203
Ҳозирги вақтда гетерозис типли дурагайларнинг биринчи бўгини (F
1
)
ишлаб чиқаришда кўлланилади. Аммо дурагай уруғларини ҳосил қилиниши
ташкилий ва техникавий кийинчиликлари тўфайли кенг кўлланилмаган.
Тамакини дурагайлаш мураккаб жараѐн.
Бир иш куни давомида бир
квалификацияли ишчи ўртача 500 гулни бичиб чанглатиши мумкин. Ҳар бир
гул ўртача 0,16 – 0,20 г уруғ ҳосил қилади. Бир иш кунининг унумдорлиги 80 –
100 г дурагай уруғ ташкил килиб, 1 – 2 гектар ерга уруғ кўчат экишни
таъминлайди.
Айрим олимларнинг маълумотларига кўра бичиш ўтказилмай
чатиштиришдан ҳосил қилинган уруғлари, бичиш орқали ҳосил бўлганга
нисбатан ҳаѐтчанлиги ва ҳосилдорлиги бўйича колишмайди, баъзан ундан ҳам
устун туради. Гуллари бичилмай навлар аро чатиштиришда кўп
холларда
дурагай ҳосил бўлиши даражаси юқори бўлган. Чатиштириш учун ота – она
жуфтларини тўгри ва мақсадли танлаш ўтказилганда четдан чангланиш устун
туриши кўзатилади.
Бичилмаган гуллардан олинган авлоднинг дурагайланиш даражаси фақат
ота ўсимлиги чанги билан ѐки ота – она ўсимликларининг чанглар аралашмаси
билан чанглатишдан катъий назар деярли бир хил бўлганлиги кўзатилган.
Аммо чатиштиришда ота ўсимликлари сифатида кечпишар навлари қатнашган
чоғда ўзининг жуфтига нисбатан ўсиш кўчи жихатидан заифроқ бўлгани,
бичилмаган гулларни чанглар аралашмаси билан чанглатилганда наслида
дурагайлар миқдорини оширилиши кўзатилади.
Тамакининг дурагай шакллари модда алмашишининг жадалланиши
ўсишининг биринчи даврида қуруқ модда тўплашнинг юксак ўтиш қобилиятли.
улар ота – она шаклларига нисбатан яхшироқ ўсади ва ривожланади. Аммо
гетерозиснинг самараси дурагайнинг фақат генотипига эмас, балки унга таъсир
этадиган ташқи шароит мажмўига боғлиқ.
Фотосинтезнинг жадаллиги дурагайларда оралиқ ҳолатда бўлиб, ота–
онасидан юқорироқ ѐки уларнинг бирига яқинлашган бўлиши мумкин. Бу
хусусият ўсимликларнинг маҳсулдорлик даражасига боғлиқ эмас. Шў
билан
бирга маҳсулдорлиги бўйича гетерозис кўчи фотосинтез билан нафас олиш
нисбатига боғлиқ. Фотосинтезнинг нафас олишга нисбати гетерозисли
дурагайларда ота–она ўсимликларига
нисбатан кучли, шунинг учун бу
дурагайларнинг фотосинтез маҳсулдорлиги юксакроқдир.
Шундай килиб маҳсулдорлик бўйича гетерозис кучи фотосинтезнинг
нафас олишга қулай
нисбати билан таъминланади, чунки гетерозисли
дўргайларда нафас олиш тежамли (экономли) ўтади.
Маҳсулдорлик гетерозиси билан инвертазанинг гидролитик фаоллиги
ўртасида тескари богланиш кўзатилади. Гетерозис самараси канча мўстахкам
бўлса инвертазанинг гидролитик фаоллиги ота–она шаклларига
нисбатан шунча
паст бўлади. Гетерозисли типдаги дурагайлар ферментли тизими кескин
ўзгарувчанлигига боғлиқ.
Гетерозисли дурагайларда ўстирўвчи моддалар сони вегетация даврининг
давомида
ота–оналарига
нисбатан
юқорироқ.
Гетерозис
бўлмаган
204
дурагайларнинг баргида ўстирўвчи моддалар фақат шоналаш фазасида кўп
сақланади, колган даврларда биос миқдори оралиқ кўрсаткичга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: