IX. Энг янги янгиликлар ва тарихий саналарни нишонлаш
тадбирлари
Мустақиллик туфайли ҳаётимиз кундан-кунга фаровонлашиб бориши
шубхасиз. Албатта бунинг негизида Президентимиз ва ҳукуматимизнинг
янги-янги фармон, буйруқ ва кўрсатмалари ётади. Буни биз шартли равишда
режага “Энг янги янгиликлар” деб киритдик. Бу бўлим режанинг энг охирги
тадбирларидан ҳисобланади ва режанинг охирига киритилади. Тарихий
саналардан сўнг қайд қилинади. Тарбиявий тадбирларда уларни ўрганиш ва
ҳаётга тадбиқ этиш зарур, яъни замон талабларига кўра чиқарилган
янгиликлар режа тузилгандан сўнг эълон қилинса, синф раҳбари белгилаган
тарбиявий тадбирни ўқув йилининг қайси ярим йиллигидан қатъий назар,
тарихий саналардан кейин мавзуни қайд этади ва тегишли тадбир ўтказади.
Мактаб раҳбарлари режани тасдиқлаётган вақтларида бу бўлимнинг қай
тарзда акс этганлигига аҳамият беришлари зарур.
Тарбиявий папкада нималар бўлиши керак?
Синф тарбиявий папкаси синф раҳбарининг тарбиявий соҳасида олиб
бориладиган ишлар тўпламидир. Бунда фақат ўқувчиларнинг ёш
хусусиятларига қараб тарбия борасида керак бўладиган материаллар бўлиши
керак.
158
Юқоридаги тажрибалардан келиб чиқиб, синф раҳбарининг тарбиявий
иш режаси бир катта дафтарда бўлиши мақсадга мувофиқ, деб топган эдик.
Синф раҳбари меҳнатини ихчамлаштириш, назоратни ва бошқарувни илмий
асосда ташкил этиш учун режа мундарижаси тубандаги бўлишини тавсия
этамиз.
1. Синфга қисқача тавсифнома.
2. Тарбиявий вазифалар.
3. Ўқувчиларга тарбия беришнинг асосий турлари ва шакллари
(Эслатма: мундарижа мазмуни 1-3 булимларда тавсия этилганидек ёритилади
ва дафтар бўлим ҳажмига кўра мундарижаланади).
4. Ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналар билан суҳбатлар алоҳида-алоҳида
бетларда қайд этилади.
5. Тарбиявий соатларни ҳисобга олиш (Тарбиявий соатга бир соат
дарсга қандай тайёрланса, бу тадбир учун дам шундай ҳозирлик кўриш талаб
этилади).
Мундарижанинг бу қисмида хар ҳафта ўтказилган тарбиявий соатнинг
мавзуси, бажарилиш тури, вақти, ким томонидан бажарилганлиги (ҳақидаги
қисқача баённома қайд этилади. Демак тарбивий папкада:
- тарбиявий ишлар режаси;
- режалаштирилган мавзуга оид рисолалар;
- йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғиндан сақланиш қоидалари юзасидан
дастур ва кўрсатмалар ҳамда тарбия борасида керак бўладиган зарур
материалларгина булса бас.
Хафталик тарбиявий тадбирни режалаштиришда синф раҳбари
мавсумни, тарихий санани, энг янги янгиликларни ҳисобга олиши керак.
Раҳбарнинг эса, тарбиявий соатни тўлақонлик ва қизиқарли ўтишида
юқоридагилар унинг назаридан четда қолмаслиги зарур.
159
Do'stlaringiz bilan baham: |