Ташкилий маданият – бу ташкилотнинг ичида ва унинг чегарасидан ташқаридаги муносабатлар асосидаги ташкилотнинг каттароқ қисми томонидан қўлланиладиган фалсафа, қадриятли мўлжаллар, ҳулқнинг меъёрлари, қоидалар ва муҳитдир.
Ташкилот – одамларнинг маълум мақсадлари: бошқарув вази- фаларига эришишни кўзда тутувчи тизимлаштирилган, онгли бирлашмаси.
Ташкилот(корхона)ни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси –ташкилотнинг мақсадларига эришиш учун фойдаланиладиган хизмат соҳалари ва бошқарув даражаларининг мантиқий нисбати.
Ташкилотнинг миссияси – ташкилотни мавжуд бўлишининг маъносини очиб берувчи шакллантирилган тасдиқ, унда ушбу ташкилотнинг бошқалардан фарқи намоён бўлади.
Ташкилотчилик қобилияти – бу одамга ташкилий фаолият усулларини эгаллаш ва уларни муваффақиятли амалга ошишига имкон берувчи шахснинг шахсий–психологик хусусиятлари.
Ҳаризма – якка шахснинг хусусиятларига асосланган, унга пайғамбар, доҳий ёки ислоҳотчи вазифасини амалга оширишга имкон берувчи, унинг олдида таъзим қилиш ва унинг имкониятларига сўзсиз ишонишни келтириб чиқарувчи мутлоқ истеъдод, алоҳида сифатлар берилганлиги. Ҳаризма – ҳукмронликни ташкил қилишнинг алоҳида тури.
Ходимлар – ишлаб чиқариш ёки бошқарув операцияларини бажарувчи ва меҳнат воситаларидан фойдаланиш билан меҳнат предметини қайта ишлаш билан банд бўлган барча ходимлар.
Ходимларни бошқариш – инсоний ташкил қилувчиларга ходимлар имкониятлари ва ташкилот мақсадлари, стратегияси, ривожланиши шароитларини мувофиқликка келтиришга йўналтирилган максадга қаратилган таъсир.
Ходимларни танлаб олиш –бўш лавозимларга номзодларни баҳолаш. Ўз ичига қуйидаги босқичларни олади: дастлабки суҳбатлашиш, анкета маълумотларини таҳлил қилиш; номзод ҳақида маълумотларни тўплаш; текширувчи синовлар, тест ўтказиш, тиббий кўрикдан ўтказиш; асосий суҳбат; экспертлар хулосасини тайёрлаш.
Юмшоқ тизимлар – бу тизимларда инсоний омил горизонтал тузилмаларнинг ўзининг жуфтли деб аталувчи ресурсларни олиб юрувчи муносабатлари узликсиз ўзгариб турувчи композициялари асосида вақтинча ўзини ўзи ташкил қилувчи орқали намоён бўлади.
Якка ҳукмронлик – бошқарувни ташкил қилиш шакли бўлиб, унда муассаса ёки ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси) бошқарув идорасининг бошида ўзининг ҳуқуқий доирасида юридик мажбурий қарорларни қабул қилиш ваколатига эга битта шахс туради. Яккаҳукмронлик қарорларни оператив қабул қилиш имкониятини яратади, ушбу идора, ташкилот, муассасадаги ишларнинг умумий ҳолатига шахсий жавобгарликни оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |