177
Жамоа хусусиятини аниқлашда кишилар гуруҳининг ягона ижтимоий
тизимини ўрната олишдаги усули, яъни жамоани ташкил қилиш усули ҳам
муҳим ҳисобланади.
Педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа фаолияти
натижасида жамоа аъзолари ўртасида ишчанлик, бир-бири учун ғамхўрлик,
ўзаро ёрдам, жамоа манфаати учун жавобгарлик ҳисси қарор топади.
Биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун маъсулият ҳиссини уйғота
бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради,
жамоа мансублик
ҳиссини пайдо бўлишига кўмаклашади, жамоага билан муносабатда бўлиш
эҳтиёжини оширади. Жамоа аъзолари орасида ўзаро яқинлик, ҳиссий бирлик
(бир-бирини ёқтириш) юзага келади. Ушбу муносабат кўпинча ўз-ўзидан
пайдо бўлади ҳамда улар педагогик таъсир кўрсатиш учун қўл келади. Руҳий
ва ҳиссий жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятини мазмунига улар
орасидаги ҳосил бўлган ишчанлик фаолиятининг характерига бевосита
боғлиқдир.
Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (ҳиссий) тузилишини бир-
биридан фарқлаш лозим. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа
фаолиятининг турли кўринишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган
ташкилий жиҳатлари кўзда тутилади. Мазкур
тузилма бир томондан жамоа
аъзолари қўшилган ишчанлик муносабатларини ифода этса, иккинчи
томондан раҳбарлик вазифасини бажарувчи тарбиячилар ҳамда жамоа
аъзолари ўртасидаги мавжуд бошқариш муносабатлари мазмунини ифода
этади.
Норасмий тузилма жамоаннг барча аъзолари ўртасидаги
шахслараро
маънавий психологик муносабатларининг умумий тизими ва микрогуруҳни
ташкил қилувчи айрим аъзолар ўртасидаги танлаш муносабатлари
мазмунини ифодалайди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси мавжуд муносабатлар
тизимида у ёки бу ўринни эгаллайди. Тарбияланувчи шахснинг жамоадаги
ўрни унинг шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатади. Мактаб ёки синфдаги
расмий ва норасмий тузилмалар бир-бирига мувофиқ бўлганда, жамоанинг
расмий етакчилари норасмий муносабатлар тизимида кўзга кўринган ўринни
эгаллаган ҳолдагина у чинакам жамоа бўла олади. шунингдек, норасмий
гуруҳлар (ижрогуруҳлар умумжамоа ижтимоий манфаатлари учун
курашувчи гуруҳлар бўлгандагина жамоа ўз-ўзини чинакам жамоа тарзида
намоён этиши мумкин.
Яшаш жойларида ўзаро бириккан болалар гуруҳлари қанчалик аҳил ва
иноқ муносабат заминидан ташкил топган бўлмасин ҳақиқий жамоа бўла
олмайди. Чинакам жамоа ижтимоий аҳамиятга мойиллик фаолиятини ташкил
эта олиши, жамоа аъзолари ўртасида ижтимоий аҳамияти фаолият, мақсад,
ишчанлик характеридаги алоқа ва муносабатларни ўрната олиши лозим.
Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга педагогик раҳбарликнинг бўлишидир.
Шундай қилиб, жамоа-кишиларнинг шундай муайян гуруҳи бўлиб, у
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад ҳамда мазкур мақсадни
178
амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади. Ушбу гуруҳ
аъзолари ўзаро бирлик, аъзоларнинг муносабатлар жараёнидаги
тенглиги
асосида унга раҳбарлик қилиш ва бир-бирига бўйсуниши, шунингдек, жамоа
олдидаги жавобгарлиги асосида муайян фаолиятни олиб борадилар.
Жамоа ва уни шакллантириш педагогик фаолиятининг мақсади
ҳисобланади. Айни кўрсатгич, уни шакллантириш воситаси бўлиб, унинг
ёрдамида жамоанинг барча ёки ҳар бир аъзосини тарбиялар яхши самаралар
беради.
Жамоанинг етакчи тарбиявий вазифаси шахсни ҳар томонлама
тарбиялаш, унда ижобий сифатларни ҳосил қилиш. Мустаҳкам хаётий
позицияни қарор топширишдан иборатдир.
Умумий ўрта таълим ҳамда янги турдаги таълим муассасаларида
жамоани шакллантириш маъсулиятли вазифа саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: