Электр таъминоти ва электр тармоšлари


ВЛни автомобил йўллари билан кесишиши ва яқинлашишида энг кичик масофалар



Download 14,19 Mb.
bet137/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

ВЛни автомобил йўллари билан кесишиши ва яқинлашишида энг кичик масофалар



Кесишиш ёки яқинлашиш

Энг кичик масофа, м,
ВЛ кучланиши, кВ

20гача

35-110

220

500

Вертикал масофа:













а) симдан йўл қатламигача:













ВЛ нормал режимида

7

7

8

9

Қўшни оралиқда сим узилганда

5

5

5,5

-

б) ВЛ нормал режимда симдан транспорт воситаларигача

2,5

2,5

3,5

4,5

Горизонтал масофалар:













а) таянч асосидан йўлнинг тупроқ қатламигача масофа кесишмаларда

Таянч баландлиги

б) бир xил, лекин параллел бўлганда

Таянч баландлиги плюс 5 м

в) ҳудди шу нарса, лекин тор жойларда таянчнинг ихтиёрий қисмидан йўлнинг пастки қисмига ёки йўл четидаги ариқ (кювет)ни ташқи четигача жойларда:




I ва II тоифадаги йўлларни кесиб ўтишда

5

5

5

10

Бошқа тоифадаги йўлларни кесиб ўтишда

1,5

2,5

2,5

5

г) параллеь бўлганда оғмаган четки симдан йўл қатламининг четигача

2

4

6

10

ВЛ нинг тепаликлардан ўтувчи эгри чизиқли автомобил йўллари билан яқинлашувида, ВЛ симларидан йўлнинг четигача бўлган минимал масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.28-жадвалида кўрсатилган вертикал масофалардан кам бўлмаслиги керак.


Нормал режимда вертикал масофалар симларнинг электр токи билан иситилишини ҳисобга олмаган ҳолда, энг катта осилиш ҳолати учун текширилади.
Аварияли режимда ВЛ силарини кесими 185 мм2 дан кам бўлганда масофалар, ўртача йиллик ҳароратда, музлаш ва шамол бўлмаган шароит учун текширилади. Кесими 185 мм2 ёки ундан ортиқ бўлса, симларни аварияли режим учун текшириш талаб қилинмайди.
2.5.145. ВЛни баландлиги 3,8 м дан юқори бўлган автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши кўзда тутилган автомобил йўллари билан кесишмаларида, ВЛ нинг ҳар икки томонида юк билан ҳаракатланадиган транспортнинг руxсат этилган баландлигини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилиши керак.
ВЛ симидан автомобил йўлининг қатламигача бўлган вертикал масофа, ушбу қоидаларнинг 2.5.28-жадвалида кўрсатилган қийматдан 2 м дан кўпга ортиқ бўлса, сигнал белгиларини ўрнатмаслик мумкин.
Йўл белгиларини ВЛни йўллар билан кесишмаларидаги мухофаза зоналари ичидаги жойларда осиб қўйишга руxсат берилмайди (ушбу қоидаларнинг 2.5.102-бандига қаранг).
2.5.146. Автомобил йўлининг четида жойлашган ВЛ нинг таянчи транспорт воситаларидан ҳимоя қилиниши керак.
ВЛни троллейбус ва трамвай линиялари билан кесишиши ва яқинлашиши

2.5.147. Троллейбус ва трамвай линиялари билан ВЛ кесишиш бурчаги меъёрлаштирилмайди.


2.5.148. Троллейбус ва трамвай линиялари билан кесишмалардаги, кесишмани чекловчи ВЛ таянчлари оддий конструкцияли анкер бўлиши керак. Кесими мм2 ёки ундан ортиқ бўлган симли ВЛ учун оралиқ таянчларга рухсат этилади. Бунда симлар штирли изоляторларда бутун (глухой) қисқичларда ва икки марта махкамлаш усулида бажарилган (двойное крепление) бўлиши керак. Камида учта симлар бириктирилган фазада (расщеплённая фаза), мустахкамлиги чекланган қисқичлардан фойдаланишга руxсат берилади.
Анкер таянчлар қўлланилганда симларни осиб қўйиш ушбу қоидаларнинг 2.5.95-бандга мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.5.149. ВЛни троллейбус ва трамвай линиялари билан кесишмасида ва яқинлашишидаги вертикал масофалар, симлар энг кўп осилгандаги ҳолатида ушбу қоидаларнинг 2.5.29-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
Нормал режимда вертикал масофалар (электр токи билан симни қизишини ҳисобга олмаган ҳолда) энг катта осилиши бўйича текширилади.
Аварияли режимда вертикал масофалар, кесими 185 мм2 дан кам бўлган ВЛ симлари учун музлаш ва шамолсиз ўртача йиллик ҳарорат бўйича текширилади. Кесими 185 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган симли ВЛда аварияли режим учун масофани текшириш амалга оширилмайди.
2.5.150. ВЛ симлари билан кесишмаларда конакт тармоғининг устунларини сақлаб қолишга рухсат этилади, қачонки ВЛ силаридан контакт тармоғининг устунларигача бўлган вертикал масофа камида қуйидагича бўлса: 110 кВ гача ВЛ учун 7 м; 220 кВ ВЛ учун 8 м ва 500 кВ ВЛ учун 9 м.

2.5.29-жадвал





Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish