Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Мол етказиб берувчилардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушди
|
0710, 0720
|
6010
|
2
|
Капитал қуйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган счётлар тўловга қабул килинди
|
0810-0890
|
6010
|
3
|
Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушди
|
1010-1090
|
6010
|
4
|
Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва боқувга ҳайвонлар келиб тушди
|
1110, 1120
|
6010
|
5
|
Мол етказиб берувчилардан турли ТМЗ келиб тушди (1510 счёти қўлланилганда)
|
1510
|
6010
|
6
|
Мол етказиб берувчилардан товар-моддий заҳираларни харид қилишда ҳисобга олинган ҚҚС суммаси
|
4410
|
6010
|
7
|
Корхона томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилинди
|
2010, 2310, 2510, 2710, 9420
|
6010
|
8
|
Яроқсиз маҳсулотни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматлари қабул қилинди
|
2610
|
6010
|
9
|
Мол етказиб берувчилардан келгуси давр харажатларига тегишли бўлган иш ва хизматлар қабул қилинди
|
3190
|
6010
|
10
|
Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушди
|
2910-2990
|
6010
|
11
|
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар кўрсатган иш ва хизматлар қабул қилинди
|
9410
|
6010
|
12
|
Табиий офатларни тугатиш бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари қабул қилинди
|
9720
|
6010
|
13
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзлар банкдаги счётлардан тўланди
|
6010
|
5110-5530
|
14
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счетларини тўлашда олдиндан берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши олиниши
|
6010
|
4310-4330
|
15
|
Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди
|
6010
|
9360
|
16
|
Кредиторлик қарзини тўлаш учун мол етказиб берувчига оддий вексел берилди
|
6010
|
6020
|
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам
хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)
257. Корхонанинг ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар”;
6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар”.
258. “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” номли 6110 - счётда корхонанинг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблари) ҳисобга олинади.
6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
259. “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” номли 6120-счётда шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар” ва 6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
260. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)нинг бошқа счетлар билан боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |