Термопаралар.
И кки хил таркибли ўтказгични бир учи кавширланиб, кавширланган қисми қиздирилса қиздирилмаган уч қисмилари орасида термоэлектр юритувчи кучи (т.э.ю.к.) ҳосил бўлади.
1.17. Расм. Термопарани схематик куриниши
1.17. Расмда «а» ва «б» турли таркибли ўтказгичлар, «1» нуқта кавшарланган бўлиб «иссиқ» учи, «2,3» нуқталар «совуқ» учи деб аталади. Агар «иссиқ » ва «совуқ» учлардаги ҳарорат бир хил бўлса, т.э.ю.к. ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳарорати ўлчанадиган муҳитга термопарани «иссиқ» учи киритилади ёки тегизилади. Хосил бўлаётган т.э.ю.к. қиймати «иссиқ » ва «совуқ» учлар ўртасидаги ҳароратлар фарқи t2–t1 га пропорционал.
E(t, t0) = E(t, 0) - E(t0, 0) (1.2.5)
Саноатда ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун турли маркадаги термопаралар тайёрланмоқда. Дунё бўйича улар аниқ стандартларга келтирилган бўлиб турли интервалдаги ҳароратларни ўлчашга мўлжалланган. Улардан кенг қўлланилаётганлари қуйидаги жадвалда берилган:
1.2.5-жадвал.
Термопара номи
|
Ўлчаш оралиғи
|
Абсолют хатолиги
|
Келтирилган нисбий хатолиги
|
ТХК(L) хромель –копелли
ТЖК(J) темир - мисникелли
ТНН(N) никелхромникел - никелкремнний
ТХА(К) никелхром-никелалюминий
ТПП(S) платинародий-платина 10%
ТПП(R) платинародий-платина 13%
ТВР(А-J) платинародий-платинародий
|
-50 0С…+ 750 0С
-50 0С…+ 900 0С
-50 0С…+ 1300 0С
-200 0С…+ 1300 0С
0 0С…+ 1750 0С
00С…+ 1750 0С
00С…+ 2500 0С
|
0,10С
0,10С
10С
10С
10С
10С
10С
|
0,5%
|
Т ермопараларни градуировкаланганда уларни «совуқ» учлари доимий 00С га бўлган ҳолат таъминланади. Агар термопараларни «совуқ» учлари ҳароратси 00С дан фарқ қилса, унинг бераётган т.э.ю.к. га тузатма киритиш зарур бўлади.
1.18. Расм. Термопарани уланиш схемаси
Схемадан кўриниб турибдики, термопарадан ўлчов қурилмасигача бўлган т.э.ю.к. ни узатиш махсус термокомпенциалловчи сим орқали амалга оширилади. Бу сим одатда қандай турдаги термопара ўрнатилганига қараб танланади. Термопарани «совуқ» учи жойлашган муҳит ўзгармас ҳароратда бўлса бу ерда узатиш симини мисс симда давом эттириш мумкин.
Термопараларни портлашга ҳавфли муҳитлардаги ҳароратни ўлчаш учун ҳам тайёрланади. Уларни бундай модели номланишига Ех белгиси қўйилади.
t=0:200:1300;
E=0:50;
1.19. Расм. Термопараларда олинаётган сигналларни температурага боғлиқлик графиги
1.19. Расмдан кўриниб турибдики, термопараларда чиқиш сигнали ҳароратга боғлиқлиги чизиқли эмас. Бу ночизиқлиликни ўлчаш интервалларини кичикроқ танлаш билан камайтириш мумкин. Графикдан кўриниб турибдики, ТХА(К) типидаги термопарани чизиқли қисми 400 0С дан кейин, ТХК(L) термопарасиники эса, 200 0С гача яққол кўриниб турибди.
1.20. Расм. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган термопара.
1- электродлар, 2- ишчи кавширланган уч, 3- трубка, 4- ҳимоя арматураси, 5- керамик диэлектрик, 6- беркитувчи қуйма, 7- каллак, 8- клеммник, 9- қатиргич, 10-узатувчи сим, 11- герметик чиқиш, 12- термопарани қатиргичи
Термопараларни калибровкалаш ва қиёслашда давлат меъёрий ҳужжатларида келтирилган градуировка жадвалидан фойдаланилади. Мисол учун «К» маркали термопарани қисқартирилган интервалдаги градуировкаси қуйидаги жадвалда кўрсатилган:
1.2.6- жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |