Glossariy 1-mavzu. Marketing va uni rivojlanishining asosiy bosqichlari



Download 202,46 Kb.
bet69/123
Sana23.02.2022
Hajmi202,46 Kb.
#126121
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   123
Bog'liq
Ўзбекча глоссарийлар

ЭКСПОНАТ (лот. expono – кўргазмага қўйилган) – музей ва кўргазмаларга қўйиладиган ва намойиш қилинадиган нарса (бадиий асар, тарихий хужжат ва ҳ.к.).


ЭПОС (юн. epos – сўз, хикоя) – 1) бадиий адабиёт тури (лирика ва драма б-н бир каторда); 2) халқнинг каҳрамонона ўтмишини акс эттирувчи асар. Э. адабиётнинг уч туридан бири сифатида тафсилот тасвирига таянган бадиий асар­лар жамини англатади. Унда муайян макон ва замонда кечадиган воқеа-ҳодисалар тафсилоти, албатта, мавжуд бўлади. Э.да сўз ёрдамида ўқувчи кўз ўнгида реал ҳаёт манзараларига мувофиқ келадиган бадиий воқелик яратилади.


ЭРТАК – халқ оғзаки поэтик ижодининг асосий жанрларидан бири; тўқима ва уйдирмага асосланган сеҳрли-саргузашт ва маиший характердаги эпик бадиий асар. Асосан, наср шаклида яратилган. М. Кошғарийнинг«Де­вону луғотит турк» асарида этук шаклида учрайди ва бирор воқеани оғзаки тарзда ҳикоя қилиш маъносини билдиради.


ЭСТРАДА (испанча estrado – тахтасупа), эстрада санъати – 1) кенг маънода – кўнгилочар, оммабоп бадиий (абадий, мусиқий, рақс, томошавий ва б.) жанр ва шаклларнинг умумий ифодаси; 2) тор маънода – саҳнавий профессионал санъат тури. Россия ва б. баъзи мамлакатларда Э., Англияда мюзик-холл, Францияда ва­рьете, кафе-шантан, кабаре, АҚШда шоу, ревю каби атамалар б-н юритилади. Э.нинг келиб чиқиши халқ оғзаки ижоди б-н боғлиқ бўлса-да, у муайян (тижорат-оммабоп) санъат тури сифатида 19-а.да Европа йирик шахарларининг демократик ижтимоий-маданий муҳитида юзага келган.


ЭТЮД (франц. etude – айнан машқ, ўрганиш) – 1) тасвирий санъатда борлиқ (натура)дан уни ўрганиш мақсадида яратилган асар. Ижодкор бадиий асар (рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика) яратиш жараёнида Э.дан ёрдамчи манба сифатида фой­даланади.


ЮМОР (лот. humor – хилт) – кулги б-н хайрихоҳликни ўзида мужассам этган комиклик тури. Бадиий адабиётга мансуб юмористик асарда ёзувчи ижтимоий ҳаётдаги, шахсий турмушдаги, хусусан, айрим кишилардаги баъзи камчилик-нуқсонлардан кулиб, уни танқид қилади.


ЯЛЛА – ўзбек халқ ижодида кенг тарқалган, рақс б-н ижро этиладиган қўшиқ тури. Халқ сўзи, мумтоз ва замонавий шоирлар шеърларига айтилади. Я. якка, кўпинча 2 ва ундан ортиқ ижрочи томонидан (доира ва чолғу ансамбли жўрлигида) ижро этилади. Аксарият Я.лар ишқ-муҳаббат мавзуида бўлиб, жозибали, ўйноқи характерга эга.


ЎЙИН – тарбиялаш ва ҳордиқ чиқариш воситаларидан бири. Ў. инсониятнинг бутун тарихи мобайнида диний маросим, спорт, ҳарбий ва б. машқлар, шунингдек, санъат, айниқса унинг ижро шакллари б-н қўшилиб келган. Маълумки, инсон ўз ҳаётида ўйин, ўқиш, меҳнат, дам олиш каби машғулотлар б-н банд бўлади.
ЎЙМАКОРЛИК – амалий санъатнинг қадимий ва кенг тарқалган тури; ёғоч, ганч, металл, тош, суяк, терракота ва б.ни ўйиш, йўниш, кесиш йўли б-н бадиий шакл ясаш санъати. Буюмлар, турли асбобларни нафислаштиришда, биноларни безашда, кичик шаклли ҳайкалтарошлик композициялари яратишда кенг қўлланади.



Download 202,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish