлаб чиқарадиган зарбхоналар бўлган [7].
Шаҳарлар ичкариси ва атрофларида савдо ва ҳу- нармандчилик маҳаллалари, карвонсаройлар ва бо- зорлар барпо этилган.
Тарихий манбаларда карвонсаройларда савдогар- лар яхши кутиб олиниб, уларнинг савдо қилиши, яшаши учун барча зарур шароитлар яратиб берилгани қайд этилади. Мисол тариқасида Работи Малик кар- вонсаройини келтириш мумкин. Работи Маликда кат- та карвонсарой бўлиб, унинг майдони 400 кв.м. атро- фида бўлган. Ундан 10 қатор қилиб, олтитадан диа- метри 1 мм баланд эшик устунлар ўрнатилган, устун- лар ўрни ҳозирга қадар сақланиб қолган. Олтмиш ус- тунли бундай Сарой Марказий Осиёдаги энг катта карвонсаройлардан бўлиб, тахмин қилинишича, бу ерда туя, от ва уларнинг юклари сақланган. Карвонса рой деворларининг тўртта бурчагида 18 метрли 4 та минора бўлган ва «Гулдаста» деб аталган.







Карвонсарой ичида сополдан ясалган қувурлар орқали сардобадан водопровод ўтказилиб, йўловчилар сув билан таъминланган. Работи Маликдаги карвонсаройда ҳудудимиз аҳолиси ҳам ўзининг ҳунармандчилик, заргарлик, тош ва мармар буюмлари орқали чет эл савдогарлари билан товар айирбошлаб, савдо-сотиқ ишларини олиб борган. Карвонсаройда меҳмонхона, ҳаммом мавжуд бўлган. Бугун Работи Малик харобаларида Н.Б. Немцева бошчилигидаги бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар археологик тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Улар буж ой ҳақида янги тарихий маълумотларни кашф этмоқдалар.
Жумладан, мустақилликнинг биринчи йилларида Н.Б.Немцева, М. Хушназаровлар бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи бу жойдан Амир Темур даврида зарб этилган тангани топдилар ва эски асфальт йўли қолдиқлари остидан озиқ-овқат маҳсулотларини салқин сақлайдиган тўла омборхона топилди (Муҳиддинов Ф. Кармананинг тупроғида олтинлар гуллар… Дўстлик байроғи, 2002 йил 26 ноябр) [8].
Демак, Работи Маликнинг улкан ҳудудда қорахонийлар даврида ташкил топиши, бир томондан, Баласоғун билан узоқ ва яқин вилоятлар
ўртасида алоқаларнинг муттасил равишда олиб борилишига, ҳамда савдо-карвон йўлининг жонланишига олиб келган бўлса, иккинчи томондан, хон ва элоқхонларнинг бундай йўллар орқали юришларининг узлуксиз бўлиб туриши, шубҳасиз, карвон йўлида нафақат оддий работу карвонсаройларнинг қад кўтаришига, балки йирик шаҳарларга яқин жойларда подшоҳлар учун ҳам махсус шоҳона, муҳташам работлар ва сардобалар қурилишини талаб этарди.
Шуларни назарга олсак, Работи Малик подшоҳлар қўналғаси сифатида талқин этилса, шубҳага ўрин қолмайди.
Чунки Работи Малик топонимии этимологиясининг ўзи «Подшоҳ Работи» маъносини англатади (Немцева Н.Б.Новое о Бухарском памятнике XII века Рабат-и Малике: караван-сарай или резиденция? Ўзбекистон тарихи. 2000. 1-2-сон, 7-13-бетлар) [9].
Демак, IX-XII асрларда Мовароуннаҳрда товар пул муносабатларининг ривожланиши, ҳунармандчиликнинг тараққиёти бинокорлик ва меъморчиликнинг шаклланиши ва ривожи асосида шаҳарларнинг кенгайиб, кўркамлашувига улкан туртки берди.


Download 4,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish