Аудиторлик хулосаси. Ноаниқ мажбуриятлар бўйча шарҳлар


Аудиторлик хулосаларининг турлари



Download 49,57 Kb.
bet4/5
Sana29.04.2022
Hajmi49,57 Kb.
#591048
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аудиторлик текширувини якунлаш. аудиторлик хулосаси.

Аудиторлик хулосаларининг турлари.
Аудиторлик хулосаларининг қуйидаги турлари мавжуд:

Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини ҳаққоний ёритади ва хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ деган фикрга келганда ижобий аудиторлик хулосаси тайёрлаши мумкин. Ижобий аудиторлик хулосасининг намунаси 1-иловада келтирилган.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида хатолар бўлса, улар хўжалик юритувчи субъект томонидан бартараф этилмаса, молиявий ҳисоботда фойдаланувчини чалғитиши мумкин бўлган бузилишлар мавжуд деган фикрга келса аудиторлик ташкилоти салбий аудиторлик хулосасини тузади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молиявий ва хўжалик операциялар молиявий ҳисоботда ҳаққоний акс эттирилган, лекин амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда ҳам салбий аудиторлик хулосаси тузилади.
Одатда, салбий аудиторлик хулосасини тайёрланишининг сабаби, аниқланган хатоларни бартараф этиш мақсадида аудиторлик ташкилотининг молиявий ҳисоботга тузатишлар киритиш лозим деган фикрига хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти розилик бермаслигидир. Салбий аудиторлик хулосасининг намунаси 2-иловада келтирилган.
Агар аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган хатолар хўжалик юритувчи субъект томонидан бартараф этилса салбий аудиторлик хулосаси тузилмайди.
Аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланганлиги туфайли, аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисобот ҳолати тўғрисида фикрини ифодалаш учун етарлича аудиторлик исботларини олиши мумкин бўлмаса, аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши мумкин.
Аудиторлик текшируви ҳажмини чеклаш – хўжалик юритувчи субъект вакиллари ёки учинчи шахсларнинг бошлаб юборилган аудиторлик текширувини аудитор аудиторлик хулосаси тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблаган ҳажмда ўтказишга тўсқинлик қилишга йўналтирилган очиқдан-очиқ ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларидир.
Аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиш ариза шаклида бўлиши ва «Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши тўғрисидаги ариза» деб номланиши лозим. Аризанинг шакли 3-иловада келтирилган.
70-сонли «Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» АФМСга
1 –илова
Ижобий аудиторлик хулосасининг намунаси
Мен (биз),
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)
______________________________________________________ томонидан
(аудиторларнинг фамилияси, исми, шарифи)
ўжалик юритувчи субъект номи)
хўжалик юритувчи субъектнинг 200 йил 1 январдан 31 декабрга қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.
Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.
Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эмаслигига етарлича ишонч билан таъминлашимизни тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг амалдаги қонунчилигига, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томондан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.
Бизнинг фикримизча хўжалик юритувчи субъект
_________________________________________________________________нинг
ўжалик юритувчи субъектнинг номи)
молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс этади ва мазкур хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ келади.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари:
( фамилияси, исми, шарифи) (имзо)
Аудитор (аудиторлар):
(фамилияси, исми, шарифи) (имзо)


200_ йил « «
м.ў.
70-сонли «Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» АФМСга
2-илова
Салбий аудиторлик хулосасининг намунаси
Мен (биз),
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)
_____________________________________________________ томонидан
(аудиторларнинг фамилияси, исми, шарифи)
ўжалик юритувчи субъект, номи)
хўжалик юритувчи субъектнинг 200 йил 1 январдан 31 декабрга
қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.
Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади.
Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.
Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик.
Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий
бузилишларга эга эканлигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз
кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва
молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг амалдаги
қонунчиликка, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий
ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томондан
ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича
асослар беради деб ҳисоблаймиз.
Текширувда аниқланишича хўжалик юритувчи субъект ___________ млн.сўмни харажатларга ноқонуний равишда киритган, бу эса, амалдаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларини бузади.
Бизнинг фикримизча хўжалик юритувчи субъект
__________________________________________________________нинг
ўжалик юритувчи субъектнинг номи)
молиявий ҳисоботи унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳаққоний ахборот бермайди.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари:
(фамилияси, исми, шарифи) (имзо)
Аудитор (аудиторлар):
( фамилияси, исми, шарифи) (имзо)


200 йил « «
м.ў.
70-сонли «Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» АФМСга
3-илова
Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши тўғрисидаги ариза намунаси
Мен (биз), _______________________________________________
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)
_____________________________________________________ томонидан
(аудиторларнинг фамилияси, исми, шарифи)
ўжалик юритувчи субъектнипг номи)
хўжалик юритувчи субъектнинг 200 йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.
Хўжалик юритувчи субъект _________________________________
(хўжалик юритувчи субъект номи)
хорижий етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни тўлиқ тақдим этмади, бу эса, бошлаб юборилган аудиторлик текширувини биз аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳажмда ўтказиш имконини бермайди.
Юқорида баён этилган аудиторлик текшируви ҳажмини чеклаш
ҳолати туфайли аудиторлик ташкилоти ________________________
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
хўжалик юритувчи субъект
__________________________________________________________нинг
ўжалик юритувчи субъекта номи)
молиявий ҳисоботи тўғрисида фикр ифодалашдан бош тортади.


Аудиторлик ташкилоти раҳбари:
(фамилияси, исми, шарифи) (имзо)
Аудитор (аудиторлар):
( фамилияси, исми, шарифи) (имзо)


200 йил « «
м.ў.

Download 49,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish