Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш


Аудитнинг якунланиши ва аудититорлик хулосаси



Download 163 Kb.
bet5/8
Sana20.07.2022
Hajmi163 Kb.
#830558
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини

2.2 Аудитнинг якунланиши ва аудититорлик хулосаси .


Аудиторлик хулосаси корхона молиявий ҳисоботларининг ҳақикийлиги ва объективлиги ҳақидаги мустакил гувохнома.
Аудитор аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ва аудиторлик хулосасини тузади. Аудиторлик ҳисоботи уч кисмдан иборат:

  • кириш,

  • аналитик

  • якуний.

Кириш кисми - уз ичига аудиторлик фирмасининг барча реквизитларини олади.
Аналитик кисмда текширилган молиявий ахборотни ва аудитни ифодалайди.
Аудиторлик хулосасининг қўйидаги турлари мавжуд:

  1. Ижобий аудиторлик хулосаси корхонанинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини акс этирган ҳолда берилади. Ижобий аудиторлик хулосасини аудитор қўйидаги ҳолларда беради:

  • молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисобининг аниқ ва объектив маълумотлари асосида виждонан тайёрланганда;

  • бухгалтерия ҳисоби белгиланган тамойиллар ва талабларга мос келганда, ҳамда корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғри танланганда;

  • соликлар ва бошка мажбурий туловлар уз вактида ва тулик тўланганда;

  • ички назорат хўжалик операцияларининг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини тасдиклаганда.

  1. Шартли ижобий аудиторлик хулосаси молиявий муносабатларнинг хаклиги шартли тасдиклаганда берилади. Аудитор баъзи бир масалада норози булганда берилади. Унинг норозилигига қўйидагилар сабаб булиши мумкин:

  • корхона рахбари билан хўжалик фаолиятини баъзи далиллари ва молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичлари билан фикрининг ажралиши;

  • ҳисоб сиёсатидаги баҳолаш усуллари бўйича, эскириш микдорининг тўғри ҳисобланганлиги бўйича;

  • ҳисоб варакаларининг ўзаро богликлиги хўжалик амалиётларини иқтисодий ва хукукий мазмунга мос келмаганда;

  • конунчилик хужжатларини ва бошка меъёрий хужжатларни тушунишнинг ва куллашнинг турличалиги;

  • молиявий ахборотнинг ҳақикийлигига таъсир килувчи корхонанинг ноадвакат ҳисоб сиёсати.

  1. Салбий аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботнинг ҳақикийлиги бўйича аудиторнинг ишончи йук булган ҳолларда берилади. Бундан ташқари аудитор хулосасида аудитор молиявий таваккалчилигини харакатдаги конунчилик ва бухгалтерия ҳисоби меъёрий хужжатларига мос келмаслик сабабларини кўрсатилиши керак.

  2. Аудиторлик хулосасини беришдан бош тортиш - текширув ҳажми чекланишлари шунчалик моддийки, аудиторга молиявий ҳисобларнинг ҳолати бўйича хулоса беришга асос бўлмайди.

Баланс тузилган вактдан кейинги вокеалар тавсифи.
Аудиторлик ҳисоботи берилган муддати кўрсатилган булиши керак. Аудиторлик ҳисоботига кул қўйилгандан кейин ҳисобот берилган вактгача булган ҳамма вокеаларга асосланган далилларни урганиш ва текшириш кўрсатилади. Аудитор уз ҳисоботининг муддати мижознинг молиявий ҳисоботларида кўрсатилган вактдан илгари булиши мумкин эмас.
Аудитор уз ҳисоботининг муддатигача булган барча тузатишлар зарур булган вокеалар аниқланганлигига ишонч хосил килган булиши керак. Бу ҳоллар бўйича аудитор маълумотнома тайёрлайди. Аудиторлик ҳисоботи берилган вактдан кейин аудитор корхонани молиявий ҳолатида булган ҳамма ўзгаришлар бўйича жавобгар эмас.
Баланс тузилган вактдан кейинги вакт аудиторлик текширувида асосий кўрсаткичларни ўзгариши ҳақидаги ахборотни туплаш учун ишлатилади, яъни дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, товар моддий базалари, капитал қўйилмалар динамикаси. Аудиторлик процедуралари қўйидагилардан иборат булади:

  • баланс тузилгандан кейин ҳисоб регистрларини текшириш;

  • янги очилган далилларни корхона рахбари билан мухокама қилиш;

  • корхона рахбарларидан, бош бухгалтердан баланс тузилган вактдан кейинги далиллар бўйича ёзма тушунтириш хатлари олиш.

Бунда аудитор қўйидагилар бўйича маъсулиятли:

  1. баланс тузилгандан кейинги давр давомида юз берган вокеаларни молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилишини текшириш бўйича;

  2. баланс тузилгандан кейинги вокеаларни назорати бўйича;

  3. аудиторлик хулосасининг узига сабаб буладиганн ахборот олинганда аниқ чораларни куриш.

Сифатни назорат қилиш стандартлари бўйича комитет 1977 йил вужудга келган. 1979 йил комитет томонидан "Дипломли жамоа бухгалтерлари фирмаларини фаолиятини сифатини назорат тизими" тўғрисидаги уз ҳисоботини чиқарди. Бу ҳисоботда аудиторлар иши сифатига таъсир кўрсатувчи туккизта элемент аниқлаб кўрсатилган:

  1. Ходимларни ёллаш. Фирмани ходими вазифани бажариш маълум малакага (таълим, профессионал фаолият ва шахсий тажриба) эга булиши шарт.

  2. Иш графигини тузиш. Аудиторлик текширувини режалаштиришда текширув вактини, ходимларни тажрибасини ва мутахассислигини инобатга олиш керак.

  3. Малакани ошириш. Ходимлар уз мажбуриятларини омилкорлик ва юкори маъсулиятлик билан бажарилиши учун доимо уз савияларини ошириб боришлари керак.

  4. Карьера. Юкори лавозимларни малакали ходимлар эгаллашлари керак.

  5. Назорат. Аудиторлик текширувлари рахбар ходимлар бошчилигида ва назорати остида амалга оширилиши керак.

  6. Мижозларни қабул қилиш ва улар билан ҳамкорлик. Мавжуд ва булгуси мижозларни халоллигини ва репутациясини инобатга олиш зарур. Бунда аудиторлик фирмаси улар билан бизнес муносабатларига эга булишига эътибор бериши керак.

  7. Маслахатлар. Аудиторлик фирмаси библиотекага, мутахассисларга, экспертларга эга булиши керак. Улар вужудга келиши мумкин булган техник муаммоларни хал қилиш учун ёрдам беришлари мумкин.

  8. Мустакиллик. Ходимларни назорат қилиш керак, рахбарларнинг узлари ҳам уларнинг мустакиллигини бузиши мумкин булган муносабатлар ҳақида ҳисобот беришлари керак.

  9. Назорат. Юкоридаги сифат назоратининг 8 элементларига таъсир килувчи чора тадбирларининг самарадорлигини аудиторлик фирмасининг узи назорат қилиши керак.




Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish