Божхона иши фанидан д а р с л и к


-жадвал Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан келтириладиган акцизланадиган айрим товарларга нисбатан акциз солиғи ставкалари жадвали



Download 1,62 Mb.
bet48/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

2-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан келтириладиган акцизланадиган айрим товарларга нисбатан акциз солиғи ставкалари жадвали



Товар турининг раками

Товарларнинг номи

ТИФ ТН бўйича товар коди

Бож ставкаси (%)

04

Табиий асал

04090000

10

09

Хушбўй таъмли кўшилган ёки кўшилмаган чой

0902

10

10

Гуруч

1006

40

17

Чайналадиган сакич

170410110

40

21

Турли озик-вкат маҳсулотлари, шу жумладан музкаймок

21 (21042001 дан ташкари)

20

22

Солод пивоси

220300

30, литри 5 АқШ дол. дан кам эмас

Винолар

220421, 2205

70, литри 5 АқШ дол. дан кам эмас

Коньяк

220820210

82, литри 14,5 АқШ дол. дан кам эмас

Арок

20860

85, литри 3,5 АқШ дол. дан кам эмас

Манба: ЎзР Статистика кўмитаси маълумотлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган товарлар бўйича акциз солиғини ҳисоблаш учун соликка тортиладиган манба бўлиб, БЮДнинг 45-устунида кўрсатилган товарнинг божхона расмийлаштируви вактида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки курси бўйича ҳисоблаб чикилган товарнинг божхона кийматидан ҳисобланади.


Пиво, алкоголи ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғини ҳисоблашда соликка тортиладиган манба куйидаги формула бўйича аникланади:
О к (С х 100) / (100 - А), бу ерда:
О – соликка тортиладиган манба, С – божхона киймати, А – акциз солиғи ставкаси.
Акциз солиғи куйидаги формула билан аникланади:
Ас к О х А / 100, бу ерда:
О – соликка тортиладиган манба, А – акциз солик ставкаси.
қолган акциз солиғига оид товарлар бўйича (ичимликлар, пиво, шарбатлар ва автомобиллардан ташкари) ҳисоблаб чикариш асоси бўлиб товарнинг божхона киймати ҳисобланади. Ушбу товарлар бўйича акциз солиғи куйидаги формула бўйича аникланади:
Ас к С х А / 100, бу ерда:
С – божхона киймати, А – акциз солиғи ставкаси.
Олиб кириладиган, акциз солиғи тўланадиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғи суммаси товарнинг божхона кийматидан фоизларда ёки бир бирлик ўлчови учун АқШ долларида белгиланади.
қуйидаги ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган микдорларда божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари ундирилади:

  • Товарлар ва транспорт воситаларини, шу жумладан, кузатувчисиз багажда халкаро почта жўнатмалари ва юкларда олиб ўтилаётган нотижорат максадлардаги товарларни божхона расмийлаштирувини амалга оширганлик учун;

  • Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташкарида, божхона органларининг белгиланган и швактидан ташкарии вактда, байрам ва дам олиш кунлари божхона расмийлаштирувини амалга оширганлик учун;

  • Товарлар ва транспорт воситаларини, божхона органлари эгалигидаги божхона омборлари ва вактинча саклаш омборларида саклаганлик учун;

  • Товарларни божхона кузатувига олганлик учун.

Божхона йиғимларининг ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-сонли карори билан белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган товарлар куйидаги ҳолатларда божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан озод этилади:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига авария, бахтсиз ҳодисалар, куролли тўкнашувлар, табиий офатлар натижасида рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш максадида олиб келинган ҳайрия ёрдам товарлари;

  • Юридик шахсларнинг энг кам иш ҳакининг 10 баробари ва ундан кам бўлган суммадаги товарлари божхона расмийлаштирувидан ўтказилганда;

  • Жисмоний шахсларнинг божсиз олиб кириш меъёридан кам бўлган суммадаги товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилганда;

  • «Давлат фойдасига воз кечиш» режимида товар ва транспорт воситалари расмийлаштирилганда;

  • «Вактинча саклаш режими»да товар ва транспорт воситалари расмийлаштирилганда;

  • Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан «Транзит режими»да ўтувчи товар ва транспорт воситаларидан;

  • Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ходимлари шахсий фойдаланишга олиб келган товарлар;

  • Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шу билан бирга ваколатхоналарнинг техник ходимлари хамда улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб келинган товарлар;

  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, МҲХ, ИИВ, ФқВ, Давлат чегарасини кўриклаш кўмитаси ва ДБқнинг ҳарбий юклари;

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўргазма, ярмаркалар учун вактинча олиб чикилаётган ва олиб кириладиган тарихий ёдгорликлар, маданий бойликлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 31 май 2002 йилдаги 189-сон карорини 2-иловасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи бир карорларига ўзгартиришлар киритилди. Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 30 апрел 1999 йилдаги «Божхона йиғимларининг ставкалари тўғрисида»ги 204-сон карорининг 1-банди куйидаги абзацлар билан тўлдирилди:
- Ўзбекистон Республикасини бутун ҳудудида божхона йиғимлари миллий валюта сўмда, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларида эса – эркин алмаштириладиган валютада ундирилади.
Эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларида ундирилган йиғимлардан валюта тушумлари куйидагича таксимланади:
- умумий тушумлар суммасининг 15 фоизи, лекин Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган кисми Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзолик бадалини тўлаш учун ишлатилади, Ўзбекистон Республикаси божхона кўмитаси ихтиёрида колади;
- колган сумма биржадан ташкарии валюта бозорида, талаб ва таклифдан келиб чиккан, эркин курсда сотилади.
Шундай килиб, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг асосий вазифаларидан бири – бу мамлакат божхона чегаралари оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларидан божхона божларини, соликлар ва бошка божхона тўловларини ундиришдир. Бу жараённинг ҳукукий асослари, республикамиз иктисодиётидаги, айникса, унинг ташки иктисодий фаолиятида амалга оширилган ва оширилаётган иктисодий ислоҳотларга мос равишда шаклланиб борди ва ҳозирги кунда такомиллашиб бораяпти.
Ўзбекистонда баркарор иктисодий ўсишни таъминлашда ҳар кандай экспорт ва импорт жараёнларини имкони борича соддалаштириш, жаҳон халкаро божхона ҳукуки андозаларига амал килган ҳолда давлат хазинасига кўпрок маблағ туширишни таъминлаш мамлакатимиздаги товар моддий бойликлари устидан каттик назорат ўрнатиб, уларни ноконуний йўл билан олиб чикиб кетилишига йўл кўймаслик зарур.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish