160
Ботаник – биологик хоссалари.
Қанд лавлаги Европа кенжа турининг бир
тур хили, табиий шароитда икки йиллик бўлиб ўсади. Биринчи йили (ўсув
даври 160 – 170 кун) илдиз меваси ва барглар тўплами (разеткасини) ҳосил
қилади (14-расм). Лавлагининг уруғи 2–5
0
С уна бошлайди. 6 – 7
0
С да майса
ҳосил қилади. Майсалар – 4 – 5
0
С совуққа чидайди. Қанд лавлаги узун кун
ўсимлиги, ѐруғлик етишмаганда ҳосили пасайиб кетади. Бу ўсимлик намликка
талабчан, лекин енгил шўрланган ерларда ҳам ўсади ва яхши ҳосил тўплайди.
Шунинг учун лавлагини шўрланган ерларда ҳам экиш тавсия этилади.
Қанд лавлаги илдиз мевалилар орасида энг кечпишар ўсимлик. Қанд
лавлагининг навларини морфологик белгиларига қараб ажратиш кийин. Уларни
ҳосилдорлигига, қанд миқдорига ва айрим хўжалик ва биологик хусусиятларига
қараб ажратиш мумкин.
Лавлагининг меваси – бир уруғли кўсак (15-расм). Лавлаги экинида айрим
вақтлари зарарли, керак бўлмаган ҳодиса учрайди, яъни ўсимлик ҳаѐтининг
биринчи йилида поя ва гулларнинг ҳосил бўлиш ҳодисаси. Бу ҳодиса
“Цветухи” – “Олифта” деб аталади. Бу ҳол фавқулотда
яшаш шароити
таъсирида, ўсимликнинг ривожланиш стадияларини ўз вақтидан олдин ўтиши
натижасида юз беради. Ўсимликнинг майсаланиш даврида ҳавониннг ўта
совиши, намликнинг етишмаслиги, ѐруғ куннинг ҳаддан зиѐд узун бўлиши
ўсимликлар учун фавқулотда шароитдир. Бундай ноқулай
шароит натижасида
қанд лавлаги гуллаб кетиб, оз қанд моддаси ва дағал илдизмева ҳосил қилади.
Сақлаганда кўчат чириши касаллигига кучли даражада дучор бўлади. Бу ҳодиса
айниқса бир майсали тетраплоид шаклларда кўпроқ, бир майсали диплоидларда
эса камроқ учрайди.
Кўп майсали диплоид лавлагининг навларида биринчи йил гулли поялар
ҳосил бўлиши
кам учрайди, чунки улар кўп йиллар мабайнида селекция
жараѐнида систематик танлашдан яхши ўтказилади.
Лавлаги гуллари икки
жинсли. Гуллаш бир ўсимликдаги гулларда 20 – 40 кун, бир поядаги гулларда
14 – 19 кун, бир гулда эса 6 – 7 соат давом этади. Лавлаги четдан чангланувчи
ўсимлик бўлиб, ўзидан чангланиш жуда кам учрайди.
Генетикаси.
Лавлаги генлари катологи бўйича охирги, тўлиқ маълумот
В.И.Буренин (1984 й) томонидан берилган. Лавлагининг кўп
белги ва
хусусиятларидан 30 га яқин белгиларни назорат қилувчи генлар аниқланган
бўлиб хромосомаларда уларнинг жойланиши аниқланган. Илдиз мевасининг
рангли пигментини ҳосил қилишни таъминланишлиги аниқланган. Лавлагида
флавонлар гуруҳига қарашли 13 хил сариқ ва тўқ сариқ (оранж) рангининг
элементлари топилган.
Рецессив ҳолатдаги “g” омили юқоридаги пигментларни синтезига
тўскинлик килиб, уни сақлайдиган ўсимликлар оқ рангли илдизмевали бўлади.
“R” ва “G” омиллар қўшилган ҳолда қизил ва
пушти рангли илдизмевалар
ҳосил қилишга олиб келади.
Лавлаги илдизмеваларнинг рангларини қўйидагича ифодалаш мумкин:
қизил рангли – RG, сариқ – r G, оқ–Rg ва rg. R ва G омиллар комбинацион
аралашган ҳолатида тўқ қизил ранг беради. R
1
ва G
1
омилларнинг қўшилиши