Эгамбердиева Т


БМТнинг афғон муаммосини ҳал қилишдаги иштироки



Download 4,72 Mb.
bet35/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

3.2. БМТнинг афғон муаммосини ҳал қилишдаги иштироки
Бизга маълумки, Афғонистондаги 30 йилдан буён давом этаётган фуқаролар уруши, у ердаги ижтимоий-сиёсий вазият давлатнинг халқаро миқёсдаги гиёҳванд моддалар етиштирувчи ҳамда халқаро терроризмнинг асосий ўчоғига айлантирди. Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш дунё ҳамжамияти олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланди. Чунки халқаро терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг энг самарали йўли Афғонистондаги вазиятга боғлиқ бўлиб қолди. Шу мақсадда И.Каримовнинг бевосита таклифи билан Афғонистонга чегарадош олти мамлакат (Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Покистон, Хитой) ва АҚШ ҳамда Россия иштирокида “6+2” мулоқот гуруҳи тузилди. Гуруҳнинг биринчи учрашув 1997 йил 16 октябрда Нъю-Йоркда ўтказилди. 1999 йил 19-20 июл кунлари Тошкентда “6+2” гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бунда Афғонистондаги икки қарама-қарши гуруҳ “Толибон” ҳаракати ҳамда Афғонистон Бирлашган фронти вакиллари илк бор бир стол атрофига йиғилди. Учрашув ниҳоясида “Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида”ги Тошкент Декларацияси қабул қилинди. Қабул қилинган Тошкент декларацияси БМТ ҳужжати мақомини олди. Афсуски бу саъй-ҳаракатлар кутилган натижани бермади. “Толибон” гуруҳи ўзининг террорчилик фаолиятига чек қўймади. АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр воқеалари Афғонистондаги “Толибон” гуруҳларига нисбатан АҚШнинг ҳарбий амалиёти бошланишига ва Афғонистон можаролари қурол йўли билан ҳал этилишига олиб келди.
Афғонистондаги мураккаб вазият аста-секин қўшни Покистонга ҳам таъсир кўрсатди. Айрим мутахассисларнинг фикрича, вақтида кўрилмаган чора-тадбирлар расмий Исломободга ҳам жиддий ташвишлар туғдирмоқда. Сайёрамизнинг энг оловли нуқтасига айланиб қолаётган Афғонистон ва Покистондаги сиёсий беқарорликка ҳалқаро ҳамжамиятнинг бирдамлиги, якдиллиги зарур. Давлатимиз раҳбарининг НАТО\СЕАП ташкилотининг Бухарестда ўтган саммитида БМТ кўмагида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш бўйича «6+2 гуруҳ доирасида олиб борилган музокара жараёнини НАТО иштирокида 6+3, яъни Афғонистонга чегарадош қўшни мамлакатлар ва АҚШ, Россия ҳамда НАТО ташкилотининг ваколатли вақиллари шаклида кайта тиклаш ташаббуси ва Афғон муаммосини фаиат ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини биринчи блиб илгари сурганлиги халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, қўллаб-қувватланган эди. Бугунги кунга келиб, дунёда тинчлик ва баркарорликни сақлаш бўйича ўткамилаётган кўплаб ҳалқаро анжуманларда бундан икки йил олдин Ўзбекистон раҳбари илгари сурган муқобил ғоя ҳамда ташаббуслар тўғри ва ҳаётий эканлиги тан олинмоқда.
Афғонистон толибонлар ҳукуматни бошқарган йилларда нафақат наркобизнес ва диний экстремизм марказига айланиб қолмай, халқаро терроризмнинг йирик вакиллари паноҳ топган давлат ҳам бўлиб қолган эди.
2001-йил 11-сентябрда дунёда қудратли хисобланган ва ҳар қандай ташқи ҳужум ва ҳавф хатардан ўзини ҳимояланган, деб хисобловчи АҚШ тарихида фожеали веқеа содир бўлди. Айтиш мумкинки, халқаро терроризм ва диний экстремизм хавфи глобал муаммо эканлигини, ушбу хавфдан бирор бир давлат четда қолмаслигини сентябр воқеаси исботлаган эди. АҚШ ва Гарбий Европа давлатларининг бундай глобал хавфга қарши курашларида янги босқич бошланганди.
2001-йил 11-сентябрда халқаро террорчилар томонидан АҚШ мудофаа вазирлиги биноси пентагон ва Ню-Йорк шахридаги халқаро савдо уйи, ваҳолангки, ҳаводан туриб бомбардимон қилинди.
АҚШ ҳукмрон доиралари ушбу террористик актни “Ал-Қоида” деб аталувчи, бошида Усама Бен Ладен (асли Саудия Арабистони фуқароси) турувчи террорчилик ташкилоти амалга оширди, деб ҳисоблади. Айнан ўша пайтда Усама Бен Ладеннинг штаби Афғонистонда жойлашган, толибонлар ҳукумати билан улар ўзаро тил топишган эди.
Кейинчалик хориж ва маҳаллий матбуотда Усама Бен Ладен АҚШ томонидан моддий ёрдам олиб турганлиги, иқтисодий жиҳатдан кучайиб кетганлигидан сўнг, ўз хўжайинини ҳам тан олмаганлиги, шунингдек, бу террорчилик акти олдиндан маҳсус уюштирилганлиги билан боғлик баҳс-мунозараларга чорловчи мақолалар босилганлигини ҳам қайд этиш ўринлидир.
Нима бўлганда ҳам 2001 йил 11 сентябр воқеаси тарихий далил сифатида Афғонистондаги жараёнларга ўз таъсирини ўтказди.
АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистондаги террорчилар қароргоҳлари жойлашган Жалолобод, Қандахор, Қобул, Мозори Шариф каби шаҳарларни юқоридан туриб бомбардимон қилди. Афғонистонга қўшни бўлган давлатлар: Ўзбекистон 1 та аеродромини, Тожикистон 2 та аеродромини АҚШ ҳаво кучларининг ҳарбий ҳаракатлари учун вавгинчалик бушатиб берди.
АҚШ узининг ҳарбий ҳаракатларини бошлаган пайтда, янгидан бошланган уруш 5 йилга, ҳатто 10 йилча чўзилиши ҳақида турли-туман фикрлар бмлдирмлган эди. Хориж ҳарбий кучлари ва Афғонистонда ҳаракат қилаётган Шимолий Алъянс кучлари террорчилик марказларига муносиб зарбалар бердилар. Ўша кунларда АҚШнинг Афғонистондаги бир кунлик ҳарбий ҳаракатларида сарф-харажат 200 млн долларни ташкил этди. Уруш ҳаракатларининг янгидан авж олиши катта миқдордаги “Афғон қочоқлари” гуруҳини келтириб чиқарди. Аҳволи танг бўган минг-минглаб афғонлар Афғонистон-Покистон чегарасига тўпланишди1.
Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган кунларда Италияда мухожирликда яшаётган Афғонистоннинг собиқ шоҳи Муҳаммад Зоиршоҳ (1914 йил тугилган. Ўшанда 87 ёшда эди) хориж оммавий ахборот воситаларига маълумот бериб: “Афғон халқи кўп дард ва алам чекди, дард чеккан халқимни осуда бўлишини истайман. Мамлакатимда қандай ҳукумат ўрнатилса ҳам тинчлик қарор топса, бас”2, - деганди.
Ҳарбий мутахассисларнинг урушни узоққа чузилиши ҳақидаги тахминлари асоссиз бўлиб чиқди. Инчунун Афғонистонда толибонлар ҳукуматининг ижтимоий базаси мустаҳкам эмасди. Натижада 2001 йил декабр ойи бошларида Афғонистон худудига НАТОнинг тинчликсевар кучлари сифатида Буюк Британиянинг ҳарбийлари киритилди. АҚШ ҳарбий кучларининг вакиллари ҳам маълум муҳлат, яъни мамлакатда вазият барқарорлашгунча сақлаб турилишига келишилди.
2001-йил декабр ойида Германия пойтахти Боннда Афғонистон ҳудудида коалицион (вақтли) ўтиш ҳукуматини тузиш масаласи муҳокама қилиниб, унда мамлакат номи деб аталиши ва уни олти ойдан бир йилгача б5лган муддатда ҳокимият “Вақтли ҳукумат” томонидан бощҳарилиаиига қелишилди. “Вақтли ҳукумат” раҳбари лавозимини Ҳамид Карзай эгаллади. Толибонларни қулатишда ва террорчиларга зарба беришда фаол. иштирок этган Абдурашид Дўстум мувақищт ҳукуматда мудофаа вазири ринбосари лавозимини эгаллади.
Бу даврда амалдаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтаган эмасди. 2002 йил 11 январда АҚШ ҳарбийлари 20 нафар “толибон” ва “Ал Қоида” террорчилик гуруҳи аъзоларини асирга олиб, АҚШнинг ҳарбий базаси жойлашган Гуантанамо оролига олиб келдилар. Бироқ бу орол АҚШ томонидан Куба Республикасидан ижарага олинган бўлиб, жиноятчилар қонунга кўра АҚШ судига мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум эдилар. Толибон ва террорчиларга қарши бир неча ҳарбий операциялар ўтказилишига қарамай уларни бутунлай тугатиш имкоятияти бўлмади. Маълумотлардан бирида Қандахорда 300-400 нафар атрофида толибон ва террорчилар яширинишга мувоффақ бўлган, дейилади. Ёҳуд президентимиз: “Афғонистондаги вазият Марказий Осиё хавфсизлигининг асосий омилидир. НАТО ҳарбий операцияларидан кейин ҳам вазият нормаллашиш ўрнига мураккаблашмоқда. Толибон ҳаракати фаоллашиб бормоқда, вазиятни марказий ҳукумат назорат қила олмаяпти. Бунга асосий сабаб халқаро, ҳудудий, етакчи давлатларнинг Афғонистондаги вазиятни стабиллаштириш (Мувозанатлаштириш) учун аниқ режаси, ҳалқаро кооперацияси йўқлигир”,1 - деб фикр билдирганди.
Бонндаги донор мамлакатларнинг анжумани бўлганида (2008 йил) Афғонистондаги холатни 10 йил ичида тиклаш мумкинлиги, бу учун инсонпарварлик (гуманитар) ёрдамидан ташқари 15 млрд доллар талаб қилиниши ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилган.
Афғонистон вақтли ҳукумати раҳбари 2001-йил 11-сентябр воқеаларидан кейин биринчи навбатда, толибон ҳукуматини эътироф этган Саудия Арабистонига расмий ташриф буюрди. Ушбу ташриф 2002 йил январ ойи ўрталарида рўй бериб, ўзаро музокараларда Саудия Арабистони 2001 йил 11-сентябрдан бошлаб толибонлар билан алоқасини узганлигини билдирган. Бу давлат Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш истагини билдирганди.
2002 йил январда Токиода (Япония) донор мамлакатларнинг Афғонистонга ёрдам бериш масаласига бағишланган анжуманида БМТнинг ўша пайтдаги раҳбари Кофе Аннан бу мамлакатга 15-20 млрд доллар миқдорида ёрдам бериш кераклигини таъкидланган. Ушбу дастур бўйича донор мамлакатлар 2002 - 2003 йилларда жами 1,5-2 млрд доллор моддий ёрдам беришга розилик билдирдилар. 2002 ялда АҚШ 330 млн. евро, Европа мамлакатлари 550 млн, евро, Япония 370 млн. евро, Саудия Арабистони 220 млн, евро миқдорида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Бироқ бералаётган ёрдамни фойдасиз сочилиб кетмаслиги халқ хўжалигининг тегишли соҳаларига омилкорлик билан сарфлаш масаласи муаммо бўлиб қолмоқда. Чунки Ҳамид Карзай раҳбарлик қилаётган ҳукуматда фаолият кўрсатаётганларнинг барчаси ҳам холис ниятли кишилар эмас.
Афғонистон ҳукуматидаги мудофа вазири Хиндистонга сафар учун отланганида, (2003 йил-Ш.Х.) аеропортда фожеали ўлим топганди. Хамид Карзай бу воқеа ортида турган 4 нафар ҳукумат аъзосини ҳибсга олишга буйруқ берганди. Қамоққа олинганлардан иккитаси генерал ҳарбий унвонида бўлиб, мудофаа вазирига суиқасд уюштиришда бевосита иштирок қилишганлиги аниқланган. Бу ҳолат эса Ҳамид Карзай ҳукумати аъзолари ичида ҳам мамлакатда тинчлик ва нормал вазиятни ўрганишга ҳайриҳоҳ бўлмаган шахслар борлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Афғонистон билан яхши қўшничилик, ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Термиздан ўтган “дустлик” куприги орқали бу мамлакатга инсонпарварлик ёрдами бериб келинмоқда. Мозори Шарифда Ўзбекистон Республикаси консуллиги ташкил этилди. Афғонистонга электр энергия манбаларини етказиб бериш 2010 йилда 6 - 6,5 баробар ошди. Ўзбекистон қурувчи ва мутахассислари “Термиз-Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўлини барпо этдилар.
Афғонистонни Ўзбекистон билан боғловчи автомобил, савдо- сотиқ йўлларини барпо этиш соҳасида амалий ишлар бошлаб юборилди. Президент И.А.Каримов: АҚШ ва Англия каби мамлакатларнинг 100 минг кишилик қўшини Афғонистонга киритилган эди. 2010-йил ийўл ойидан бошлаб улар бу мамлакатдан чиқиб кетяпти, бу жараён 2014-йилда тугалланиши режалаштирилган. Бу ерда қандай ҳукумат бўлишидан қаттий назар Ўзбекистон бу давлат билан яхши қўшничилик, дўстона муносабатда бўлади. Ўзбекистон ҳеч ким тарафида эмас, ўз позицияси, йўли бор. Бир пайтлар бу мамлакат билан чегара бўлмаган”1, - деганди.
Бироқ, Афғонистонда сиёсий вазият мйраккаблигича қолмоқда. Маълумки, 2003-йил 15-декабрда Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида “Ллойя жирга” (парламент). Чақирилиб, унда мамлакатнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган оқсоқоллар, қабила бошлиқлари иштирок этиб, 160 моддали Афғонистон конституцияси муҳокама қилиниб, қабул қилган эди. Ўша парламент йигилишида Афғонистонни демократлаштириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини тиклаш, мамлакатда тинчлик ўрнатиш, ҳамжиҳат бўлиб иш тутишга крлишилганди. Шундан сўнг Ҳамид Карзай 2004 йилнинг 31 март ва 3 апрел кунлари Боннда донор мамлакатларининг навбатдаги анжуманига иштирок қилиш учун Ўзбекистон орқали ГФРга жўнаб кецанди. Уни Афғонистоннинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси ва Сурхондарё вилоят хокими кутиб олиб кузатиб қўйганди. Лекин, Ллойя жирга қарорларига асосан, қоғозда қолиб кетди. Ҳамид Карзай мамлакат президенти мартабасида бўлсада, унинг қарорлари пойтахт Қобул ва унинг атрофидан нарига утмаяпти.
Афғонистон ерида барқарор тинчликни таъминлаш мақсадида 1999-йил 19-20-ийўл кунлари бу мамлакат муаммосини ҳал қилиш бўйича “6+2” гуруҳининг Тошкентда навбатдаги учрашуви бўлиб ўтганди. “Бу гуруҳга Афғонистон билан чегарадош бўлган олти давлат: Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, АҚШ ва Россия киради. Ушбу анжуманда “Афғон муаммоси”, нафақат, қўшни давлатларнинг, қолаверса, бутун ҳалқаро жамоатчиликнинг муаммосига айланди”1, - деб таъкидланганди.
Ушбу воқеъликдан 11 йил вақт ўтиб, 2010 йилда Бухарестда (Руминия) НАТО саммити бўлганди. Ушбу саммитда иштирок қилган И.А.Каримов “6+2” гуруҳи тарқибини янгилаш, кенгайтириш, бу уюшмага НАТОни (20 мамлакат аъзо-Ш.Х.) ҳам кириши ва “6+3” гуруҳини шакллантириш фикрини илгари сурди.
Президент И.А.Каримов коллектив ҳавфсизлик ҳақида шартнома (ОДКБ) ва “6+3” гуруҳида Туркманистон ҳам қатнашиши керак. Бу давлат ОДКБ ва ШОС аъзоси ҳам эмас, Туркманистон Афғонистонга юкларни олиб ўтишдаги транспорт йўлаги сифатида муҳим стратегик аҳамиятга эга эканлигини унутмасликни, - юртбошимиз алоҳида қайд этганди.
Инсоният ХХИ асрнинг дастлабки 10 йиллик довонидан ҳам ошди. ХХИ аср кишилик жамиятида юксак бурилишлар, ўзгариш ва кашфиётлар кутилаётган асрдир. Шундай экан, тарихи қонли фожеаларга тўлиб тошган Афғонистон заминида барқарор тинчлик ўрнатилиши, жафокаш афғон халқи ХХИ асрнинг иккинчи ўн йиллигидан бошлаб осойишта тинч ижодий меҳнат қилишдек бахтга муяссар бўлар, - деб умид қиламиз.
1994-йилга қадар Бурҳониддин Раббоний ҳукумати тодибонларга эътибор бермади. Ҳукумат уларнинг жуда катта сиёсий кучга айланишига ишонмаган эди. Толибонлар 1996-йил октябргача яъни, ҳокимиятни эгаллагунга қадар, Афғонистоннинг 31 провинциясидан 18 тасида ўз таъсирларини ўтказа олишганди2.
Дастлаб бир неча ўн минг кишини ташкил этган толибонлар, 1996 йил кузига келиб 50 мингга яқин ҳарбий кучга эга бўлдилар. Чунки, толибонлар ҳаракатига АИР армиясидаги зобитларнинг бир қисми аъзо бўлиб кирдилар. Толибон сафлари тез ўсиб борди. Улар Қобулни эгаллаган пайтда 150 минг ҳарбий қисмга эга эди.
Мамлакатда узига хос уч ҳокимиятчилик вужудга келди. Бир томондан, собиқ ҳукумат қўшинлари бошқараётган Ахмадшох Мақсуд (тахминан 38 минг қўшини бўлган), иккинчи томондан Афғонистон Шимолий провинцияси бошлиғи генерал Абдурашид Дўстум. Учинчи томондан эса, Қобулни назорат қилиб турган толибонлар.
Шимолий Афғонистонга юриладиган тор йўлакни, Саланг ўтиш жойини, қўриқлаб турган Абдурашит Дўстум Б.Раббоний билан тил топишишга ҳаракат қилди. Бироқ, толибон сафлари тез усиб, 1998 йилга қадар уларнинг қўшини 250 минг қишига етди. Улар деярли барча провинциялар устидан назорат урнатди. Улар уз давлатини “Афғонистон амирлиги” деб атади. Толибонлар ҳокимиятга келгач, аёлларга нисбатан ўрта аср мутаассиб зулмини ўтқаза бошлади. Айолнинг эркак қисмига, айниқса, ёшларни ҳарбий хизматга мажбурий сафарбарлик чораси қўлланилади. Шу сабабдан афғон қочоқларининг сони кундан кунга ошиб борди. Маълумки, толиблар пойтахт Қобулни забт этганларидан кейин бир ой ичида қочоқларнинг сони 250 минг кишига етди1. Аввалда 4 млн бўлган қочоқлар сафига яна 2 милион киши бориб қўшилди ва бу борадаги рақам 6 млн. кишини ташкил этди.
Толибонлар ХVIII асрда Арабистон ярим оролида вужудга келган “ханбалий” маpзхабидаги исломий оқим: ваҳҳобийликнинг янги тарғиботчилари ва давомчилари бўлдилар. Улар ислом ақидапарастлиги (фундаментализм) йўлидан бориб, аёлларни паранжига тиқди, уларнинг асосий вазифаси уй рўзғор юмушлари бўлиб, кўчага ҳам кузатувчисиз чиқиши таъқиқланган. Наврўзни байрам қилиш, болаларга варрак учириш таъқиқлаб қўйилган. Кимки уларга қарши борса, ўлим жазоси қўлланилган. Улар асосан, мамлакатнинг шимолий минтақаларидан ўзларига бошпана топишган. 10 мингдан зиёд қочоқ эса Покистонга ўтиб кетган. Толибон ҳукуматининг раҳнамоси бир кўзли Лутфулла Умар жаҳон мамлакатларига мурожаат қилиб, ўзларини ҳалқаро миқёсда тан олишни сўрадилар. Уларни Саудия Арабистони, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари расмий жиҳатдан тан олди. Европа ва демократик дунё мамлакатлари толибонларни тан олмади.
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг мутасадди шахслари оғир мураккаб холатга тушиб қолдилар. “Агар Афғонистонда толибон уюшмаси томонидан инсон ҳуқуқлари поймол этилса, хотин-қизлар қаттиқ тазйиқ ва зуғум остига олинса, биз ўзимизнинг шиор ва мандатларимизга хилоф равишда бу мамлакатга қандай қилиб гуманиар ёрдам бера оламиз?” - деб табиий савол қўйдилар.
Шундай қилиб толиблар нуфузли иқтисодий имкониятлар, яъни катта халқаро ташкилотларнинг инсонпарварлик ёрдамидан ҳам халқни мақрум қилиш йўлини тутдилар. Яъни ўзлари ўтирган шохни ўзлари чопдилар. Айни пайтда мамлакат иқтисодий, моддий ёрдамга ниҳоятда муҳтож, ҳамма ёқда вайронагарчилик ва очлик хукм сурарди. Аҳолининг 95 фоизидан кўпроғи доимий даромад манбаига эга эмасди. Аслида мамлакат кўп йиллардан буён гуманитар ёрдамлар ҳисобидан яшаб келар эди2. Толибларга жажон ҳамҳамияти томонидан асосий насалаларнинг бири сифатида хотин-қизлар масаласи қуйилди. Ушбу вазият ва Афғонистонга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш муаммоси 1997-йилнинг январ ойи охирида Ашхабод шаҳрида БМТ томонидан чақирилган халқаро конференцияда атрофлича муҳокама қилинди. Конференция қизгин мунозара ва баҳслар натижасида якуний хулосага келди. У “Толибон” раҳнамолари учун қувончли бўлмади. Уларнинг қилмишларига яраша қидирмишлари ҳам ўзлари истагандек блиб чиқмади.
Биринчидан, Афғонистонда толибонлар томонидан қўлланилган инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи мустабид сиёсат туфайли халқаро ҳамжамият кўрсатаётган ижтимоий, моддий ёрдам таназзулга учраш мумкинлиги аён бўлди. Бу масала толиблар учун энг мақбул йўл билан ўз ечимини топган тақдирда ҳам, кўрсатиладиган ёрдамнинг ҳажми барибир, қисқармасдан қолмас эди.
Мисол учун АҚШнинг ундаги ҳиссаси 50 млн доллардан ташкил қилар эди. 1996-йил Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Афғонистонга кўрсатган ёрдами 100 млн долларга тенг бўлди. 1997 йил учун эса 133 млн доллар миқдорида ёрдам сўралган. Лекин юқорида қайд этилган сабабларга кўра моддий кўмакнинг етиб келиши мунтазам бўлмаган1.
Иккинчидан толиблар ҳукумати БМТнинг инсонқарварлик ёрдамини белгилаш ва тақсимлаш ҳуқуқидан махрум этилди. Мамлакатаги вазиятдан келиб чиқиб, инсонпарварлик ёрдами, биринчи галда, ўқув маърифий дастурлар ижроси, ёшлар орасида саводсизликни тугатишга, шунингдек, толиблар балан муомалада булмасдан мустабид йўл тутдилар. Ушбу гуруҳ аъзолари энг замонавий жиҳоз ва ускуналар воситасида қўпорувчилик ишларини амалга оширмоқчи бўлишган.
Айтиш мумкинки, Афғонистонга ташқаридан берилаётган сиёсий буюртмаларнинг таъсири катта эди. Буни мамлакатдаги обрўли дин арбоблари ҳам эътироф этишар эди. Жумладан, Афғонистон маҳаллий ислом ҳаракатининг раҳбари Муқаммад Насим Махдий хорижнинг оммавий ахборот воситаларига шундай деган эди: “Миллий камситиш исломга умуман ёт нарса. Форс ва Арабнинг, Пуштун билан Тожикнинг Ўртасида ҳеч қандай фарқ бўлмаслиги керак. Толибонлар бу Қоидани бузишмоқда, миллатлар ўртасида муросасизлик ҳолатини юзага келтиришмоқда, мустамлакачилар ҳамиша ўзларининг гаразли мақсадларига мусулмонларни мусулмонлар билан уриштириб келишган. Ҳозир ҳам шундай қилишяпди. Улар мусулмонларни душман қабилаларга бўлиб юборишди2.
Агар ташқаридан ёрдам кўрсатилиб, тегишли йўл-йўриқ берилмаганида толибонлар қисқа вақт ичида бу даражада катта таъсирга эга бўлган ҳарбий сиёсий кучга айланмаган бўлур эди. Бироқ, толибонларни бутун мусулмон олами қўллаб қувватлади, дейиш бутунлай нотўғри. Учта давлат уларни Афғонистон ҳукуматининг вақтли сифатида тан олиш ниятида баёнот берган эди, холос. Хорижнинг оммавий ахборот воситалари “толибонларнинг асосий ҳимоячиси сифатида тилга олинаётган Покистонда ҳам уларни маъқуллайдиган кучлар бор эди. Толибонлар жаҳон тараққиётидаги ижобий узгаришларни ҳисобга олиб иш кўриш ўрнига шахмат ўйнашни таъқиқлаш, наврузни байрам қилмаслик, ойнаи жаҳон ва радио эшитмаслик каби тартиботларни авж олдирдилар. Афғонистонда диний экстремизм ва фундаментализм кучайишига кенг йўл очиб бердилар. Инсон ҳуқуқларини таъқиқловчи қонун-қоидалар жорий қилинди. Улар БМТнинг Қобулдаги ваколатхонасига бостириб кириб, у ерда бошпана топган, собиқ, давлат бошлиги Нажибулло, унинг оила аъзолари ва бир неча тарафдорларини ваҳшийларча қатл этдалар3.
Айни замонда толиблар ўз ҳукуматларининг хорижий давлатлар ва ташкилотлар томонидан расман тан олинишига эришди пайида толиблар ҳукуматини танимаган бўлсада, Ғарб матбуоти уларнинг ташқи кучлар томонидан қўллаб- қувватланмаганлиги тўғрисида кўп ёзди. Чуночи, инглиз газеталарининг фикрича, “Толибон” ҳаракатининг молиявий манбасини наркотик моддалар савдоси ташкил этарди.
“Таймс” газетасининг ёзишича, нашавандликка қарши курашга даъват этаётган толиблар, аслида кучли наркотик модда героиннинг жаҳон миқёсида хуфиёна савдосининг ярмини ўз қўлларига олганлар1.
Германияда нашр этиладиган “Штерн” ҳафталиги БМТнинг маълумотига асослалиб мазкур минтақадан бутун дунёга тарқаладиган қора дорини умумий баҳосини 76 млрд АҚШ долларига тенг, деб хисоблади2. Бу пулга катта миқдорда замонавий қурол - яроғларни сотиб олиш мумкинлигини тушуниш қийин эмасди. Афғонистон воқеаларининг бундай ривожи халқаро ҳамжамиятни, хусусан, қўшни мамлакатларни ташвишга солганди.
Айрим маълумотларга кўра Афғонистон қора дорининг гашеш, анаши, марихуана турларини етиштиришда ХХ аср 90- йилларида миқёсида 70 фоизини берган. Марказий Осиё минтақаси орқали ҳар йили 400 тонна қора дори олиб ўтилиб, бу заҳарли оғунинг 17 тоннаси шу минтақасида ушлаб қолинган. Толибонлар ҳукумати раҳбари Лутфулла Умар қорадори етиштириладиган фермаларда шахсан бўлиб турган. Мамлакатда 25 минг фермер хўжаликларида бу маҳсулот етиштирилган. Бир килограмм қорадори 10 минг долларга баҳоланар эди. Қашшоқлашиб бораётган ахолининг энг хожатманд қисмига турли озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак билан мадад кўрсатиш кўзда тутилди. Лутфулла Умар ўз чиқишларидан бирида Афғонистон истииқболда пахта, ғалла, полиз ва сабзавот махсулотлари етказишга ўтади. Ҳозир эса қашшоқликнинг олдини олиш учун даромад берадиган қорадори етиштириш мақсадга мувофиқ деб очиқдан очиқ фикр билдирганди. Шуни айтиш жоизки, “толибон ҳукумати” жаҳоннинг бир неча давлати томонидан тан олиимаган даврда БМТ да Афғонистон ва унинг халқини Б. Раббоний вакиллари намоён қилиб турдилар. Хорижий, хусусан, Гарбий Европанинг тараққий этган мамлакатлари Афғонистонга кўрсатаётган ёрдами биринчи навбатда, инсонпарварлик ғояларига, нотинч юртнинг ва жафокаш халқнинг бугунги оғир мушкул кунини енгиллаштиришга қаратилган бўлса, иккинчи томондан, тамойил ва режалардан холи эмас. Афғонистонда қазилма бойликлар охирги 10 йилликлар ва ҳатто ХХ аср мобайнида ишлатилмаганлиги туфайли келажак асрда турли хом-ашёни айнан шу мамлакат етказиб беради. Афғонистонда эса ранг-баранг ва бой хом ашё манбалари мавжуд, буни маҳаллий ва чет-ел мутахассислари аниқ ва равшан таъкидлаяптилар3. Таъкидлаш жоизки, собиқ шўропараст Қобул ҳукуматига мухолифатда бўлган кучларнинг ҳокимият тепасига келганидан кейин ҳам турли сиёсий мафкуравий мавқеларда турган ва ҳар хил мақсадларни кўзлаган, бунинг устига этник жиҳатдан фарқпанувчи ғурухлар ўртасида низо ва ҳарбий сиёсий рақобат давом этаверди. ҳатто, бу низолар йилдан-йилга янада кучайиб кескинлашиб борди. 1996 йилнинг кузидан 2001 йил кузигача Афғонистондаги сиёсий ва ҳарбий ҳолатда кутилмаган кескин ўзгаришлар рўй берди. Пойтахт Қобулни илк бор диний мадрасаларда таълим олган, афғон сиёсий мухолифатнинг мафкуравий қалқони сифатида пайдо бўлган толибонлар узининг давлат бошқарувини амалга оширганлиги таъкидланди. Ана шундай вазиятда ким ҳақ, ким нохақлиги ҳақида хулоса чиқариб бщлмайди, албатта. Бироқ битта нарса аниқ ва равшван. Воқеа Афғонистонда бўлган ҳар икки ҳарбий саркарда ҳам афғон генералларидир. (Аҳмадшох Мақсуд, Абдурашид Дўстум). Россиянинг айрим газеталари эса воқеа худди Ўзбекистонда содир бўлаётганидек, ўзбеклар ўртасидаги келишмовчиликдек талқин қилиши, Афғонистондаги воқеадан ўзбекларни қамситищ мақсадида фойдаландилар. Афғон генералларининг ўзаро муносабатларини ҳатти-ҳаракатларини “Ўзбек генералларининг сотқинлиги” деб талқин этилиш ҳоллари ҳам бўлди.
Афғонистоннинг кележаги ва тақдири “Толибонлар” кучлари бундан кейин қандай ҳаракат қилишларига боғлиқ эди. Агар улар музокара ва муроса йўлига қилишмаса, Афғонистон парчаланиб кетиши ёки толибонлар халокати билан тугаши аён бўлиб борди. Томонлардан бирининг фақат ғалабага умид боғлаб, урушни давом эттиришлари халқга кундан кун баттар фожеа келтирди. Томонлар вақтинчалик тинчликдан фойдаланиб, ташқаридан ҳарбий ёрдам олиш билан уруш ҳавфини янада кучайтириб юборишар ади. Кузатувчилар томонлардан бири иккинчиси билан тил топишиб, учинчи кучни бартараф этиш мумкинлигини ҳам тахмин қилишар эди. Бу холатда вақтинча тил топишини, икки кучдан биттаси кейинчалик бошқасининг манфаати йўлида қурбон бўлди. Демак, мамлакат ҳудудидаги барча минтақалар ва этник гуруҳларнинг манфаатларини уйғунлаштирган мақбул ечим топилган эмасди.
Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мумкин эмасдек бўлиб туйилади. Ўрни келганда турли миш-мишларга сабабчи блаётган яна бир нарсани очиқ айтиб ўтиш вақти келганди. Ташқи кучлар томонидан баъзан Ўзбекистонни толибонлар билан қўрқитиб, шу йўл билан унинг сиёсатига таъсир кўрсатиш ҳаракатлари кўзга ташланган эди. Бу ҳаракат айниқса 1996-йилнинг октябр ва 1997 йилнинг март ойларй ўртасида Россия матбуотининг ташаббуси билан анча кучайди. Афғонистоннинг шимолий чегараларида юз берган вазият ва толибонларнинг шимол томон навбатдаги ҳужуми билан боғлиқ воқеалар туфайли бундай қўрқитиш васвасаси яна авж олди. Жумладан, Коннеги фондининг Москвадаги вакили Сергей Марков “Би-Би-Си” мухбирларига берган интервюсида: “Толибонларнинг шимол томон юриши тўхтаса Ўзбекистон Россия билан ҳар қандай иттифоқ тузишга мажбур бўлади”1, - деган эди. Бундай гаплар кўпайганида президентимиз шу дамдаёқ иғвогарларга зарба бериб шундай деган эди: “Яқинда матбуот сахифаларида гўё толиблар бошқа кучлар билан бирлашиб шимолга қараб ҳаракат қилаётган, жумладан, Ўзбекистон ҳудудининг Бухорогача бўлган қисмини эгалламоқчилиги ҳақидаги гапларни ҳеч қандай асосга эга бўмаган сафсата деб исботлайман. Биринчидан, ҳозир қўшни мамлакатлар ҳудудига қандай кўринишда бўлмасин, даъво қиладиган замон эмас. Умуман, ўзи бундай баёнотнинг бўлганига ҳам ишониш қийин”2.
Иккинчидан, ҳоҳлаймизми йўқми бундай баёнотлар давлатлараро муносабатлардаги тангликни янада чуқурлаштирар эди ва ноўрин хавотир уйғотар эди. мамлакат жанубидаги Қандажор шаҳри кўнгилли лашкарлар гуруҳлари ислом давлатини 2/3 қисмини назорат қилиб турган толибон ҳаракатининг қароргоҳи ҳисобланган эди. Толибонлар афғонистонликларни гиёҳванд моддаларини истеъмол қилганликлари учун шафқациз жазоларди, бироқ чет-ел бозорлари учун ишлаётган гиёҳванд моддалар етиштирувчи улкан тизимни рағбатлантирарди. Афғонистон яна бир дунё миқёсидаги ишлаб чиқарувчи Бирма давлати сингари кўп миқдорда қора дори ҳам етиштиришни рағбатлантирди. Бу иккала давлат гиёҳванд моддалар савдосида етакчилик қилади ва бу борада дунёнинг иккига бўлиб олишган эди.
Европа Афғонистонга, АҚШ Бирмага тегишли бўлган эди. Толибонларнинг кучли гиёҳванд моддалар етиштиришга қарши курашаётгани ҳақидаги таъкидлари ошкора ёлғон бўлиб, уларнинг тарки дунё қилган бир кўзли раҳнамоси мулла Муҳаммад Умар Қамдаҳордаги ўз қароргоҳи мажмуидан энг яқин кўкнори далаларига 10 дақиқада етиб олар эдй.
Ҳар бир килограм қора дори учун толибонлар 10 фоиз закот, яъни сунна мусулмонларининг солиғини солар эди. Толибонлар назорат қилаётган жанубий, шарқий ва ғарбий ҳудудларда кўкнори ўстирувчи юқорида қайд қилинганидек 25 минг фермер мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси хеч қандай жазо ва жавобгарликка торталмай фаолият кўрсатарди. Ислом қўшинлари гиёҳвандлик моддалари жуда кўп истеъмол қилинаётганлиги учун наша етиштиришни таъқиқлаб қўйдилар. Аслида қора дори ва ғероин хеч қачон афғонлар маданиятининг таркибий қисми саналмаганлигини эътироф этмоқ керақ.
Баъзи бир қора дори истеъмол қилувчиларни суви совуқ тоғ шаршараси тагига бир неча соатгача туришга мажбур этиб жазолашар ёки халойиқ кўзи олдида қамчи билан Савалар эдилар. Аммо, қаттиқ гиёҳвандлик воситалари бугунги жамиятни бундай нарсалардан четда турган ишни Покистондаги каби хеч қачон аҳамиятга молик ижтимоий муаммо сайналмаган толибон ҳаракати кўкнори етиштиришда шунинг учун ҳам рухсат берганлиги, уни таъқиқлаш миллионлаб афғон халқларини қаттиқ иқтисодий қийинчиликларга олиб келиши мумкин ва бу ислом армиясига қимматга тушади, уни даромад ва машҳурликдан маҳрум этади1”.
Толибонлар ҳукмронлиги даврида қора дорининг баҳоси 4 баравар ошди. БМТнинг гиёҳванд моддаларни назорат қилувчи дастури ҳосилни йўқ қилиш лойиҳасини ишлаб чиқди, лекин бу узоқ муддатга мўжалланган ҳукумациз мамлакатда мавжуд бўладиган катта муаммолар билан боғлиқ мақсад, деб таъкидланганди. Даромад манбаи сифатида кўкнори билан таққослаганда, мевали дарахтлар истиқболлироқ, бироқ урушлар оқибатида мевали боғлар, вайрон бўлди. Кўнори катта даромад беради, кўп суғорилмайди, ёмон тупроқда қам унаверади, ҳеч қандай касалликларга учрамайди. Харидорлар кўпинча Эрондан турли далаларга келарди.
Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчилик бир-бири билан кўпинча бирикиб кетганлиги учун БМТнинг унга қарши ишлари 1997 йили мустаҳкамланди. Бош қароргоҳи Венада жойлашган БМТнинг “Гиёҳванд моддалар устидан назорат ўрнатиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бошқармаси” ташкил этилди4. Бошқарма гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик, халқаро терроризм ва жамиятдаги “фуқароликка қарши унсур” деб аталган бундай ҳолатлар билан глобал миқёсда кураш олиб бориш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Бошқарма БМТнинг гиёҳванд воситалар устидан назорати бўйича халқаро дастури ЮНДКП (Унатед Натионс Интернатионал Друг Cонтрол Программе - УНДCП)ни ва бутун жаҳонда жиноятчиликни бартараф этиш маркази ҳаракатларини ўз ичига олади2.
Гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш АҚШ федерал бош бошқармаси раиси Аса Хаткинсон CНН телекомпанияси дастурида чиқиш қилиб, “гиёҳванд моддалар ва терроризм ўзаро боғлиқ”, - дейди. Афғонистон жаҳондаги энг йирик наша, афюн ва героин етиштирувчисидир... Терроризмнинг устидан тўлиқ ғалаба қозониш гиёҳванд моддалар етиштириш ва уларни сотишга қарши курашсиз эришиб бўлмайди3.
Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш суратининг кескин ошиб кетиши бу мамлакатда “Толибон” ҳаракатининг ҳокимиятга келиши, “Ал-Қоида” халқаро террорчилик жамияти ва унинг раҳбари Усама бин Ладеннинг қўним топиши билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, айнан “Толибон” ҳаракати ўз таъсирини афғон ҳудудига ёйган даврдан бошлаб Афғонистон Европа бозорига гиёҳванд моддалар етказиш бўйича етакчига айланди. Буни қуйидаги далилардан билиш мумкин: агар 1989 йил Афғонистонда 650 тонна қора дори етиштирилган бўлса, 1996 йилга келиб бу кўрсаткич 2300 тоннани ташкил этди, 1997 йилда эса 2800 тоннага етди4.
Қора доридан морфи ва героин олиш тез ва оддий йўл билан бўлиб, унинг учун кимёвий иккита дори ва бир неча махсус идиш керак бўларди холос. Тайёр бўлган махсулот Осиё ва Туркия орқали Европага келади. Айримлари Эрон орқали ўтади. Эрон мураккаб қуролларга ҳатто “Спингер” гуруҳидаги ракеталарга эга бўлган гиёҳванд моддалар билан савдо қиладиган тижоратчиларга қарши келишиб, бироқ суст даражада кураш олиб борарди. Қандахордан 10 мил нари бўлган жойда Аҳмадгул исмли киши ўзининг кўкнори далаларини кўздан кечириб: “Ислом гиёҳванд моддаларни тақиқлаганини биламиз, лекин кўкнори етиштиришга мажбурмиз”, - дейди. У гиёҳвандларга ачинишини айтиб, - “қачондир биз буни тўхтатамиз, эҳтимол, бошқа йўл, чора ҳам бордир, аммо биз яшашимиз керак”1.
Бугунги кунда толибонлар Афғонистондаги энг ашаддий диний сиёсий ва ҳарбий гуруҳ сифатида майдонга чиқиб, ўз хукмини ўтказишга уринганлиги аниқ бўлди. Улар ўз давлатларидан халқаро террористик ташкилотлар раҳбари Усама Бен Ладен ва унинг 35 минг кишилик “Ал Қоида” ташкилотига жой беришди.
Бугун жаҳон тан олган “Инсон қуқуқлари халқаро декларацияси”да кўрсатилган андозалар ҳар қадамда топталди.
Афғон хотин-қизлари ўқиш ва меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, эркакларга нисбатан ўлим ҳавфи остида соқол устириш қоидаси жорий этилди, шахмат ўйини таъқиқланди, варрак учирмаслик ва яна бир қатор ақл бовар қилмайдиган буйруқлар жорий қилинди.37
Афғонистонда 5 йилда (1996-2001йй) содир бўлган аянчли воқеалар мамлакатни бир неча йилларга ҳатто асрларга орқага ирғитиб ташлади. Ушбу номақбулчиликлар ва фавқулотда ҳатти-ҳаракатлар кифоя бўлмаганидек, толиблар миллий сиёсатда ҳам катта хатоларга йўл қўйдилар. Улар нопуштун миллатларга мансуб бўлган шахсларга қарши кучли тазйиқ ва хуқуқларни бузиш сиёсатини олиб бордилар.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish