Ипотека кредити – кўчмас мулкни гаровга олиб, узоқ муддатга бериладиган кредит.
Истеъмол фондлари - ижтимоий ривожлантириш (капитал қўйилмалардан ташқари), корхона ходимларини моддий рағбатлантириш, шу каби тадбир ва ишларни амалга ошириш, лекин янги корхона мулкини ташкил қилишга мўлжалланган тадбир ҳамда ишлар учун йўналтирилган маблағлар (фойда ва бошқалар) тушинилади.
Истеъмол кредити - аҳолининг истеъмол талабларини қондиришга бериладиган кредит. Бу кредит уй рўзғор буюмларини: радио-електрон ва бошқа маиший асбоб ускуналар, мебеллар, интерер буюмлари, турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товарларни харид қилиш учун 3 йилгача муддатга бериладиган кредит.
Ишончсиз кредитлар – ишончсиз деб туркумланган активлар қайтиши мумкин бўлмаган активлар деб қаралади. Бундай активлар жуда паст қийматга эга ва уларни банк активлари сифатида ҳисобга юритиш мақсадига мувофиқ эмас деб ҳисобланади. Бундай туркумлаш бу активларнинг ҳеч қандай ликвидацион баҳоси йўқ дегани эмас, лекин банкларга бундай активларни ўз балансида юритиш тавсия этилмайди ва бу активлар ликвидация қилиниши керак.
Иш ҳақи - молиялаш манбаидан қаъти назар, пул ёки маҳсулот шаклида ҳисобланган иш ҳақининг барча турлари, шунингдек, иш ҳақи фондига кирадиган турли мукофот, қўшимча тўловлар, устама ҳақ, ижтимоий имтиёзлар ва бошқа тўловлар тушунилади.
Йиғма варақалар - ҳар куни тегишли баланс счётларида очилган аналитик ҳисобининг шахсий варақлари бўйича, кунлик дебет ва кредит бўйича оборотлар ва кун охиридаги қолдиқ ҳисоблаб чиқиладиган варақ.
Йиғма ҳужжатлар – бу ҳужжатларда бир нечта операциялар амалга оширилади. Бу ҳужжатларга: йиғма тўлов топшириқномалар, тўлов талабномаларининг рўйхати, чеклар рўйхати, касса кирим журналлари, кассанинг чиқим журналлари ва ҳ.к.
Йиллик ҳисобот - бир йиллик давлат бюджети даромадлари ва харажатларини акс эттирган ҳужжат.
К(Қ)
Кафил - муайян вазифаларни бажариш учун кафиллик берадиган ва унинг бажарилишини назорат қиладиган шахс, идора, ташкилот, давлат ёки давлатлар гуруҳи.
Кафиллик – бу бир томонлама мажбурият кўрсатилган шартнома бўлиб, кафил улар воситасида кредитор олдида қарз олувчининг қарзини зарурат бўлиб қолганда тўлаб юбориши мажбуриятини олади. Банк кафиллик берувчининг молиявий ҳолатини ҳамда унинг қобилиятини таҳлил этиши лозим ва ижобий ҳол бўлгандагина кафиллик шартномасини бераётган кредит таъминоти сифатида қабул қилиши мумкин.
Кафолат – бу маълум муддат ўтгач маълум миқдордаги суммани қарздор томонидан берилишни таъминлайдиган кафолат берувчининг тўла мажбуриятлари тушинилади. Кредит олишдан олдин хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кафолат хати банка топшириши керак. Кафолат хатини банклар ёки суғурта идоралари бериши мумкин.
Кафолат хати - кафил банк орқали кредитчи фойдасига қарздорнинг қарзларини ўз вақтида бутунлигича тўлашни ўз зиммасига олганлигига кафолат берувчи ҳужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: |