Ўзини ўзи бошқариш – бу ташкилотнинг қўйилган мақсадларга эришиш учун амалдаги қонунчилик доирасида ҳар қандай қарорларни мустақил қабул қилиш ва амалга ошириш имконияти.
Ҳукмронлик – бу бошқа инсонлар ҳулқига таъсир кўрсатиш имкониятидир.
Алоқа – бу бошқарув тизими элементларининг ўзаро ҳамкорлиги учун муҳим элементлардан бири бўлиб, унинг воситасида ушбу тузилма учун маълум муносабатлар шаклланадилар. Бошқарув тизимларидаги алоқани лойиҳалаштириш ахборот назарияси усуллари, ҳамда ахборотларнинг техник манбаларини танлаш ва алоқа каналларини лойиҳалаштириш усулларига асосланади. Бошқарув шаклларига эга бошқарув тизимларининг таркибий тизимларидан тўғридан тўғри ва тескари алоқалар занжирлари ажратиладилар. Улар ахборотларни ҳаракатланиш йўналишлари бўйича фарқланадилар.
Аттестация –бу мутахассисларнинг лавозимига лаёқатини, малакасини, билим даражаси ва хулк-атворини аниклашга ва шу асосда ишга тайинлаш ёки унвон беришга, шунингдек ишдан четлатишга хизмат килади.
Ахборот – бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан, янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини хал этиш учун ўта зарурдир.
Ассоциация – бу корхоналарнинг пайчилик асосида кунгилли бирлашмасидир.
Адолат – бу барча фазилатлар ичидаги энг олий фазилатдир. Адолатпарвар раҳбарнинг ахлоқий хислатлари бемалол қонун ўрнини боса олади.
Бошқарув (умумий кўринишда)– бу иккита объектлар ўзаро ҳамкорлигининг маълум тури- бунда улардан бири бошқарув субъекти ҳолатида, бошқаси эса– бошқарув объекти ҳолатида бўлади.
Бошқарув вазифалари– бу бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, ихтисослаштирилган ва ажратилган турлари.
Бошқарув жараёни – ташкилот ресурсларини у томонидан ўзининг мақсадларига етишиш учун шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича узлуксиз ўзаро боғлиқ ҳаракатларнинг мажмуаси.
Бошқарув иерархияси – мураккаб турли-туман ва ўзаро боғланган жараёнларни бошқаришнинг асосий тамойилларидан бири. У бошқарувнинг даражалари билан таърифланади, уларнинг сони қанчалик кўп бўлса, тизим шунчалик йирикдир. Иерархия бўйича, масалан, корхона, цех, участка ва ҳ к. бошқаруви ажратилади. Ҳар бир даражанинг бошқарув тизими юқорироқ даража учун бошқарув объекти бўладилар. Умумий ҳолда бошқарув иерархияси ҳар бир даражадаги бошқарувни автоном ҳолда белгиланишини кўзда тутади. Кўпинча бу бошқарув мақсадларини амалга оширишнинг воситалари ва усулларини танлашга тегишли бўлади. Иерархия бошқарувнинг мураккаб тизимидаги бошқарув тизимчаларининг биргаликда бўйсунишидан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |