Д. Т. Абдукаримов


Селекциянинг вазифалари ва йўналишлари



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

 
Селекциянинг вазифалари ва йўналишлари. 
Беда селекциясининг 
умумий вазифаси – сугориш ва угитлашдан самарали фойдаланиладиган
ноқулай шароитларга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, яхши сифатли 
кўк массаси ва Уруғлик маҳсулли юқори ҳосил берадиган интенсив типидаги 
навларни яратишдир. Ўрта Осиѐда беда навларининг ҳосилдорлиги 4 – 5 
ўримда (суғориладиган шароитда) гектаридан 15 – 20 тоннагача етади.
Беда селекциясининг асосий йўналишлари: 
- қишга чидамли навлар яратиш селекцияси,
- қурғоқчиликка чидамли навлар яратиш селекцияси 
- кассалликларга чидамли навлар яратиш селекцияси 
- кўп марта уриладиган навлар яратиш селекцияси
- ем – ҳашак сифатини яхшилашга қаратилган селекция 
- уруғ маҳсулдорлигини оширишга қаратилган селекция. 
Қишга чидамлилик
асосан ѐввойи, маҳаллий сариқ ҳавоий, ва 
траутфаттера беда популяцияларида кўпроқ учрайди. Айниқса кўп йиллар 
давомида табиий танланиш натижасида вужудга келган ѐввойи шакллар ва 
маҳаллий навлар Совуққа чидамли навлар яратиш учун бошланғич материал 
бўлиб ҳисобланади.
Лалмикор ерлар учун 
қурғоқчиликка чидамли
навлар яратиш 
селекциясининг муҳим йўналишларидан биридир. Ўрта Осиѐ ва Қозоғистонда 
териб олинган беданинг ѐввойи попуяциялари қурғоқчиликка чидамли. 
Хиндистон, Сурия, Ироқ, Бразилия, Балтик бўйи мамлакатлари, Ўрта Россия, 
Европа экотипларининг қурғоқчиликка чидамлилиги Ўрта Осиѐ экотипига 
нисбатан анча паст.
Қурғоқчиликка
чидамли навларнинг ҳосилдорлиги чидамсиз навларга 
нисбатан лалмикор ерларда 2 – 3 баробар баланд.
Беда ўсимлигига 
касалликлар 
сезиларли катта зарар етказади: илдиз 
тизимининг чириши, бактериал, фузариоз сулиш, вирус касалликлари, 
аскохитоз ва бошқа.
Касалликларга чидамли навлар
яратиш селекциясида сунъий 
зарарланган (провакацион, инфекцион фон) шароитида танлаш ўтказиш билан 
лабораторияда баҳолаш яхши натижа беради.
АҚШ да беданинг илдиз чириши ва нематодага чидамллиликка қаратилган 
тадқиқотлар кенг микѐсда олиб борилади. Айова штатидаги “Пионер” 
уруғчилик компаниясида селекционер Д. Миллер поликросс усули ва 
синчиклаб ўтказилган танлаш йўли билан беданинг тўртта юқори ҳосилли 
илдиз чириши ва нематодага чидамли навларини яратишга эришади. Беданинг 
янги навлари тажриба станцияларида ва фермер худаликларида кенг микѐсда 
урганилади ва кўпайтирилади. Беданинг цитоплазматик эркак пуштсизлиги 
асосида юқори ҳосилли дурагайларни яратишга катта эътибор берилади. Бу 


111 
усулда ҳосил қилинган дурагайлар иссиққаа, қурғоқчиликка, Совуққа 
чидамлилиги ва юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туради 
Озиқа ем–ҳашак сифатини яхшилаш қуйидаги кўрсаткичлар асосида 
амалга оширилиши мумкин: 
1. Барглар сонини кўпайтириш ва навдаларини сифатини яхшилаш 
мақсадида хом протеин миқдорини кўпайтириб, аминокислота таркибини 
яхшилаш: 
2. Кўп марта уриладиган навлар яратиш (шоналаш – гуллашнинг 
бошланишида). Бу хилдаги навларда ҳар гектаридан чиқадиган протеин 
миқдори бошқа районлаштирилган навларга нисбатан 20 % кўпроқ бўлиши 
керак. 
3.Беда маҳсулотини ҳазм бўлиш даражасини ошириш ва таркибида 
клетчатка (тукима) ва сапонин моддасини камайтиришга қаратилган селекция 
ишлари охирги йилларда беда унидан паррандачилликда кенг фойдаланиш 
муносабати билан АҚШ, Венгрия, Германия, Франция мамлакатларида кенг 
авж олмоқда. 
Товуқларга таркибида кўп миқдорда сапонин сақлаган ўт уни берилганда, 
уларнинг ўсиши сустлашганлиги ва кам тухум берилиши кузатилган.
Ҳар хил навларда ва навларнинг ичида бўлган шакллар хилларда сапонин 
миқдори ҳар хил бўлганлиги аниқланган.
Беда 
озиқасини 
ҳазм 
бўлишини 
оширилиши 
хайвонларнинг 
маҳсулдорлигини оширилишига олиб келади. Бу кўрсаткич 65 – 70 % дан паст 
бўлмаслиги керак.
Беда уруғининг маҳсулдорлигининг оширишга қаратилган селекция ўта 
муҳим йўналиши бўлиб, катта аҳамиятга эга, чунки беда майдонларини 
кенгайтириш учун етарли миқдорда уруғлик талаб килинади.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, вегетатив массасини кўп туплайдиган 
навларда уруғ ҳосили кам бўлади. селекциянинг вазифаси бу богланишликни 
(корреляцияни) бузишдир.
АҚШ да беданинг кўп уруғли ҳосил қиладиган юқори ҳосилли навларини 
яратиш ҳамда уруғлик экинларни жойлаштириш сохасидаги ишларни 
бажарилишига катта эътибор берилади. У ерда беданинг уруғ учун пичан олиш 
учун ва кўк масса учун тегишли навлари ва экиш худудлари махсус тажрибалар 
натижасида исботланиб тавсия килинади. Масалан беданинг янги яратилган 
навлари Айова штатида гектаридан фақатгина 20–60 кг уруғ ҳосили олинса, 
Калифорния штатида сугориш шароитида унинг ҳосили 300 кг дан ошади. Шу 
билан бирга беда ўсимликларида гуллаш даврида қатнайдиган ҳашаротлари ҳам 
уруғ ҳосилини ошириш мақсадида ўрганилади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish