Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


XV боб. Ҳаво электр узатиш линиялари



Download 297,5 Kb.
bet39/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

XV боб. Ҳаво электр узатиш линиялари
§ 1. Таянчлардаги ишлар

313. Ҳаво электр узатиш линиялари симларини ва таянчларини ажратиб бузиш, ҳамда таянч элементларини алмаштириш ишлари, иш раҳбари иштирокида технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши зарур.


314. Таянчга, фақат таянчнинг маҳкам ва чидамли эканлигига ишонч ҳосил қилингандагина чиқиш ва унинг устида ишлашга рухсат этилади. Таянчларни мустаҳкам турганига шубҳа туғилган тақдирда, (таянчларни ерга мўлжалдан кам чуқурликда кўмилганлиги, тупроқнинг юмшоқ ва майдалиги, ёғочларни чириганлиги, бетондаги дарзлар ва ҳоказолар) уларни маҳкамлаш заруриятини ва усулини иш раҳбари ёки ишбоши иш жойида белгилайди.
Таянчларни тортқилар ёрдамида маҳкамлаш ишлари таянч устига чиқмасдан туриб, яъни телескопик минора ёки одамларни кўтаришга мўлжалланган бошқа механизмларни бевосита таянч ёнига ўpнатиб, ёки таянчларга кўтарилмасдан ўpнатиладиган махсус мустаҳкамлаш қурилмаларидан фойдаланиб амалга ошириш керак.
Таянч мустаҳкамлангандан кейингина унга кўтaрилишга рухсат этилади.
315. Сим ва тросларни бир томонлама тортишилишига мўлжалланмаган ва вақтинча шундай тортилиш пайдо бўлиши мумкин бўлган таянчлар, ағдарилиб тушмаслиги учун олдиндан маҳкамланган бўлиши шарт.
Оралиқдаги таянчларни олдиндан маҳкамламасдан туриб, уларга осилган симларни бутлигини бузиш ва сим боғичларини бўшатиш ман қилинади.
316. Қуйидаги бригада аъзоларига таянчга чиқиш учун рухсат этилади:
ҳамма турдаги ишларни бажариш учун таянчнинг юқорисигача чиқишга - III гуруҳли ишчиларга;
узиб қўйилган электр узатиш линиясини ҳамма таянчларида юқорисигача чиқиб бажариладиган ишларга, узилмаган электр узатиш линиясида эса таянчдаги энг пастки симдан ишлаётган ишчининг бошигача бўлган масофа 2 метр қолгунча таянчни ток ўтказмайдиган қисмида бажариладиган барча ишларга - II гуруҳли ишчиларга. Таянчларни бўяш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно (мазкур Қоидаларнинг 150-банди);
ер сатҳидан (ишчининг оёғигача) 3 метргача бўлган баландликдаги барча турдаги ишларга - I гуруҳли ишчиларга.
Юқорида бажариладиган айрим турдаги ишлар, ушбу ишларни бажариш учун мазкур Қоидаларда қайд қилингани бўйича электр хавфсизлиги гуруҳига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилиши керак.
317. Ёғоч ва темир-бетон таянчларга кўтарилишда ҳимоя камарининг осма арқони ёғоч таянч орқасидан айлантириб ўтказилиши, темирбетон ycтyнларда эса таянч орқаси-дан айлантириб ўтказилиши ёки таянчга маҳкамланган нарвонга маҳкамланиши керак.
Бурилишларга ўpнатилган штирли изоляторли таянчларнинг ички бурчак томонидан чиқиш ва ишлаш ман қилинади.
Таянчларда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланиш, ҳамда иккала монтер тирноғи қўлланилганда унинг иккласига ўpнашиб ишлаш шарт.
Таянчнинг асосий тик турган қисмида ишлаганда шундай жойлашиш керакки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин турган сим эътибордан четга чиқмаслиги зарур.
318. Таянчнинг айрим бўлакларини алмаштириш жараёнида таянчнинг йиқилиши ёки ўpнида қўзгалиши ҳолатлари истисно этилиши керак.
319. Бир ёки икки таянчли П ёки АП туридаги таянчларнинг оёқларига қўшимча биттадан ёки иккитадан ўрнатилган тиргакларни алмаштириш учун бир йўла иккала таянч оёқларини қазиш ман қилинади. Аввал бир таянч оёғиларига қўшимча ўpнатилган тиргак алмаштирилиб, бандаж билан маҳкамланиб, ер шиббалаб босилгандан кейингина, иккинчи таянч оёқларига қўшимча ўpнатилган тиргакни алмаштиришга киришиш мумкин. Таянч оёғига қўшимча иккитадан ўpнатилган тиргаклар навбатма-навбат алмаштирилиши керак.
Тиргакларни чуқурдан олиш ва чуқурга тушириш жараёнида ишчиларнинг чуқурда бўлишлари ман қилинади.
320. Таянчларни йиқитиш ва ўpнатиш усули, қийшайиб кетишига қарши уни мустаҳкамлаш усуллари ва мустаҳкамлащ зарурлигини иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, наряд берувчи белгилайди.
321. Илгакли тортқилар ишлатилган тақдирда, илкаклар албатта ҳимоя қулфи билан таъминланиши шарт.
322. Изоляцияловчи шокилдаларда ишлаш жараёнида бир ёки кўп занжирли (икки ва ундан кўп шодали) осма ва кўп занжирли тортиб турувчи изоляторлар шокилдалари бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади.
Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи шокилдада тана мувозанатини сақлаш учун махсус мосла­малар ишлатиб ёки унинг устига ётиб, оёқлар билан траверсга илиниб ишлаш мумкин.
323. Изоляцияловчи осма шокилдада ишлаш жа­раёнида ҳимоя камарининг осма арқони траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма арқони калталик қилса, белга маҳкамланган иккита суғурта арқонидан фойдаланиш зарур. Арқоннинг биттаси траверсга маҳкам боғланади, иккинчисини эса олдиндан траверс орқали ўтказиб суғурта қилувчи бригада аъзоси ушлаб, керак пайтда, тортиб ёки бўш қўйиб туради.
324. Тортиб турувчи изоляцияловчи шокилдаларда ишлаганда ҳимоя камарининг осма арқони траверсга ёки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага маҳкамланиши шарт.
325. Осма ва тортиб турувчи кўn зажирли изоляцияловчи шокилдаларда ҳимоя камарининг осма apқoнини изоляторларни иш олиб борилмаётган шодаларнинг бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарини осма арқонини иш бажарилаётган шодага маҳкамлаш ман қилинади.
326. Изоляцияловчи шокилдалар ажралиб кетишига олиб келадиган носозликлар аниқланса, иш ўшa заҳотиёқ тўxтатилиши керак.
327. Симлар ва тросларни траверсга кўтариш (ёки тушириш), ҳамда уларни тортиш жараёнида траверсда ёки таянчнинг траверсаси остида туриш ман қилинади.
Юк кутариш чизмасини танлашда ва кўтариш блокларини ўpнатишда, шундай ҳисоб-китоб қилиш керакки, бунда таянчга шикаст етказадиган куч пайдо бўлмасин.
328. Таянчга кўтарилиб, унинг устки қисмигача бўяш ишларини II гуруҳга эга бўлган бригада аъзосu бажариши мyмкин. Таянч бўялганда бўёқни симларга ва изоляторларга текизмаслик (масалан, таглик ишлатиш) чораларини кўриш зарур.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish