Уруғ – қабила динлари – тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сехргар, шомон ёки қабила бошлиғларига сиғинувчи динлар. Улар миллат динлари ва жахон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, хозирда Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган.
Миллат динлари – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яхудийлик (яхудий миллатига хос), хиндуийлик (хиндларга хос), конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоизм (японларга хос) киради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |