Экспедиторликни автоматлаштириш
Экспедиторликни автоматлаштириш ходимларни (экспедиторларни) махсус электрон жиҳозлар билан таъминлаш орқали амалга ошириш мумкин. Бундай ускуналар сифатида симсиз маълумот йиғиш терминаллари (СМЙТ) дан фойдаланиш мумкин. СМЙТ - интеграллаш штрих-кодли сканер ва симсиз адаптери бўлган кичик компютердир. Сканер штрих-кодни ўқийди ва маълумотни терминалга юборади. Ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ кейинги операциялар терминалда, унинг дастурий таъминоти билан амалга оширилади. Терминал жойлаштирилган клавиатура ёрдамида қўшимча маълумотларни киритиш мумкин.
СМЙТнинг асосий афзаллиги - хизмат кўрсатишнинг ихтиёрий нуқтасидан терминаллар ва марказий маълумотлар базаси ўртасида симсиз маълумотлар алмашишдир. СМЙТ кичик ўлчам ва оғирликка эга, эксплуатацияда қулай ва ишончли.
Do'stlaringiz bilan baham: |