209
Муҳокама учун саволлар:
1.
Ўзбекистонда
тамакининг
экиладиган
типлари,
майдони,
ҳосилдорлиги.
2.
Тамаки
селекциясида
бошланғич
материал
сифатида
фойдаланиладиган ўсимлик шакллари.
3.
Тамаки
селекциясида
кўлланиладиган
усуллар
(дурагайлаш,
полиплоидия,мутагенез).
4.
Тамаки экини селекцияси билан шўгулланадиган илмий тадқиқот
муассасалари.
5.
Тамаки сохасида эришилган ютўклар ва Ўзбекистонда тамакининг
Давлат реестрига
киритилган навлари, уларнинг тавсифи.
2.0. УРУҒЧИЛИК
2.1.Уруғчиликнинг назарий асослари
Ўсимликлар селекцияси уруғчилик билан чамбарчас боғлиқ. Юқори ва
барқарор ҳосил етиштиришга қаратилган тадбирлар тизимида
уруғчилик
алоҳида
муҳим ўринни эгаллайди.
Уруғчиликнинг
асосий вазифаларидан бири-янги яратилган, Давлат
реестирига критилган ва ишлаб чиқаришга тавсия этилган навларнинг юқори
сифатли уруғликларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришнинг
талабини етарли
даражада таъминлашдир.
Уруғчилик
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг махсус тармоғи бўлиб,
экинларнинг тўхтовсиз ошириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
етиштиришни кескин кўпайтиришдаги муҳим тадбирлар мажмуидир.
Фан ютуқлари ва ишлаб чиқариш илғорларининг тажрибасидан
маълумки, замонавий тўғри ташкил қилинган уруғлик экинлар ҳосилдорлигини
25-30 фоизга оширади. Шу билан бирга экинларнинг ҳосилдорлиги
қўлланилаѐтган технология савиясига ҳамда навларни тўғри танлаш ва экиш
учун фойдаланилаѐтган уруғлик сифатига боғлиқдир. Шу йўл билан
етиштирилаѐтган қўшимча ҳосил ҳеч қандай ҳаражатларсиз
олинади ва катта
иқтисодий самара беради.
1996 йил 29 август ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
биринчи чақриқ олинчи сессиясида қабул қилинган “Уруғчилик тўғрисида” ги
қонун катта аҳамиятга эга бўлиб, унда уруғчиликда қўлланиладиган
тамойиллар, тушунчалар, уруғчиликнинг асосий
вазифалари, қонун
хужжатлари, уруғлик етиштириш ва ундан фойдаланиш хуқуқи, уруғлик билан
шуғулланувчи ташкилот-муассасаларнинг вазифалари, уруғлик сифатини
аниқлаш, уруғликларни сертификатлаш, уруғликларни тарқалиши, илмий
жиҳатдан
таъминлаш,
уруғлтк
етиштиришни
давлат
томонидан
рағбатлантириш, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалик
вазирлигининг
уруғчилик
тўғрисидаги
ваколатлари,
уруғликларни
210
сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш
давлат инспекторлари, уруғлик
тўғрисидаги қонун, хужжатларни бузганлиги учун жавобгарлик, шунингдек
қонунда ҳалқора шартномаларга тегишли моддалар киритилган. Уруғлик
тўғрисидаги қонунга риоя этиш қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилигини
яхшилаш ва ривожлантиришни таъмин этади. Бу қонунга амал қилишни барча
тегишли ташкилотлар,
хужжатлар, мутахассислар ва рахбар ходимларидан
талаб қилинади.
Селекцияда эришилган ютуқларни, мувофақиятларни кенг амалиѐтга,
яъни ишлаб чиқаришаг жорий этиш уруғлик орқали амалга оширилади.
“Уруғлик тўғрисида” ги қонунда уруғликка тегишли бўлган ҳамма масалалар
аниқ кўрсатилиб (қонун 19 моддадан ибоарт) ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
уруғчилик соҳасидаги ваколатлари қуйдагилар:
-Уруғлик соҳасида давлат сиѐстини амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси худудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ
хўжалик экинлари Давлат реестирини юритади;
- қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларининг
навларини синаш
борасидаги ишга раҳбарлик қилади;
- Манфаотдор вазирликлар ва идоралар, давлат хокимяти маҳаллий
органлари билан бирга қишлоқ хўжалик экинларининг муайян худудларга
мослаштирилган ва истиқболли навларни экиш юзасидан тавсиялар ишлаб
чиқади.
Қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Уруғликнинг асосий вазифалари қонуннинг иккинчи моддасида кўрсатиб
ўтилган. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Қишлоқ хўжалигида экинларнинг ўз уруғчилик
базасини яратиш;
2. Навни янгилаш ва нав алмаштириш жараѐнида уруғчилик навлари ва
дурагайларининг
биологик
ҳамда
хўжаликжиҳатидан
қимматли
хусусиятларини сақлаб қолиш;
3. Йўқолиб бораѐтган қимматли навларнинг генофондини сақлаб қолиш;
4. Республиканинг иқлим шароитига мосланган янги нав ва серҳосил
дурагайлар яратиш;
5.Қишлоқ хўжалигини серҳосил ва сифатли уруғликлар билан
таъминлаш;
6. Уруғликка жахон тажрибаси ютуқларини жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: