Бир текис, маромли ҳаракатлар, бош мия пўстлоғи мотор олди соҳаларида амалга оширилади.
Қатъий бўйсуниш қонунига мувофиқ гапда сўзларнинг, сўзда бўғин ва товушларнинг синтагматик занжири ҳосил бўлади: «ҳовли» ёки «боғча» сўзида товушлар тартиби айнан шундай бўлиши лозим, бошқача бўлиши мумкин эмас; гапда сифат ёки кўмакчи, феъл ёки равишдан олдин туролмайди ва ҳ.к.
Эфферент мотор афазия, чап ўрта мия артериясининг олдинги шоҳлари зарарланиши натижасида келиб чиқади. У одатдагидек, ҳаракат дастурини ўзлаштириш ва амалга оширишдаги қийинчиликларда намоён бўлувчи кинетик апраксия билан бирга
кузатилади.(27-расм)
Миянинг мотор олди бўлимларининг зарарланиши нутқий стереотипларнинг патологик инертлигини келтириб чиқаради. Бу товуш, бўғин ва лексик ўрин алмашинувлар ва персервациялар, такрорлашларга олиб келади. Персервациялар- 27-расм
Эфферент ва афферент
сўз, бўғинларни ихтиёрсиз такрорлашлар, мотор афазияда миянинг локал жа- бир артикуляцион актдан иккинчисига раҳотланиши. 1-эфферент мотор ўз вақтида ўтолмаслик оқибатида юзага афазия. 2-афферент мотор афазия келади.
Бу эса ўз навбатида оғзаки нутқни, ёзув, ўқишни қийинлаштиради, гоҳида бутунлай йўқотади.
Экспрессив нутқ бузилиши
|
Қўпол эфферент мотор афазияда, бош мия қон айланишининг
|
бузилишидан сўнг илк босқичда шахсий нутқ бутунлай бўлмаслиги мумкин.
|
Афазиянинг бу шаклида артикуляцион аппарат апраксияси алоҳида
товушларни такрорлашда эмас, балки товуш ёки бўғин серияларини такрорлаш қобилиятини йўқотишда ўз аксини кўрсатади. Бемор уларни кўп маротаба такрорлайди, товуш ёки бўғинларнинг икки сериясини такрорлаш илтимос қилинса, товуш талаффузи актида ҳеч қийналмай аввалги товуш ёки бўғин қаторидаги товушларни персервациялайди. Бу эфферент мотор афазиянинг энг мураккаб вариантидир. Бунда номлаш функцияси бутунлай йўқолади, биринчи бўғин айтиб юборилганда эса ё уни автоматизацияланиб тугаши, ё айнан шундай бўғиндан бошланувчи бошқа сўзга ўтиб кетиш ҳолати юзага келади. Масалан, предметли расмларни номлаётган беморга «қо» бўғинини айтиб юборсангиз, «қовун» сўзи ўрнига
|
«қовоқ», «қоғоз», «қошиқ» ва ҳ.к. ларни талаффуз қилади.
|
|
|
Алоҳида сўзлар артикуляциясининг инертлиги оқибатида, бўғинни
|
олдиндаги сўзга ўтказишга асосланувчи контаминация ҳолати кузатилиши
|
мумкин: «қошпоқ» (қошиқ, қалпоқ).
|
|
|
Эфферент мотор афазиянинг бошқа вариантида, нутқ ва мулоқотнинг
|
спонтан тикланишида кўпинча яққол ифодаланган экспрессив аграмматизм шаклланади: беморлар феълларни ташлаб ўтадилар, қўшимчаларни, кўмакчиларни, от флексийларини қийинчилик билан қўллайдилар-«телеграф услуби» каби ном олган аграмматизм намоён бўлади. Бу ички нутқнинг предикатив1 функцияси бузилиши оқибатида юзага келади. Бирмунча холатларда феъллар гап охирига ўтиб қоладилар. Масалан, «Кўлдаги воқеа» сюжетли расмлар серияси бўйича ҳикояда қуйидагича матн баён қилинган: «Бу бола.... бола ва мана кўл ва кема ва бола, қандай эди... ...сувга йиқилиш ва кемани у ерга чақириш узоқ ... Ва бола ўқувчи ботинкасини ечиши керак.... чақиради ҳалигидек .....ёрдам
|
беринглар...»
|
|
|
Эффект мотор афазиянинг учинчи вариантида унчалик қўпол
|
аграмматизмлар кузатилмайди, лекин сўзларни танлашда ҳаддан ташқари инертлик намоён бўлади, баён қилиш жараёнида узоқ паузалар, персервациялар, вербал парафазиялар кузатилади, сўзлар чўзиб
|
талаффуз қилинади.
|
|
|
Нутқий жараёнлар кечишининг инертлиги келтириб чиқарган узоқ
|
паузалар, ташқи кўринишидан семантик афазия учун характерли бўлган амнестик қийинчиликларни эслатади, бироқ уларнинг негизида лексик воситаларни танлашнинг инертлиги ётади. Сўзларни танлаш
|
бошқарувининг бузилиши вербал парафазияларга олиб келади.
|
|
|
Ва ниҳоят, эфферент мотор афазиянинг шундай вариантлари ҳам
|
учраб турадики, бунда бир бўғинни бошқаси билан оҳангдор, равон қисмида алмаштириш билангина нутқ бузилиши юзага келади. Бундай беморлар нутқи грамматик жиҳатдан тўғри тузилади, аммо нутқнинг ритмик оҳанг томонининг бузилиши туфайли нафақат урғули бўғинларни ажратиш
|
бузилади, балки психологик предикатнинг оҳанги, ифодалилиги ҳам бузилади, яъни мантиқий урғу нима устига тушса, у ҳам бузилади. Афферент мотор афазиядан фарқли равишда, эфферент мотор афазияда бўғинларнинг товуш тузилиши соддалашмайди, бузилмайди, бироқ ўзининг оҳангдорлигини йўқотади, чўзилувчан, монотон бўлиб қолади.
Эфферент мотор афазияли беморларнинг оғзаки нутқи учун литерал парафазиялар характерли эмас, аммо улар ёзма нутқда кўплаб учрайди.
Ўқиш ва ёзувнинг бузилиши. Афферент мотор афазияда яққол намоён бўлган аграфиялар кузатилади: сўз ёки иборани бир неча маротаба бўғинлаб такрорлаганларидан сўнггина ёзадилар. Бирмунча оғир кўринишларда сўзни тўғри такрорлашда ҳам, нафақат уни ёзиш, балки ажратиб қўйилган кесма харфларда тузиб бериш имкони ҳам бўлмайди. Ҳатто жуда қисқа сўз ҳарфларини ҳам тўғри қўйиб беролмайдилар, ҳарфларнинг тўғри тартиби қийинчилик билан ўрнатилади. Кўпинча беморлар керакли ҳарфни топа олмайдилар. Бирмунча енгил ҳолатларда беморлар сўзни эшитиб ёзишлари мумкин, бунда кетма-кет келган ундошларда унли ёки ундошларни тушуриб қолдирадилар, ҳарф ёки бўғинлар ўрнини ўзгартирадилар, масалан, «копток» сўзи-кпток, копок каби ёзилади. Кўпинча, аввалги сўз бўғинини қўшиб ёзиш, айнан бир бўғинни бир-икки такрор ёзиш «кузатилади: «машина»-«машишина» «лавлаги»-«лалавлаги» ва ҳ. к.
Серияли расмлар бўйича мустақил матн тузишда (тикланишнинг сўнгги этапларида), аграмматизмлар намоён бўлади. Аграмматизмлар гапда сўзларни мувофиқлаштиришдаги қийинчиликларда ўз аксини топган. Флексийлар келишиклар сингари аралаштирилади.
Эфферент мотор афазияли беморларнинг ёзма нутқидаги аграмматизмлар катта қийинчилик билан бартараф этилади.
Бирмунча қўпол ҳолларда ўқиш топишмоқли характерга эга бўлади. Улар учун у ёки бу ёзилган сўзни кўрсатиш қулай.
Ўқиш ва ёзувнинг бундай қўпол бузилиши, сўзнинг товуш-ҳарф таркибини дастурлаш қобилиятининг бузилишига асосланади.
«Телеграф услубда» ўқиш, диктовка остида от ва қисқа ибораларни ёзиш, кейинчалик эса предмет номларини мустақил ёзиш сақланган бўлиши мумкин, аммо ибораларни мустақил, ёзма, грамматик тўғри тузиш имкони бўлмайди. Бирмунча енгил ҳолатларда, алоҳида сўз ва қисқа гапларни ўқиш мумкин бўлади, аммо ўқилганни, айниқса мураккаб синтактик тузилишга эга гапларни тушуниш қийинлашади. Нутқнинг фақат ритмик-оҳанг компоненти бузилганда ёзма нутқ ва ўқиш сақланган ҳолда қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |