Бактерияларнинг морфологияси Машғулотнинг мақсади



Download 190 Kb.
bet1/14
Sana11.07.2022
Hajmi190 Kb.
#777432
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1.микроорганизмлар морфологияси




Бактерияларнинг морфологияси


Машғулотнинг мақсади:Бактерияларнинг морфологик ва тинкториал хусусиятини ўрганиш, идентификация ўтказиш жараёнининг биринчи босқичини ташкил қилади. Талабаларга микроорганизмларни морфологик, тинкториал хусусиятини ўргатиш орқали уларни фарқлаш ва структура тузилишларини ва микроорганизм фаолиятида қандай вазифаларга эга эканлигини тушунтиришдан иборат.
Бактерияларнинг морфологияси ва структураси. Бактерияларни мураккаб усулда бўяб ўрганиш. (Грам усули).
Таёқчасимон ва спиралсимон бактериялар морфологияси.
Таёкчасимон бактериялар ёки асл бактериялар (юнонча сўз бўлиб bacteriа- таёкча демакдир) цилиндирсимон шаклда бўлиб, бу бактериялар хам катта-кичиклигига, суртмада жойлашишига, таёқчанинг учининг кўринишига қараб бир-биридан фарқ қилади. Катта-кичиклигига қараб (размер) бактериялар қуйидаги гурухларга бўлинади:

  1. жуда майда -0,1-1,0 мкм (кўкйўтал қўзғатувчиси)

  2. майда - 1,2 мкм (бруцеллёз, туляремия қўзғатувчиси)

  3. ўртача - 10 мкм (ичак таёкчаси ва бошқалар)

  4. катта, йирик – 10 мкм, ундан юқори (куйдирги касаллигини қўзғатувчиси)

Суртмада жойланишига қараб: якка-якка бўлиб жойлашган бактериялар монобактериялар, жуфт-жуфт бўлиб жойлашса диплобактериялар, агар спора хосил қилса диплобациллалар деб аталади, бактериялар суртмада занжирсимон бўлиб жойлашса, стрептобактериялар деб аталади, агар спора хосил килса стрептобациллалар деб аталади, таёкчанинг учини кўринишига қараб хам хар хил бўлиши мумкин.
Бактерияларни бурама шаклларига вибрионлар ва спириллалар киради. Вибрионларни таёкчаси бир мартагина эгилган бўлиши мумкин, вергулсимон бунга мисол қилиб вабо қўзғатувчисини айтишимиз мумкин. Спириллаларга (spira - букилган) бир неча марта букилган таёқчалар киради. Буларнинг кўпчилиги сапрофит касаллик чақирмайди, факат битта тури - spirilla minor садоко касаллигини чақиради. Бундан ташқари бактерияларнинг бурама шаклига ипсимон бактериялар хам киради (олтингугурт бактериялар, темирбактериялар) шулар жумласидандир, бу микроорганизмлар касаллик чақирмайди.
Бактерияларни катталиги микронларда ўлчанади (1-1000). Микроблар 0,15 мкн 45 мкн гача бўлиши мумкин. Бактерияларнинг морфологиясини ўрганиш медицина микробиологиясининг амалий машғулотларида катта ахамиятга эга бўлиб, патоген микробларни ажратиб олишда ва уларни бир-биридан фарқлашда (дифферинцировка) ва баъзи батерияларни морфологик белгисини ўрганиб, шу касаликка ташхис қўйишда хизмат қилади. Шуни эсда сақлаш керак-ки, баъзи холларда ташқи мухит таъсирлари натижасида бактериялар ўз шаклини ўзгартиради, бу ходисани полиморфизм ходисаси деб аталади ва фенотипда намоён бўлади. Бактерияларнинг бу хусусияти микробиология фанининг амалий машғулотида катта ахамиятга эга.

Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish