“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
25
Машғулотларда қўлланиладиган машқлар ҳолатини тез-тез ўзгартириб туриш керак.Чунки бир
хил машқлар болани зериб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Боланинг машқ қилишда бажариладиган
юкламани аста-секин кўпайтириб бориш керак, акс ҳолда машқ қилишнинг самараси бўлмайди.
Бериладиган юклама кўпайтирилиб борилмаса, бир хил юкламага организм ўрганиб қолади, унда
суперкомпенсация ҳолатлари кузатилмайди, натижада организмнинг функционал ҳолати бир нуқтада
тўхтаб, машқ қилганлик ривожланмайди. Ёшликдан бошлаб болаларни машқларни мунтазам бажариб
боришга ўргатиш лозим
ва шу орқали болада машқ килиш қобилияти шаклланиб боради.
Машқ қилиш қобилияти - бу тирик организмни тизимли машқ қилиши натижасида, ўз
функционал имкониятларини ўзгартириш хусусиятидир. У кишининг жисмоний машқ бажаришни
идрок қилишини, унинг ўзига хос тизимли жисмоний машқ таьсири остида ўзига хос функционал
имкониятларини ошириш қобилиятини тавсифлайди.
СОҒЛОМ ОИЛА, СОҒЛОМ ЖАМИЯТ ҚУРИШДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ
ЯРАТИШДА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ РОЛИ
Jabborov B.I.,
katta o’qituvchi, Buxoro davlat universiteti. Buxoro sh.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган вақтдан бошлаб, ўсиб келаётган ёш
авлоднинг саломатлиги (тарзи) ва жисмоний тарбияси бу борадаги ташкилий, тарбиявий, маданий-
маърифий ишларга бош-қош бўлиб, ўзбекнинг ўз беклигини кўрсатишида жаҳонга танилиб ўз кучи,
билими, маҳоратини, имкониятлари, аждодлар сабоғи, ирсий имкониятларини кўрсатишда доимо
ғамхўрлик кўрсатиб (бош-қош бўлиб) келмоқда.
Болалар, ёшлар мамлакат келажаги, равнақи шу боисдан уларнинг саломатлигини сақлаш ва
мустаҳкамлаш давлатимизнинг энг муҳим долзарб вазифаларидан бири. Келажак авлод ҳақида
қайғуриш, соғлом, баркамол наслни, комил инсонни тарбиялаш, вояга етказиш жамият – давлат
ривожида ўз ҳиссасини қўшиб Ўзбекистонни турли спорт турлари ва бошқа соҳаларда дунёга
танитадиган қилиб таълим-тарбия бериш бизнинг ўзлигимиз, миллий хусусиятимиздир. Ўзбек
заминида яшаётган ҳар бир инсон ўз фарзандининг қайси жинс вакили бўлишидан қатъий назар бахту-
саодати, фазли камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, эришган ютуқларидан хурсанд
бўлади, бутун куч-ғайрати, билими, меҳнати, имкониятларини уларга бахшида этади. Фарзандлари
учун ҳеч нарсани аямайди.
Ҳар қандай бола туғилганидан бошлаб оила муҳитида яшайди, камол топади. Оилага хос турли
анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар, маросимлар, қизиқишлар, кунлик режим ва амалга ошириладиган
ишлар ёшлигидан болаларни, тўлақонли қилиб, зуваласини шакллантиради. Энг асосийси ва муҳим
томони шундаки, ҳар бир оиладаги фарзанд ўз оилавий ҳаёт мактаби орқали жамиятимиз талабларини
бирма-бир англайди, тушунади, ҳис қилади ва унга амал қилишда саломатликнинг, жисмоний
етукликнинг, жисмоний тайёргарликнинг, жисмоний тарбиянинг ўрнини тўла қонли тушуниб, ўз
режаларини ишлаб чиқади. Ўз саломатлиги шундай бир баланд чўққи эканлиги, унга фақат ўзи чиқа
олиши кераклиги, бу учун эса тинимсиз турли жисмоний машқлар қилиши орқали эришишини
тушуниб етади.
Демакки, соғлом йигит –қизлар соғлом ва аҳил оилаларда туғилади, балоғатга етади, Ватан
равнақи, юрт ривожи, жамият кўркига-кўрк қўшади, ўз соғлиги, жамияти – Ватани соғлигига соғлик,
куч, обрў қўшади. Маънан, жисмонан тўлақонли шаклланади.
Вилоятимизда соғлом шахс, соғлом оила, соғлом турмуш тарзини ва соғлом жамиятни
шакллантириш борасида бир қанча диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Республикамизнинг ва вилоятимизнинг чекка шаҳар ва қишлоқларида турли
соғломлаштириш марказлари кўрилиб жиҳозланиши, спорт майдончалари қурилиши, турли спорт
турлари учун спорт буюмлари, воситалари етказилиб берилиши, спорт мураббийлари билан
таъминланиши, оилада, боғчада, мактабда ва бошқа ўқув юртларида спорт билан шуғулланиш
Ўрта гуруҳ
4-5
Эрталабки бадантарбия
10 дақиқа
Жисмоний дақиқалар
5 дақиқа
Жисмоний машғулотлар
20-25 дақиқа
Сайр
1 соат
Спорт тўгаракларига
қатнашиш
1-2 соат
Катта ва
мактабгача
тайёрлов
6-7
Эрталабки бадантарбия
15 дақиқа
Жисмоний дақиқалар
10 дақиқа
Жисмоний машғулотлар
30-35 дақиқа
Сайр
1,5- 2 соат
Спорт тўгаракларига
қатнашиш
2 соат
Do'stlaringiz bilan baham: |