Бухоро давлат университети


Уруғли қирққулоқсимонлар -



Download 12,83 Mb.
bet21/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

1. Уруғли қирққулоқсимонлар - Lyginopteridopsida ёки Pteridospermae.
2. Сагониксимонлар - Cycadopsida.
3. Беннеттитсимонлар - Bennetittopsida.
4. Гнетумсимолар - Gnetopsida.
5. Гинкгосимонлар - Ginkgoopsida.
6. Қарағайсимонлар - Pinopsida.
Юқоридаги 6 та синфдан биринчи ва учинчи синфларнинг вакиллари фақат қазилма ҳолда учрайди. Қолган синфларнинг вакиллари эса ер юзасида анча кенг тарқалган.
Уруғли қирққулоқсимонлар - Lyginopteridopsida ёки Pteridospermae синфи (аждод).
Бу синфга мансуб турлар тўлиқ қирилиб кетган. Улар қадимий ва энг содда тузилган очиқ уруғли ўсимликлардир. Улар юқори девон даврида пайдо бўлиб, тошкўмир даврида ер юзасида кенг тарқалган, айримлари перм даврининг охирларигача ўсган.
Уруғли қирққулоқлар дарахт, лиана ва ўт ўсимликларни ўз ичига олган. Барглари йирик, мураккаб патсимон, ҳозирги қирққулоқларнинг баргларига ўхшаш бўлган. Характерли хусусиятлари улар уруғ ҳосил қилган. Уруғли қирққулоқлар уруғлари ёрдамида кўпайган. Бироқ уруғлари жуда содда тузилишга эга бўлиб, уруғ муртаги бўлган. Шунинг учун айрим олимлар уларни уруғли ўсимликлар эмас, балки уруғкуртакли ўсимликлар деб аташган.
Уруғли қирқулоқсимонлар икки хил микро ва макроспораси бўлган. Спорафилл шохчаларининг учида микро ёки макроспорангийлар ҳосил бўлган. Макроспоралар макроспорангий ичида ривожланиб, урғочи ўсимта ҳосил қилган. Уруғлангандан кейин уруғкуртак уруққа айланиб, махсус ўсимлта - купула ичига жойлашган, купула уруғкуртакка туташиб кетмай унинг ички қисмида ажралган холда туради. купула бошчали тукчасимон безлар билан қопланган. Уруғ 6-7 мм узунликда бўлиб, унда муртак топилмаган.
Уруғкуртакнинг тузилиши ҳам ўзига хос, унинг мағзи учида чангкамераси, камера ичида эса қобиғи тешик микроспоралар бўлган. Шунга асосланиб уруғли қирққулоқларда ҳам ҳозирги гинкго ва саговниклардаги каби ҳаракатчан сперматозоидлар бўлган дейиш мумкин.
Уруғли қирққулоқсимонлар поясининг анатомик тузилиши уларнинг пўсти иккиламчи йўғонлашганлиги ўзаги кучли ривожланганлиги ва коллатерал тўдалар баргларгача тарқалганлигини кўрсатади. Уруғли қирққулоқларнинг пояси дастлаб протестел типда бўлиб, кейинчалик сифонестел типга ўтган. Поясининг ўзак қисми атрофида бир қанча ўтказувчи боғламлари ва иккиламчи ксилемаси бўлган. Уруғли қирққулоқлар ўсимликларнинг қирққулоқлар билан очиқ уруғлиларнинг белги хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган алохида группасидир.
Микроспорангиялари тузилиши жиҳатдан ҳозирги қирққулоқларникига ўхшаш бўлган. Уруғли қирққулоқларнинг микроспоралари катталиги ва тузилиши жиҳатдан ҳар хил бўлган.
Бу аждод 4 та қабиладан иборат:

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish