Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

Ғуслнинг фарзлари
а) оғизни (халқумгача ғарғара қилиб) чайиш; 
б) бурунга сув тортиб чайиш
в) бутун аъзоларга сув етказиб ишқалаб ювиш. 
Ғуслнинг суннатлари
а) ғуслни «Бисмиллаҳ...» билан бошлаш; 
б) ғуслга ният қилиш; 


 ،ِح َلًَّصيِى اخَحبَجِزْعا َٗ ،ِسَذَحْيِى باؼِفا َس ،ِخَثبََْجْىا ٍَِِ الًْغُغ َوِغَزْغَأ َُْأ ُذٌْ ََّ٘
. ُشَجْمَأ ُالله ،ىَىبَؼَر ِالله ٍَِِ باث ُّشَقَر َٗ ،َُِذَجْيِى اح َسبََٖغ َٗ
«Навайту ан ағтасила ғуслан минал-жанаабати, рофиъан лил-ҳадаси, ва 
истибааҳатан лис-солаати, ва тоҳааротан лил-бадани, ва тақоррубан миналлоҳи 
таъаалаа. Аллоҳу акбар!» 
Маъноси:
Нопокликни кетказиш, намоз дуруст бўлиши учун баданни поклаш ва 
Аллоҳга яқин бўлиш учун жанобатдан ғусл қилишга ният қилдим. 
в) икки қўлини бўғими билан қўшиб ювиш; 
г) олатни (жинсий аъзони) ювиш; 
д) бадандаги нажасни ювиб кетказиш; 
е) таҳорат олиш (сув тўпланадиган жойда турган бўлса, оѐқлар кейин ювилади, 
аксинча бўлса, оѐқлар ҳам ювилади); 
ж) баданнинг ҳамма ерига етказиб уч бора сув қуйиш; 
з) сув қуйишни бошдан бошлаш, аввал ўнг, сўнгра чап елкага сув қуйиш; 
и) оѐқларни сув тўпланган жойдан ташқарида алоҳида ювиш; 
к) сочи ўрилган аѐл бошининг ўзини (соч тагини) ювиши кифоя, лекин сочи ѐзиқ 
бўлса, унинг ҳаммасини ювади. 
ҒУСЛ ҲАҚИДА 
Таҳорати йўқ кишига мумкин бўлмаган амаллар ғусл қилиши керак бўлган кишига 
ҳам мумкин бўлмайди. Яна шу билан бирга ғусл вожиб бўлган кишига Қуръони 
Каримни хоҳ ѐддан бўлсин, хоҳ қараб ўқиш ҳамда масжидга кириш ҳам ҳаром 
ҳисобланади. Қироат қилмай кўз югиртириш ҳаром эмас. Овоз чиқармай, 
Қуръонни ушламай кўз югиртириб ўқиши, Қуръон эшитиши ҳаром эмас.
Кишининг ғуслда авратлари очилгани сабабли унинг бировнинг назари 
тушмайдиган ерда ювиниши маҳбуб ҳисобланади. Аѐлларнинг ҳам бир-бирларига 
назарлари тушмайдиган ерда ғусл қилишлари, ҳатто ғусл вақтида ўз онаси ѐки 
синглиси ва ѐ қизининг назаридан холи ерда чўмилишлари мустаҳабдир. Агар 
уларнинг олдида чўмиладиган бўлса, киндиги остидан тиззаси остигача беркитиб 
олиши фарздир. Таҳоратда макруҳ қилинган нарсалар ғуслда ҳам макруҳ 
ҳисобланади.


Аѐллардан ҳайз ѐки нифос қонининг чиқиши, қон чиқмаса-да, фарзанд кўриши 
ғуслни вожиб қилади. Мусулмон киши ўлса ҳам уни ғусл қилдириш вожибдир. 
Шаҳид эса, бундан мустасно. Кофир жунуб пайтида мусулмон бўлса, бунга ҳам 
ғусл вожиб бўлади, аммо у мусулмон бўлганида жунуб ҳолида бўлмаса, унинг ғусл 
қилиб олиши вожиб эмас, балки мустаҳабдир. Зеро, куфр маънавий нажосатдир, 
Ислом келиши билан бу нажосат покланади. Лекин жунублик ҳукмий нажосат 
бўлиб, фақат сув билан, сув йўқ бўлса, таяммум орқали ният билан покланади.
Инсон икки хил ҳолатда жунуб бўлади:
1. Эркак ѐки аѐлдан манийнинг лаззат билан отилиб чиқиши сабабидан жунуб 
бўлинади. У хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқ бўлсин, фарқи йўқ. Лекин шу шарт 
биланки, маний ўз ўрнидан лаззат билан кўчган бўлиши керак. Бир кишида лаззат 
бўлсаю, маний ажраб чиқмаса, у жунубли ҳисобланмайди. Аммо лаззати сўнгач, 
маний ажралиб чиқса, у жунуб ҳисобланади ва ғусл вожиб бўлади. Кишидан унинг 
белига урилганлиги ѐки бир касаллиги сабабли лаззатсиз маний чиқса, у жунуб 
ҳисобланмайди ва унга ғусл ҳам вожиб бўлмайди. Демак, кишининг жунуб бўлиши 
учун лаззат сабабли манийнинг ўз ўрнидан кўчиши шартдир. Лаззат бўлсаю, маний 
бўлмаса, жунуб ҳисобланмайди.
2. Олат учининг олдинга ѐки (ҳаром бўлса ҳам) орқага кириши маний тўкилмаса-
да, иккала томонни жунуб қилиб қўяди ва уларга ғусл қилиш вожиб бўлади.
Ғуслни вожиб қилмайдиган нарсалар эса қуйидагилардир:
1. Мазий чиқиши билан ғусл вожиб бўлмайди. Мазий суюқ, оқ суюқлик бўлиб, 
шаҳват вақтида шиддатсиз чиқади. Маний эса қуюқ, оқ суюқлик бўлиб, шиддат 
билан отилиб чиқади. Ёши кексайганларда шиддатсиз ҳам чиқиши мумкин. Мазий 
эркаклардан кўра аѐлларда кўпроқ учрайди. Гоҳо унинг чиқиб қолгани ҳам 
сезилмайди. Демак, мазий таҳоратни бузса-да, ғуслни вожиб қилмайди; 
2. Вадийнинг чиқиши билан ҳам ғусл вожиб бўлмайди. Вадий оқ, хира, ѐпишқоқ, 
ҳидсиз суюқликдир. У бавлнинг кетидан келади
3. Бир шахс хоҳ аѐл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин, уйқусидами ѐки хаѐлидами, 
эҳтилом бўлиб, лаззат сезса-ю, намликни кўрмаса, бу ҳолатда ҳам ғусл вожиб 
бўлмайди. Кўпчилик намозхонларда простата безлари шамоллаганлиги туфайли 
гоҳида ҳидли, гоҳида ҳидсиз йиринг каби оқлик келади. У ҳам ғуслни вожиб 
қилмайди.
ТАҲОРАТ 
Намоз ўқиш олдидан кийимларни, намоз ўқиш жойларини нажосат-
ифлосликлардан тозалаш, баданни ғусл, таҳорат ѐки таяммум кабилар билан 
поклаш намознинг асосий шартларидан ҳисобланади. 
Таҳоратни араблар «вузуъ» дейишади, ўзбекчада «покланиш, тозаланиш, озодалик» 
маъноларини билдиради. Шариатда эса намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш ва 


бошқа ибодатлар олдидан муайян аъзоларни сув билан ювиб тозалаш «таҳорат» 
дейилади. Таҳорат Қуръони Карим ва суннат билан буюрилган. Юзни тўла, икки 
қўлни тирсаклари билан, оѐқларни тўпиғи билан ювиш ва бошнинг тўртдан бирига 
масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидир. Таҳорат учун сув топилмаса ѐки сув 
ишлатишнинг иложи бўлмаса, ўрнига таяммум қилинади.
ТАҲОРАТНИНГ ШАРТЛАРИ 
1. Ювилиши фарз бўлган ҳар бир аъзони қолдирмай ювиш.
2. Аъзоларга сув етишидан тўсадиган нарсалар бўлмаслиги. Сувдан тўсадиган 
нарсалар: хамир, мум, аѐллар тирноқларига қўядиган лак ва шу кабилар.
3. Таҳоратга киришишдан олдин таҳоратга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай 
нопокликлардан ҳоли бўлиш.
Пешоб томаѐтган вақтда, бурун қонаѐтганда уларни тўхтатмасдан қилинган 
таҳорат дуруст бўлмайди, чунки улар (бавл ва қон) таҳоратга тўсқинлик қилувчи 
нопокликлардандир. Лекин бурни доим тўхтамай қонайдиган, пешоби ҳам 
тўхтамай томиб турадиган кишининг таҳорати ва намози узр сабабидан дуруст 
бўлади. Фақат шу шарт биланки, узрли одам ҳар бир намознинг вақти учун алоҳида 
таҳорат қилади.
ШАРИАТ ИСТИЛОҲИДА ТАҲОРАТ ИККИ ҚИСМГА 
БЎЛИНАДИ 
1. Баданнинг ўзини ҳадасдан (яъни бетаҳоратликдан) поклаш – бу махсус 
аъзоларни ювиб таҳорат қилиш билан ѐки бутун баданни ювиб ғусл қилиш билан) 
бўлади. Сув топилмай қолган пайтда ѐки истеъмолидан ожиз бўлган вақтда ғусл ва 
таҳоратнинг ўринбосари бўлмиш таяммум билан ҳосил бўлади.
2. Кийимдаги, бадандаги ва макондаги нажосатдан поклаш.
Таҳорат фарз, вожиб ѐки мандублигига кўра уч қисмга бўлинади:
1. Фарз – таҳоратсиз киши агар намоз ўқимоқчи бўлса (у хоҳ нафл, хоҳ жаноза 
намози бўлсин, барибир); ѐки тиловат саждаси қилмоқчи бўлсин ѐ Мусҳафни 
ушламоқчи бўлсин, унга таҳорат қилиш фарз бўлади.
2. Вожиб – Каъбаи муаззамани тавоф қилмоқчи бўлган таҳоратсиз кишига таҳорат 
қилиш вожибдир.
3. Мандуб, яъни тавсия қилинган таҳорат – таҳоратсиз кишининг уйқудан олдин, 
уйғонгандан кейин таҳорат олиши; таҳоратли кишининг устига яна таҳорат олиши; 
ғийбат, чақимчилик, ѐмон сўзлардан, ҳар бир хатодан сўнг, маййитни ювгандан 
кейин, яна ҳар намозга алоҳида таҳорат олиш; жунуб кишининг ғусл қилишдан 
олдин, овқатланишдан, ичимлик ичишдан, ухлашдан, яна бир бор эр-хотинлик 
қилишдан олдин таҳорат олиши; ғазаб келганда таҳорат қилиш (чунки ғазаб 


шайтондан бўлиб, шайтон эса ўтдан яратилгандир, ўт эса сув билан ўчирилади); 
Қуръон қироат қилиш, ҳадис ўқиш, шаръий илмлардан дарс қилиш, азон ва иқомат 
айтиш, хутба ўқиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини 
зиѐрат қилиш, Арафот тоғида туриш, Сафо ва Марвани саъй қилиш учун қилинган 
таҳорат мандуб ҳисобланади. Яна туя гўштини егандан сўнг таҳорат олиш ҳам 
мандубдир.
Уламоларга мухолиф бўлмаслик учун ҳам таҳорат олиш одобдир. Мисол учун, аѐл 
кишини ушлаш билан имом Шофеъий наздларида таҳорат синади, худди 
шунингдек, кафтининг ичи билан ўз авратини ушласа ҳам. Бизнинг мазҳабимизда 
бу кўринишда таҳорат синмаса ҳам яна қайта олиш одобдандир. Чунки ҳамма 
уламоларнинг иттифоқига кўра қилинган ибодат чиройли бўлади.
ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ 
Таҳоратнинг фарзлари тўрттадир: 
1. Юзни бир марта ювиш. «Ювиш» дегани сув тегиши лозим бўлган ўринлардан 
сув оқизишдир. Шунинг учун аъзоларга қорни ишқалаб намлаш билан таҳорат 
ҳосил бўлмайди, балки уни баданда эритиб, бир-икки томчи оқизгачгина таҳорат 
дуруст бўлади. Юз-нинг чегараси узунасига соч чиққан жойдан жағнинг остигача, 
кенглиги эса икки қулоқ юмшоғининг орасигача бўлган ўриндир. Соқол қалин 
бўлиб, остидаги тери кўринмайдиган даражада бўлса, юз қисмидаги соқолнинг 
устини ювиш фарздир. Аммо соқол сийрак ва юзни беркитмайдиган бўлса, унда 
сувни соқолнинг остига етказиш вожиб бўлади. 
2. Икки қўлни тирсаклари билан қўшиб бир марта ювиш. 
3. Бошнинг тўртдан бирига бир марта масҳ тортиш. 
4. Икки оѐқни ҳам ошиғи билан қўшиб бир марта ювиш. Оѐқнинг ошиғи қадамдан 
юқорида, тўпиқдан пастдаги бўртиб кўриниб турган суякдир. 
Таҳорат қиладиган киши агар тирноқлари узун бўлса, унинг остига сув етказиши ва 
яна кўзи атрофига йиғилиб қоладиган кирларни олиб, остига сув теккизиши ҳам 
шартдир. Сув етказишда қўлни ҳўллаб, теккизиб қўйиш кифоя қилмайди, балки 
ўша жойдан сув оқизиш шартдир. 
ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ 
1. Таҳоратни «Бисмиллаҳ...» билан бошлаш.
2. Таҳорат қилишга ѐки ҳадасни ўзидан кетказишга ният қилиш.
3. Таҳоратни бошлашдан аввал икки қўлни бўғимигача уч марта ювиб олиш.
4. Таҳоратни мисвок ишлатиш билан бошлаш.


5. Сув билан оғизни ғарғара қилиш (бу «мазмаза» деб ҳам юритилади).
6. Бурунга ҳам уч марта сув олиб қоқиш (бу «истиншоқ ва истинсор» деб ҳам 
юритилади).
7. Оғиз билан бурунга сувни яхшилаб, ҳатто мия ачишгунча олиш ҳам суннатдир. 
Лекин рўзадор одамнинг рўзаси очилиш эҳтимоли борлиги учун бурунга мия 
ачишгунча ва оғизга ҳам томоқдан ўтай дегунча сув олиш макруҳ ҳисобланади.
8. Ювиш талаб қилинган ҳар бир аъзони уч мартадан ювиш.
9. Соқол қалин ва юзни беркитадиган даражада бўлса, пастидан юқорига ҳилол 
қилиш ҳам суннатдир. Бу юзни уч бор ювгандан сўнг бажарилади.
10. Қўл ва оѐқ бармоқлари орасига ҳилол қилиш.
11. Бошнинг ҳаммасига масҳ тортиш.
12. Икки қулоққа ҳам бошга масҳ тортгандаги нам қўл билан масҳ тортиш.
13. Ювиш талаб қилинган ўринларни сув билан ишқалаш.
14. Таҳорат амаллари орасига бошқа иш аралаштирмай, уларни пайдар-пай 
бажариш. Бунда бир аъзо қуриб қолмасдан туриб иккинчиси ювилади.
15. Ояти каримадаги тартиб каби таҳорат қилиш, яъни, қўлдан олдин юзни, бошга 
масҳ тортишдан олдин қўлни, оѐқни ювишдан олдин бошга масҳ тортишни 
бажариш ҳам суннатдир.
16. Қўл ва оѐқларни ўнгидан бошлаб ювиш.
17. Бўйинга масҳ тортиш ҳам суннатдир. Халқумга масҳ тортиш суннат эмас, балки 
бидъатдир.
ТАҲОРАТНИНГ ОДОБЛАРИ 
1. Ердан юқорироқ ўринга ўтириб таҳорат олиш. 
2. Таҳорат пайтида қиблага юзланган бўлиш. 
3. Аъзоларни ювишда бошқа кишидан ѐрдам сўрамаслик, лекин ожизлиги ва 
касаллиги сабабли ѐрдам сўраса, дуруст бўлади. 
4. Мубоҳ сўзларни тарк қилиш. 
5. Оғизга ўнг қўл билан сув олиш. Бурунга ҳам ўнг қўл билан сув олиб, чап қўл 
билан қоқади. 


6. Ювиш фарз бўлган аъзоларнинг белгиланган жойидан кўпроғини ювиб, ҳадисда 
келганидек, қиѐматдаги нур ва қашқани кўпайтириш. 
7. Кенгроқ узукни таҳорат вақтида ҳаракатлантириб қўйиш ҳам одобдир, аммо узук 
тор бўлса, унинг остига сув тегиши учун ҳаракатлантириш шарт бўлади. 
8. Таҳоратдан сўнг қиблага юзланиб тик турган ҳолатда шаҳодат калималарини ва 
маъсур дуоларни ўқиш. 
َُٓذْح َٗ ،ُالله َّلَِإ ََٔىِإ َلَ َُْأ ُذَْٖشَأ
ُُٓذْجَػ ااذَََّحٍُ ََُّأ ُذَْٖشَأ َٗ ،َُٔى َلٌ ِشَش َلَ
. ٌَِ ِشَِّٖطَزَُْىا ٍَِِ ًِْْيَؼْجا َٗ ،ٍَِِثا ََّّ٘زىا ٍَِِ ًِْْيَؼْجا ٌََُّّٖيىا .ُُٔىُ٘ع َس َٗ

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish